"Зулфия" мукофоти кимларга берилгани маълум бўлди

A A A
"Зулфия" мукофоти кимларга берилгани маълум бўлди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 4 март куни «Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Мамлакатда мўътабар аёл зотини улуғлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш, ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, турли соҳа ва тармоқларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, ижтимоий ҳаётда фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатаётган қизларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизларини аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқулланди.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарида совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилади.

Молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминлайди.

Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати:

  1. Ибрагимова Назокат Мухтаровна — Қорақалпоқ давлат университетининг 1-босқич магистранти;
  2. Нуратдинова Динара Елубай қизи — Нукус давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси;
  3. Абдумўминова Нигора Ихтиёровна — Андижон машинасозлик институтининг 4-босқич талабаси;
  4. Нўмонова Зулфира Иқболжон қизи — Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 4-босқич талабаси (Андижон вилояти);
  5. Ражабова Нилуфар Комилжоновна — Ўзбекистон Миллий университетининг 2-босқич талабаси (Бухоро вилояти);
  6. Холикова Нозима Нематиллоевна — Бухоро давлат университетининг таянч докторанти;
  7. Ибрагимова Вазира Хусан қизи — Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг «Маърифат ва ҳикмат» масъулияти чекланган жамияти муҳаррири (Жиззах вилояти);
  8. Илхомова Севара Даврон қизи — Жиззах политехника институтининг 3-босқич талабаси;
  9. Норчаева Мадина Норчаевна — Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 2-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти);
  10. Олимжонова Бегойим Мансур қизи — Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги 42-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси;
  11. Омонбоева Мерей Эрали қизи — Навоий давлат педагогика институтининг 4-босқич талабаси;
  12. Сапарова Ситора Шайдулло қизи — Навоий вилояти Хатирчи туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси;
  13. Азимова Дилафрўз Аламхон қизи — Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 4-босқич талабаси (Наманган вилояти);
  14. Тожибоева Олимахон Икромжон қизи — Наманган вилояти Косонсой туманидаги 9-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси;
  15. Мусулмонова Камола Хусниддин қизи — Самарқанд давлат университетининг 2-босқич магистранти;
  16. Усманова Нуриниссо Олимовна — Самарқанд давлат университетининг 1-босқич талабаси;
  17. Мухамадиева Ситора Шухратжон қизи — Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси;
  18. Саматова Шаҳноза Ортиқбой қизи — Тошкент давлат педагогика университетининг 2-босқич талабаси (Сирдарё вилояти);
  19. Абдуразақова Рухшона Илҳомжон қизи — Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 4-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчиси;
  20. Қайимова Сабина Олимовна — Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказининг тўгарак раҳбари (Сурхондарё вилояти);
  21. Болтаева Моҳира Матёқуб қизи — Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 1-босқич талабаси (Тошкент вилояти);
  22. Жалолова Моҳинур Зиёвуддин қизи — П.Бенков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг 11-синф ўқувчиси (Тошкент вилояти);
  23. Хабибуллаева Нозима Хайрулло қизи — Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 1-босқич магистранти (Фарғона вилояти);
  24. Хомидова Насиба Юнусжон қизи — Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали 1-босқич магистранти;
  25. Алимова Махлиё Махмуд қизи — Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 6-босқич талабаси (Хоразм вилояти);
  26. Шарипбаева Назокат Қуролтой қизи — Қорақалпоқ давлат университетининг 3-босқич талабаси (Хоразм вилояти);
  27. Дзивинская Юлия Станиславовна — 2-Республика тиббиёт коллежининг 3-босқич ўқувчиси (Тошкент шаҳри);
  28. Тоғаймуродова Шахноза Шухрат қизи — Тошкент шаҳри Сергели туманидаги 300-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Ўзбекистонлик икки футболчи Португалия клубига йўл олмоқда

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари Садриддин Хасанов ва Сайфиддин Содиқов Португалиянинг "Брага" клубига ўтиши мумкин.

Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Chess.com Open-2026 онлайн турнири. Синдаров мусобақани тарк этди, Абдусатторов ЖЧ йўлланмаси учун курашни давом эттиради

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров дунёнинг энг йирик онлайн шахмат турнирларидан бири — Chess.com Open 2026 мусобақасида иштирок этди.

Zo'r TV бугун «Барселона» ва «Манчестер Сити» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади

Zo'r TV телеканали бугун — 2026 йил 25-апрель, шанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.

Эрон Исроил билан алоқа қилганлиги учун юқори лавозимли амалдорни қатл қилди

Бу ҳақда Эроннинг расмий суд портали хабар бермоқда.

“Катта жарималар бўлади”: Солиқ қўмитаси раиси умумий овқатланиш корхоналарини бизнесни бўлмасликка чақирди

Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.

Ўзбекистонда сотилаётган тўрт Хитой ўйинчоғида хавф аниқланди

Болалар ўйинчоқларида хавф аниқланди.

Пеп Гвардиола терма жамоани қабул қилиб олишга тайёр

Хосеп Гвардиола аввалроқ фаолиятининг қайсидир босқичида миллий терма жамоада ишлаш истаги борлигини айтган эди.

Эксперт Ҳусановни “Реал” юлдузидан юқори баҳолади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов айни пайтда фаолиятидаги сезиларли ўсишни намойиш қилмоқда.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Путин Примаковни лавозимидан озод қилди

Примаков агентликни 2020 йилдан бери бошқариб келаётган эди.

"Гулнора Каримованинг Швейцария судида тўлиқ оқланишига эришмоқчимиз"

Адвокат Грегуар Манжа Каримованинг Швейцариядаги суд жараёнида қатнашиш имконияти чекланганини билдирган.

Эстония президенти Россия билан алоқани тиклашга чақирди

Эстония президенти, шунингдек, Европа Иттифоқининг Россия билан музокаралар бўйича махсус вакилини тайинлаш ғоясини ҳам қўллаб-қувватлаган.

АПЛ учун даҳшатли туш: «Манчестер Сити» чемпион бўлса-да, кубок «Арсенал»га топширилиши мумкин

Англия Премьер-лигасида чемпионлик пойгаси кутилмаган ва «ноқулай» вазиятга яқинлашмоқда.

Президент Марғилондаги 1,7 трлн сўмлик мажмуани бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев Қува туманидаги 1-сонли техникумда ёшларни замонавий касблар ва хорижий тилларга ўқитиш ишлари билан танишди.

Европа Иттифоқи Украинадаги можарони чўзмоқда, Россия эса кучаймоқда

Бу фикрни британлик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркурис YouTube’даги чиқишида билдирди.

Зироат Мирзиёева Хиванинг янги яшил жамоат маконини барпо этишда иштирок этди

Яқин-яқингача бўш турган қарийб 8 гектарлик майдонга ҳудуднинг табиий-иқлим шароитидан келиб чиқиб танланган 3 минг тупдан ортиқ дарахт ва ўсимлик кўчатлари ўтқазилмоқда.

Тошкентда юк поезди 22 ёшли йигитни уриб юборди

Машинист темир йўлдаги одамни тахминан 500 метр масофадан пайқаган, бироқ поездни тўхтатишга улгурмаган.

Андижонда “Ҳаж” зиёратига юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди

Тезкор тадбирда, у олдиндан 9 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

NАТО саммитлари қисқарадими? Иттифоқ ичидаги зиддиятлар ортида янги режа

Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар берди.

Исроил Ливанда ҳужумларни кучайтирди: “Ҳизбуллоҳ” объектлари йўқ қилинмоқда

Исроил армияси Ливан жанубидаги амалиётларини давом эттириб, “Ҳизбуллоҳ” позицияларига навбатдаги зарбалар берди.

Словакия ЕИга қарши: Россия газига тақиқ устидан судга шикоят қилди

Бу ҳақда мамлакат Адлия вазирлиги маълум қилди.

Ҳиндистонда бортида 232 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди

Swiss Airlines авиакомпанияси воқеа ҳақида хабардорлигини, ҳозирда двигатель ишдан чиқиши ва ёнғин сабаблари текширилишини маълум қилди.

Москвада қор ёғиши оқибатида дарахтлар қулади, Внуковода эса рейслар бекор қилинди

Москва вилоятининг Дубна ва Домодедово шаҳарларида қор ёғиши ва дарахтлар қулаши оқибатида электр таъминоти қисман узилди.

Қўқонда дўконда ёнғин чиқди

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғиндан дўконнинг 400 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Сув учун жанжал: Африкада 42 киши ҳалок бўлди

Бу ҳудудда сув, ер ва чорва моллари учун жамоалар ўртасидаги тўқнашувлар тез-тез содир бўлиб туради.

Тошкент халқаро аэропортида 4 нафар қизларни Дубай шаҳрига олиб кетаётган аёл ушланди

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, бу турдаги жиноятлар учун 5 йилдан 10 йил муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Андижонда аттракцион қулаб, 7 киши жароҳатланди

Бироқ, тасдиқланмаган манбаларга кўра, ҳодиса натижасида камида 7 киши жароҳатланган.

Малидаги ҳарбий базаларга қуролли ҳужумлар уюштирилди

​Кузатувчилар буни сўнгги йиллардаги энг йирик ва мувофиқлаштирилган амалиёт сифатида баҳоламоқда

Андижонда ҳажга юбориш эвазига 18 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

Фуқаро ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига юборишини айтиб, келишилган пулдан 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВВ мансабдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мансабдор шахс ноқонуний ҳаракатларини давом эттириб, масъулияти чекланган жамият раҳбаридан қолган 39 минг АҚШ долларини ҳам беришини сўраган.

Самарқандда икки нафар қиз васийси томонидан жисмоний ва руҳий зўравонликка учради

Болаларга етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертиза тайинланган.

Дональд Трампга суиқасд уюштирилди (видео)

Бу ҳақда C-SPAN хабар бермоқда.

Исроил зарбалари: Ливанда қарийб 2,5 минг киши ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, ҳужумлар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар сони юқори бўлиб қолмоқда.

Ливанда кўчирилган аёллар уйларига қайтмоқда: “Ҳамма жойда вайронагарчиликни кўрдим”

2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.