Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда амалга оширилгпн тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент шаҳрида яшовчи, 1984 й.т. шахс томонидан ижара асосида олинган Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилганда, у нафақат қалбаки дори-восититаларни ишлаб чиқариш, балки унинг ноқонуний савдоси билан ҳам шуғулангани аниқланди.
Дори воситаларини тайёрлашга мўлжалланган яширин цехда тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва хавфсизлиги кафолатланмаган 49 номдаги 594 127 дона “Фуцис”, “Просульпин”, “Урсосан”, “Арбидол” ва бошқа дори воситалари топилди. Таъкидлаш лозимки, бу дорилар 50 та асбоб-ускуналар, ҳусусан станок ва қолиплар ёрдамида қўлбола усулда тайёрлаб келинган. Шунингдек, бу ерда сифат талабларига жавоб бермайдиган 168 кг дори воситаларининг ҳомашёлари, этикетлари, йўриқномалар, қоғоз қутилар, бўш идишлар ҳамда капсулалар ашёвий далил сифатида олинди.
Ушбу шахснинг Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилганда, 2 турдаги 28 640 дона тиббиёт дори воситалари, 2 турдаги 75 дона ампула, 2 турдаги 46 дона идишда суюқлик, 3 номдаги 26 та турли дори воситаларининг этикеткалари, номсиз 18 280 дона суппозиторийлар ва уларнинг маркалари, 1 номдаги 40 дона капсула, шу билан бирга, турли хил номдаги дори воситаларининг бўш қутилари ҳамда 3 дона темир қолиплар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Терговга қадар текширув давомида, яширин цех ташкилотчиси дори воситаларини тайёрлаш учун керакли хомашёларни интернет тармоғи орқали номаълум шахслардан буюртма орқали сотиб олгани аниқланди.
Ашёвий далил сифатида олинган мазкур дори воситалари ва асбоб ускуналарнинг умумий қиймати қарийб 10 млрд сўмни ташкил қилади.
Таъкидлаш лозимки, қўлбола усулда ишлаб чиқарилган дори воситалари Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятидаги бир нечта дорихоналарга тарқатилган бўлиб, давом эттирилган фаол тадбирлар натижасида мазкур дори воситаларининг савдосига чек қўйилди.
Ҳозирда цех ташкилотчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 186 прим 3 моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур йўналишда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирда эса, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. шахс ва унинг шериги, пойтахтдаги банклардан бирининг 1996 й.т. ходими ўзаро келишган ҳолда Хитой давлатидан олиб келинган 798 та қутидаги 574 560 дона инфузион система тиббий буюмларини 55 минг 700 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тегишли хулосага кўра, умумий қиймати 1 млрд сўмни ташкил қилган мазкур тиббий буюмлар фойдаланишга яроқсиз ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланади.
Ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 186 прим 3 моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.