Ўзбекистон президенти 21 декабрь куни «Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Мазкур ҳужжатда Вазирлар Маҳкамаси ва Олий судга икки ой муддатда жиноий оилавий (маиший) зўравонлик қурбонларига нисбатан жабрланувчининг талабига кўра суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишларнинг соддалаштирилган тартибда кўриб чиқишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш топширилади.
Гап суд маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг фикрини инобатга олган ҳолда эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига имконият йўқ деб топса, ишни кўришни кейинга қолдирмасдан ҳамда ярашиш учун муҳлат тайинламасдан ҳал қилиш қарорини қабул қилиш ҳақида кетмоқда.
Бундан ташқари, бўлажак қонун лойиҳасида суд қарори билан уй-жойга мажбуран киритишга оид янгилик назарда тутилиши керак.
Уй эгасининг талабига кўра мажбурий тартибда киритилаётган тараф уй эгасига тегишли мутаносиб шароитга эга бошқа яшаш жойига ёки уй эгаси томонидан ижара ҳақи тўлаб туриладиган яшаш жойига киритиб қўйиш имконияти берилиши кутилмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Украинада энергетика инфратузилмаси объектларининг қарийб 80 фоизи шикастланган ёки вайрон қилинган, бу эса мамлакатдаги энергия таъминоти ҳолатини сезиларли даражада ёмонлаштиради.
Исроилнинг собиқ дипломати Алон Лиелнинг сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатиш келишуви Ғазода эмас, балки Ливанда амалга ошиши эҳтимоли кўпроқ, чунки бу АҚШ учун «муҳимроқ».
Шу ҳафтада Россия биринчи марта ядросиз Орешник гипертовушли ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракетасини ишлатди. Ҳужум Украинанинг «Южмаш» мудофаа корхонасига уюштирилган.
Исроилда оммавий намойишларнинг янги серийаси бўлиб ўтди , минглаб фуқаролар Ғазо секторида 400 кундан ортиқ гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилишди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .
АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден маъмурияти собиқ давлат раҳбари Доналд Трамп сайловларда ғалаба қозонганидан кейин Украинани НАТОга очиқ таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқаётган эди . Бу ҳақда Блоомберг хабар бермоқда .
Финляндиялик аёллар бошланғич ҳарбий тайёргарлик курслари доирасида Россия билан юзага келиши мумкин бўлган қарама-қаршиликка тайёрлана бошладилар. Бу ҳақда The Guardian ёзмоқда .
Агентлик хабарига кўра, Европа газ захиралари камайиб бораётгани, совуқ об-ҳаво ва АҚШнинг «Газпромбанк»га қарши санкцияларидан сўнг Россиядан етказиб бериш мумкин бўлган чекловлари фонида янги энергетика инқирозига дуч келмоқда.