Канаданинг Монреал шаҳридаги масжидлардан бирига почта орқали исломофобик расмлар юборилди, улардан бирида ўлим таҳдиди бор эди, дея хабар бермоқда Middle East Monitor.
“Бу суратлар нафрат ва ирқчиликка тўла”, – дейди Мусулмонлари Миллий Кенгаши (NCCM) ҳуқуқшуноси Ясер Лахлу.
Тасвирлардан бирида чўчқа ва салла ўралган одам Маккага қараган одобсиз манзара тасвирланган. Ҳар учала чизмада масжид айлана ичига олиниб, алоҳида кўрсатиб қўйилган.
Расмлар мусулмонлар рўза тутиб, масжидларга ташрифи ортиб бораётган Рамазон ойи бошланиши муносабати билан юборилган. NCCM ҳуқуқ-тартибот идоралари ва ҳукуматни мусулмонларни ҳимоя қилиш ҳамда мамлакатда исломофобия кучайишини тўхтатиш учун чора кўришга чақирди.
Январь ойи охирида Канада бош вазири Жастин Трюдо мамлакатда исломофобия ҳолатлари ортиб бораётганидан хавотир билдиргани ҳақида хабар берган эдик. Ҳукумат раҳбари мавжуд вазиятни номақбул деб атаб, мамлакат фуқаролари “ўз уйларида, маҳаллаларида ва ибодат жойларида ўзларини хавфсиз ҳис қилишлари” учун барча зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширишига ишонч билдирганди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.