Гўзаллик маликаси, "Коинот аёли" танлови ғолиби Ли Си Сюань Гонконгда Америка университетининг дипломини сохталаштиргани учун тўққиз ойга қамалди.
Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.
Си Сюань Шенчжен шаҳри вакили бўлган, бироқ Гонконг университетининг тилшунослик факультетида ўқиган - "Коинот аёли" гўзаллик танловида ғолиб чиққанидан икки ҳафта ўтгач, Си Сюань 2024 йил 20 июнда ҳибсга олинган.
Маълум бўлишича, Си Сюань университет маъмурияти ва Гонконг миграция бўйича давлат бошқармасини алдаган - у Нью-Йоркдаги Колумбия университетида тилшунослик бўйича ўқигани ва аъло баҳоларга ўқигани ҳақида ҳужжат топширган. Бундан ташқари, Си Сьюан университетга кириш учун воситачи орқали тахминан 370 минг юань тўлаганликда айбланмоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.