Зулфиқор Мусоқов: “Яқинда Президентга кино соҳасидаги муаммоларимиз ҳақида очиқ-ойдин фактлар билан мурожаат қиламан” 

A A A
Зулфиқор Мусоқов: “Яқинда Президентга кино соҳасидаги муаммоларимиз ҳақида очиқ-ойдин фактлар билан мурожаат қиламан” 

— Биринчи бўлиб сўрайдиганим «Осмондаги болалар» фильми ҳақида. Кинода Ҳамдам ёзган сценарий саёз деб баҳоланади. Уни Мустафоқул Болтабоев номидан берилса, мақтовларга кўмилади. Бадиий кенгаш сценарий мазмунига эмас, кимнинг қўли билан ёзилганини аҳамиятга олгани, аслида, иккиси ҳам бир ҳаваскор ижодкор томонидан ёзилгани буни билаб қолган баҳоловчиларнинг қонини қайнатганини кўрган томошабин завқланади. Ҳаётнинг аччиқ ҳақиқати юмор билан силлиқланиб кетгандек гўё. Сизнингча, кино учун сценарий танлашда муаллифнинг шахси қанчалик аҳамиятли?

— Узр, кулиб юбордим… Биринчи саволингизга лўнда жавобим: фильмдаги сиз айтган кулгили воқеа ўзимнинг ҳаётимда рўй берган... Воқеага эса ҳамма гувоҳ бўлган... Бу кулгили эпизодни ҳозирда ҳеч ёзиб тугата олмаётган иккинчи китобим “Исчезашая книга” — “Ғойиб бўлаётган китоб”да ёзган эдим... Ўша китобимда ҳаётимдаги бўлиб ўтган воқеаларни маъюс юмор билан акс эттиряпман. 1988 йилда Госкино СССР Олий икки йиллик режиссёрлар ва сценаристлар аспирантура курсида ўқиётган кезларим Тошкентга таътилга келиб тўртинчи ижодий уюшмага иккита сценарий топширган эдим: “Абдуллажон” билан “Бир қадам ўнгга, бир қадам сўлга” деб номланган сценарийларни.

Ёши улуғ режиссёрлардан бири иккинчи сценарийимни суратга олмоқчи бўлди. Лекин унинг шарти менга ғалати туюлди — сценарий ўзга муаллифнинг номидан топширилди... “Абдуллажон”ни эса ўз номимдан топширган эдим. Ўша пайтда ўзбек киносига катта ҳисса қўшган арбобимиз, (ҳозир раҳматли бўлиб кетган), иккаласини ҳам ўқиб чиқиб менга шундай деган эди: «Абдуллажон ғирт бемаза нарса, қаерда кўргансан ўзбекларнинг кетмонда учишини? Мана, буни ўқи, ҳаққоний профессионал сценаристнинг иши!», деб менга ўзимнинг сценарийимни берган эди. Кейин фильм ишга тушгандан сўнг муаллифнинг кимлигини билиб, мендан бироз хафа ҳам бўлганлар... “Осмондаги болалар”нинг сценарийсини ўша давр кинораҳбари Мурод Муҳаммад Дўст мен ва раҳматли ҳаммуаллифим Рихсивой акадан ёшларимиз ҳақида бир сценарий илтимос қилган эди. Биз ёздик... кейин мен фильм олдим. Бўлган гап шу.

— Шароф Рашидов ва 1962 йилги воқеалар ҳақида фильм ишламоқчи бўлганингизни айтишди. Бу ҳақида батафсил айтиб берсангиз, янгиликлар борми?

— Бу сценарий худо хоҳласа ўз навбатини кутяпти... Материалларни ўрганяпман... Ҳозир бирваракайига учта лойиҳа билан бандман.

— Ўзбекистонда мустақилликка қадар бўлган давр, 25 йил ва ундан кейинги давр солиштирилади. Собиқ Иттифоқ даври билан мустақиллик вақтидаги вазиятда қандайдир фарқ бўлиши табиий. Лекин айтинг-чи, ўзбек киносида дастлабки 25 йил ва ундан кейинги даврнинг улкан фарқи борми?

— Бошқалар учун жавоб бера олмайман. Ўзим учун эса бор, албатта. Айнан кино соҳасида ўзгаришлар менда кўпроқ салбий муносабат туғдиради. Тошкентдаги МДҲда энг яхши саналган Киночилар уйининг вайрон қилиниши, республикамизда кинотеатрлар сони умуман камайиб кетгани мени жуда ранжитди... Давлатимиз шу йиллар ичида кино санъатини ривожлантиришга бевосита моддий ёрдам қилмоқда, лекин Президент Ш.Мирзиёев ижодкорлар билан учрашувда иккита фикрини, яъни биринчидан, кино санъати мамлакатимизда ёшларимизнинг дунёқарашига, тарбиясига бераётган аҳамияти мудофаа вазирлиги билан тенг, баъзи ҳолларда ундан ҳам муҳимроқ экани, иккинчидан, санъат ва бизнес деган тушунчалар ҳеч қачон бирга бўлмайди деган сўзлари, афсуски, кўплаб алмашиб турган кинораҳбарлар (менинг хаётимда 15таси алмашди) томонидан амалга оширилмаяпти. Кино мен учун, авваломбор, санъат ва бошқа ҳеч нарса. Ўзингиз ўйланг, 34 ярим миллион аҳолиси бор давлатда атиги 61 та кинотеатр бўлса... Лекин битта Тошкентнинг ўзида 143 та тўйхона бор... Албатта, бу менинг шахсий фикрим.

Яқинда Президентга кино соҳасидаги аниқ муаммоларимиз ҳақида очиқ-ойдин фактлар билан мурожаат қиламан...

— Сўнгги кунларда жуда кўп бора муҳокама қилинган «Илҳақ» фильми ҳақида. Кино сизга ёқдими? Қандай камчилик ёки ютуқларини кўра олдингиз?

— Мен ҳамкасбларимнинг ишлари ҳақидаги фикрларимни фақат бадиий кенгашда айтаман. Агар камчиликларини ОАВ орқали билдирсам, бу мен томондан беандишалик ва нокамтарлик бўлади. Ўзгаларда барибир, ўзининг киносини мақтаяпти, деган фикр келади. Аввало, режиссёрнинг ўзига айтаман, агар уни менинг фикрим қизиқтирса, албатта.

— Айрим таниқли ва истеъдодли актёрларимиз (хусусан, Улуғбек Қодиров) хорижга чиқиб кетишмоқда экан. Бунга сабаб улар чет эл тажрибасини кўрмоқчи эканими ёки биздаги кино саноати ривожланмаётганими?

— Мен бу актёр билан ҳеч қачон мулоқотда бўлмаганман. Нимага кетганини билмайман. Бизда эса кино саноати деган нарса йўқ.

— Фаолиятингизда актёр танлаш бобида энг омадли ва омадсиз танлов қайси фильмда бўлган?

— Буни вақт ва томошабин айтар...

— Бугунги кунда халқимизга кўпроқ қайси жанрдаги фильмлар керак деб ўйлайсиз?

— Хамма жанрлар керак, фақат зерикарли бўлмаса бас...

— Кўп киноларимизда графика масаласи ачинарли аҳволда. Қандайдир портлашлар, авариялар, хаёлий кадрлар жуда содда кўринишда яъни ишонарли эмас. Бунинг учун нима етишмайди: маблағми ёки мутахассис?

— Афсуски, ҳам маблағ, ҳам мутахассис.

— Кинодан бутунлай кетиб қолиш ҳақида ҳеч ўйлаганмисиз? Агар қачондир кинони тарк этсангиз, бунга нима сабаб бўлиши мумкин...

— Бунақа ҳоллар бўлган... “Берлин-Оққўрғон”нинг тасвирга олиниши тўхтатиб қўйилганида... Тарк этиш сабаби? Биласизми, калтафаҳм, дилетант, маддоҳ, фақат минбардан туриб вайсаб, катталарга пахта қўядиган, очиқдан-очиқ сотқин одамларнинг бизнинг киномизнинг тақдирини ҳал қилиши жонимга тегди... Уларга минг гапирма, ички дунёси чириган. Қўлимдан келганча қонун доирасида бу санъатнинг душманлари билан 32 йилдан бери олишиб келаман.

— Мазмунли суҳбат учун ташаккур. Сиздан келгусида яна сермазмун кинофильмлар кутиб қоламиз.

Шерали СОЛИЕВ суҳбатлашди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Нашрнинг хабар беришича, маблағларни банк ҳисобига чек орқали ёки ҳукумат қўллаб-қувватлайдиган рақамли ҳамён орқали криптовалюта шаклида олиш мумкин.

Мерц Украина бўйича музокаралар тафсилотларини ошкор қилди

Мерц бу ҳақда ZDF телеканалида айтиб ўтди.

"2022 йилда урушни биз бошлаганимиз йўқ; аслида бу урушни Ғарбнинг ўзи бошлаган"

Киев режими дунёдаги энг йирик ҳарбий-сиёсий блок салоҳиятига эга

Абдуқодир Ҳусанов ва «Манчестер Сити» бугун ярим финал йўлланмаси учун ўйин ўтказади

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.

Фарғоналик табиб Иқбол Солиев 10 суткага қамалди

Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.