Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилоятида Хитой иштирокида республика куч тузилмалари учун база қурилиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмайди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири ўринбосари Абдураҳмон Аламшозода иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Республика ҳудудида база қурилаётгани ҳақидаги хабарлар ОАВда бир неча бор тарқалди, улар айнан қайси тузилмалар учун мўлжаллангани материалларда кўрсатилмаган.
Bloomberg агентлигига кўра, базанинг қурилиши Хитой Жамоат хавфсизлиги вазирлиги томонидан молиялаштирилиши, кейин эса Тожикистон ИИВга топширилиши керак бўлган. Ўшанда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат Марказий Осиёда бирорта ҳарбий базага эгалик қилмаслигини билдирган эди.
2024 йилнинг июлида Хитой билан ҳамкорликда ҳарбий база қурилиши ҳақида Британиянинг The Daily Telegraph газетаси ёзди. Хитой ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирликлари ушбу маълумотни рад этди. Тожикистон ташқи сиёсий идораси Душанбе ва Пекин ўртасидаги кун тартибида ушбу масала йўқлигини маълум қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Олимпия ўйинлари чемпиони, машҳур боксчимиз Баҳодир Жалолов берган интервюларидан бирида эркак кишининг ҳаётидаги энг катта тўсиқлар ва муваффақият омиллари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.