450 минг фаластинлик Исроил ҳарбийлари томонидан «хавфсиз зоналар» деб эълон қилинган ҳудудларни тарк этишга мажбур
Деярли 450 минг фаластинлик Ғазо сектори аввалроқ Исроил ҳарбийлари томонидан «хавфсиз зоналар» деб эълон қилинган ҳудудларни тарк этишга мажбур.
Бу ҳақда фуқаролик мудофааси бошқармасининг Ғазо секторидаги вакили Маҳмуд Басал маълум қилди.
Унга кўра, Исроил Хон Юнус шаҳрининг шарқий ва марказий қисмлари аҳолисини, шунингдек, Дайр ал-Балоҳ шаҳарлари, Ал-Мағози ва Аз-Зувайда ҳудудларида бошпана топган фаластинликларни эвакуация қилишни режалаштирмоқда.
«Бу гуманитар вазиятни янада ёмонлаштиради», - дея огоҳлантирди у.
Маҳмуд Басал «зўравонлик ва очлик билан қўрқитиш» орқали мажбуран кўчириш халқаро ҳуқуққа зид эканлигини эслатди.
Унинг таъкидлашича, исроиллик ҳарбийлар Хон Юнус ва марказий Ғазо минтақасидаги қочқинлар лагерларида яшовчи фаластинликларни бир неча бор кўчирди.
Басал БМТ ва Халқаро Судни «Исроилга Ғазо секторидаги фаластинликларни кўчириш сиёсатини тўхтатиш учун босим ўтказишга» чақирди.
Бир кун аввал Исроил армияси матбуот котиби Авичаи Адраи Мегази ҳудудининг бир неча қисмларини, шунингдек, Ғазо секторининг марказий қисмидаги Фарук ва Амал ҳудудларини эвакуация қилишга чақирди.
Ғазо сектори аҳолисининг 90 фоизи Исроил армиясининг ҳужумлари туфайли уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Кўплаб фаластинликлар вақтинчалик чодирларда ўтиришга мажбур.
