“Миср – Ўзбекистон учун биринчи сайёҳлик йўналиши” мавзусида Миср телеканалларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Миср Араб Республикасига ташрифи ёритилди.
Шунингдек, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ҳақида қуйидаги фикрларни келтирди:
«Жаноб президент, биз Сизнинг юртингизни, албатта, Моварауннаҳр юрти деб биламиз. Самарқанд, Бухоро шаҳарлари борлигини биламиз ва юртингизни Имом Бухорий, Замахшарий ва Термизий каби буюк алломалар юрти, деб биламиз.
Шу билан бирга сиз ташриф буюрган ал-Фарғоний ва ниломер ибн Тулун масжидлари ҳам мамлакатларимиз ўртасидаги тарихий ришталарни боғлаб турувчи мерослардан ҳисобланади. Миср Ўзбекистон мустақиллигини тан олган (1992 йилда) ва ўз элчихонасини очган (1993 йилда) биринчи араб мамлакати бўлган"
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.