Зулфиқор Мусоқов: «Интернет бизда ягона ошкоралик воситаси бўлиб турибди»

A A A
Зулфиқор Мусоқов: «Интернет бизда ягона ошкоралик воситаси бўлиб турибди»

"Minbar" мухбири кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов билан ўзбек киночилигидаги конкрет муаммолар, кинодаги гуруҳбозлик, жамиятдаги ижтимоий масалалар ҳақида суҳбатлашди.

– ОАВда, ижтимоий тармоқларда фаолсиз, ўзбек киночилигидаги муаммолардан тортиб баъзан ижтимоий масалаларгача ҳамиша муносабатингизни билдириб келасиз. Бугун ҳаётимиздаги қайси ижтимоий муаммолар сизни ўйлантиради?

– Бир жиним ёқтирмаган гап бор: «Ничего личного, только бизнес» – таржимаси: «Ҳеч қандай шахсий муносабатим йўқ, фақат бизнес…». Бу Ғарбдан келган ўта нопок ибора олдин рус тилига, энди эса бизга ҳам етиб келди. Ғирт ёлғон гап. Инсон тирикми, у шахс бўлар экан, ҳаётдаги хамма нарсага шахсий муносабати бўлади. Албатта, оддий одам сифатида, ота, бува сифатида мени жуда кўп муаммолар ташвишлантиради. Худога шукур, тинчликда яшаяпмиз. Лекин ҳаётимда ҳар куни кўплаб саволлар туғилади. Бу саволлар ҳар бир фуқарони ташвишлантираяпти менимча. Ким бу саволларимга жавоб беради, билмайман. Ижтимоий тармоқлардаги шахсий хат алмашишдан ташқари барча чиқишлар ОАВга айланган. Ўзбекистонда миллионлаб одамлар социал тармоқларга кириб туради. XXI аср ахир. Интернетни инкор қилиб бўлмайди. Тўғри, кимгадир интернет чиқиндилар, фисқу фасод, чақимчилик учун бир челак, лекин афсуски кўпчилик оддий одамларнинг муаммоларини ҳал қилишда интернет бизда ягона ошкоралик воситаси бўлиб турибди. Кўплаб оддий одамларнинг муаммоларини ҳал қилишга ёрдам бераяпти.

– Масалан, сизни қанақа муаммолар ташвишлантираяпти?

– Муаммолар остонамдан бошланади. Ҳар куни баъзи бир фаросатсиз одамлар кўчанинг юзига чиқинди ташлаб кетишади, ваҳоланки, йигирма метр нарида махсус ахлат қутиси бор, биз ҳар ой пул тўлаймиз. Ҳаттоки деворимга икки тилда «ЧЎЧҚА БЎЛМА, АХЛАТ ТАШЛАМА!» деган плакат осиб қўйганман. Тепамда бир Амал исмли ёш бойваччанинг уйида қариндоши – қўшним яшайди, уч марта уйимни сув бостириб, янги ремонтимни дабдала қилди. Судга борсам, судя менга ўнлаб ҳужжат топширишингиз керак, исботлашингиз керак деди одам ўрнида кўрмай. Жабрланувчи ҳали ўзининг дардини исботлаши керакми? Бекордан бекорга бировга туҳмат қилиб жинни эмасман-ку? Ҳатто бир марта бўлса ҳам «Қўшничилик, отахон, биздан ўтибди, мана айбимизни ювиш учун ремонт қилиб берамиз» дегани йўқ. Кино қиладиган мавзу: бир марта ўша қўшнининг ёш боласини онаси тепада гап сотиб ўтирганида ҳовлида катта юк машинасининг тагидан суғуриб олдим. Кулишни ҳам билмайсан, йиғлашни ҳам. Ҳой, болангга қарамайсанми десам, сиз борсиз-ку, қўшни дейди. Албатта, бу майда нарсаларга эътибор бермаслигим мумкин, лекин бу майда нуқсонлар йиғилиб, оддий одамларнинг асабига, қолаверса, соғлиғига салбий таъсир кўрсатаяпти. Саволларим жуда кўп: нимага машиналарни тонировка қилиш фақат отнинг калласидек пул тўлаган бойларга мумкин? Бизда яхши ҳаёт кечириш фақат бойларга мумкинми? Кўчада 45 даража иссиқда-я? Нимага Чернобил, Фукусиманинг фожиали воқеаларидан кейин ҳам юртимизда жуда катта сув талаб қиладиган АЭС қурилиши керак? Сув танқис элда, сейсмик хавф бор жойда-я? Кўчаларда юриб, янги «арвоҳ» уйларни кўраман, баъзилари тўкилиб ҳам кетди, чунки ҳеч ким яшамаяпти, нархи фантастик даражада. Нимага бу уйлар ватанига бутун умрини бағишлаган меҳнашкашларга арзонга берилмайди? Эҳҳе, саволларим кўп.

– Кино энг яхши тарғибот воситаси дейишади. Сиз киноларингизда кўтарадиган ғоялар жамиятга фойда келтираяпти деб ўйлайсизми?

– Билмадим. Ўзимнинг ижодим ҳақида гапириш нокамтарлик бўлса керак. Энг муҳими, одамларнинг юрагидан жой олган бўлса, ўшанинг ўзи катта бахт.

– Ўтган асрнинг 80-йилларида «Ёшлик» журналида «Пора» номли ҳикоянгиз чиққан. Бугунги кунга ҳам жуда мос тушади. Қаҳрамонингиз ниҳоятда ҳалол одамки, тасодифан таклиф қилинган порани қандай олишни ухламай ўйлайди, ҳали олмасидан қийналади, ҳар хил хаёлга берилади. Оқибатда порани рад этмоқчи бўлади, лекин пора унга адашиб таклиф қилинган бўлади. Бугун коррупцияга қарши курашамиз қабилидаги шиорлар кўпайган замонда кинолар орқали шу «касаллик»ни даволаш мумкинми?

– «Дадам бетоб» филмимда бу масалалар кўтарилган. Шунинг учун бўлса керак, бу филм ТВда камдан-кам берилади. Филм айнан сиз айтган мавзуга бағишланган. Ўзбек телевидениеси эса ҳақиқий ҳаётни одамлардан беркитмоқчи бўлади. Гўёки муаммо деган нарса бизнинг луғатимиздан ўчиб кетган. Ўзимизни алдашни қачон бас қиламиз, билмадим.

– Янги чиқаётган филмларни кўрмасдан туриб «тузук кинолар ишланмаяпти» деган эътирозлар юради. Нега одамларда кўрмасдан туриб гапириш, онгида эса нигилистик қараш шаклланиб қолган?

– Бу саволингизни «Ўзбеккино» раҳбариятига беришингиз мумкин. Ўзимнинг филмларим учун хоҳлаган жойда жавоб беришим мумкин.

– Филмларингизда қаҳрамонлар бироз довдир қилиб кўрсатилади. Аслида томошабинга уларнинг шу характери кайфият беради. Лекин кўпгина киношунослар «ўзбекларнинг ҳаммаси ҳам довдир эмас-ку» деб эътироз билдиради. Шу ҳолатни қандай изоҳлайсиз?

– Ўта муҳим мавзуни кўтардингиз. Биринчидан, билимли, дидли киношунослар бунақа гапни гапиришмайди. Бунақа гап ғўддайган, сохта миллий ғурур «посбонлари»дан чиқади. Кўпинча бу аҳмоқона фикрни собиқ кинобошлиқлардан эшитганман. 31 йил ичида уларнинг 14 тасини кўрдим. Бу гапни улар «Абдуллажон»ни ҳам, «Бомба»ни ҳам, деярли ҳамма филмларимни йўқ қилиш ниятида айтишган. Бернард Шоу ёзган: «Агар миллатда ўз устидан кулиш қобилияти бор экан, бу ўша миллатнинг руҳий соғломлигидан дарак беради». Бу амалдорлар отдан тушса ҳам, эгардан тушмай қолишган, уларнинг бутун умри «биров кулмасин» деб ўтиб кетганини кўраяпман-ку.

– Бошқа режиссёрлардан фарқли равишда ўзбек киноси ҳақида доим жон куйдириб гапирасиз. Бугун ўзбек киносини қандай муаммолар қийнаяпти?

– Саволлар, саволлар... Агар «Ўзбекфилм» студияси биноси остонасидан биринчи бор 43 йил олдин ҳатлаб ўтган, 30 йилдан бери шу кино санъатига минбарлардан қуруқ нутқлар билан эмас, аксинча, озми-кўпми филмлари билан ҳисса қўшган оддий фуқаро ва ишчининг шахсий, баҳсли, лекин жуда самимий фикри қизиқтирса, саволларингизга жавоб бераман. Бу фикрларнинг кўпини «Ўзбеккино» раҳариятига юборган хизмат хатимда айтганман. Москвада Олий режиссёрлик курсларида Френсис Форд Коппола бизга 12 кунлик мастер-класс вақтида айтган эди: «Ҳар бир яхши ишнинг ҳам, ёмон ишнинг ҳам ўз сценарий муаллифи ва режиссёри бўлади». Авваламбор, кино санъатига фойдали ишлар ҳақида гапирсам. Шу йилнинг охиригача 50 та кинотеатр қурилиши ҳақида «Ўзбеккино» раҳбариятининг ОАВга берган ваъдаси мени қувонтирди. Ёшларга эътибор, бир неча киномактаб талабаларига қисқа метражли филмлар яратиш учун «Ўзбеккино» томонидан моддий ёрдам берилгани, яна ёшлар НИКАдай нуфузли мукофотга номзод бўлиб боришини таъминлагани учун миннатдорман. «Ўзбекфилм» биносининг қайта қурилиши ва асосий студияда пенсияга чиқиб, ниҳоят одам ўтирса бўладиган мебел ва одам кирса бўладиган хоналарни кўриб хурсанд бўлдим. Янги юксак технологик камералар олингани, хроникага янги компютер олингани ҳам ижобий ҳолат. Умуман «Ўзбекфилм» ва «Ўзбеккино»нинг ҳамкорлиги қанча мустаҳкамланса, бундан фақат кино санъати ютади. ОАВда ретро кинокўрсатувлари яратилиши ва «Кино санъати» журналининг нашр қилинаётгани ҳам яхши иш бўлди. Бу ижобий ишлар – ижодкорларни фақат қувонтирадиган аниқ фактлар. Лекин саволларим ҳам бор.

– Қанақа саволлар?

– Нимага ер билан тенг қилиб, бир ой мобайнида бузиб ташланган Киночилар уйининг ўрнида ҳалигача янги киночилар уйи йўқ? Нимага давлат киностудияси бўлмиш, катта тарихий йўлни босиб ўтган «Ўзбекфилм»га охирги вақтда ОАВда, ТВда, социал тармоқларда агрессив ҳужум қилинаяпти? Энг ачинарлиси, шу одамларнинг кўпчилиги шу «Ўзбекфилм»нинг тузини еб, тузлиғига тупуришаяпти. Бу салбий жараён давом этиб, илдиз отиб кетаяпти. Хафа бўлишса, ноилож, агар 31 йил ичида мен эшитган ва айтилган, бурнимни қонатиб ёзганларини эсласам, аллақачон ўзимни осиб қўярдим. Яна бир бор айтаман: ташқи кўринишда сокинлик ва осойишталик юзаки, АНИҚ ИЖОДИЙ МУҲИТ ВА БАДИИЙЛИК ЖУДА КАТТА ХАВФ ОСТИДА.

Конфуций «Ислоҳот ўтказишдан олдин ҳамма нарсани ўз номи билан айтиш лозим» деганБутун умр фақат бир нарса – кинода бадиийликни ҳимоя қилганман. Кимга эмас, нимага шахсий хусуматим бор? Кинони умуман тушунмай, ўзининг ғордан чиққан дидига ижодкорларни бўйсундиришга, чаламуллаликка, калтафаҳмликка, бировга қарши гуруҳбозликка, бир-биридан ўч олишга, бахилликка инсоний ва профессионал хусуматим бор.

– Янги ташкил қилинган сценаристлар ва киношунослар гилдиясига нега аъзо эмассиз?

– Мен ҳали бирорта ОАВда ёки мажлисда янги ташкил қилинган сценаристлар ва киношунослар гилдияси ҳақида лом-мим демаган эдим. Сабаби, бирорта одам у ерга мени таклиф қилмади. Таклиф қилишганда айтардим: «Ҳой одамлар, киношунос – бошқа касб, сценарист – бошқа касб». Шу гилдия сайтида бир киношунос «чорак аср мобайнида ўзбек киночилари саҳродаги кўрларга ўхшаб, бир-бирининг этагидан ушлаб, биттаси ҳассаси билан йўл кўрсатиб келди» деган куракда турмайдиган гапни айтди.

Гилдиянинг яна бир аъзоси «Биз “хонтахта” деган хунук сўзни унутишимиз керак, замон шуни кўрсатаяптики, ўзбек киносининг келажаги шахсий студияларники бўлади» деб ёзди. «Хонтахта» деган тушунча фақат тижорат филмларига тегишли эмас, давлат буюртмаси бўйича ҳам, афсуски, ишланган. Бадиий савияси паст, касбдан умуман йироқ маҳсулотни киночилар ўзаро шундай ном билан аташган. Энг ачинарлиси шуки, «Ўзбекфилм»дан чиқиб одам бўлган, обрў орттирган «Ўзбеккино»нинг собиқ директорининг биринчи ўринбосаридан шу фикрни эшитиш одамни ҳайратга солди. Ия? Демак, чорак аср мобайнида ўзбек киносида биронта асар яратилмапти-да? Демак, ҳаммамиз кўрларга ўхшаб юрган эканмиз-да? Ким кўр бўлган ёки кўрлар ролини ўйнаган? Энди бу гуруҳ ўзини янги Мусо пайғамбар деб ўйлаяптими? Шу куракда турмайдиган гапларни ёзган одамлар 28 йил ичида ривожланган мамлакатлардаги (АҚШ, Швейцария, Япония, Франция, Германия, Россия, Малайзия) турли халқаро кинофестивалларда олқишларга ва совринларга сазовор бўлган ўзбек филмларини умуман кўрмаганми? Ўзимнинг филмларимни айтмайман, улар кўргани кўзи, отгани ўқи йўқ, лекин ўша одамлар Юсуф Азимовнинг «Тонг олдидан», Баҳодир Одиловнинг «Биринчи бўса», Жаҳонгир Қосимовнинг «Камбағал одамлар», Ёлқин Тўйчиевнинг «Чашма» ва «Маъсума», Аюб Шаҳобиддиновнинг «Ўтов», Юсуф Розиқовнинг «Воиз» ва «Эркак», Қамара Камолованинг «Йўл бўлсин» ва Мелс Абзаловнинг Японияда (ўзим гувоҳман) аншлаг бўлган «Чимилдиқ» филмларини кўрганми? Менимча, йўқ. Энг ачинарлиси, ТВда деярли ҳар бир чаласавод журналист «ўзбек киноси ўлган эди, мана энди янги замон келди, янги ўзбек киноси вужудга келмоқда» деб овоза қилаяпти. Бу ўта нотўғри маълумот. Санаган филмларимнинг муаллифлари ошна-оғайним эмас, улар билан борди-келдим ҳам йўқ. Битта ўлчов – кино санъати ўлчови. Бу мақолалар қўлидан биронта пичоққа илинадиган асар яратиш келмаган, халқнинг дарди-ю муаммоларидан анча узоқ бўлган ҳасадгўй одамларнинг топшириғи билан ёзилган. Ҳамма кинорежиссёрларни ёппасига бунақа қоралаш ўша гуруҳ томонидан очиқдан-очиқ «Ўзбекфилм»га ҳужум эълон қилиниши деб тушундим. Янглишсам, хурсанд бўлардим.

– Бугун қизиқ бир ҳолат кузатилаётир. Кўпгина амалдорлар маълум бир мавзуда гапирмоқчи бўлишмоқда, лекин халқ тили билан айтганда, «қовун тушириб қўйишаяпти». Бунга муносабатингиз қандай? Бу каби ҳолатларни кинога кўчирса бўладими?

– Худога шукур, ҳеч қачон амалга интилмаганман. Ҳар бир амалдорнинг қилган ишини аниқ айтиш керак, халқни алдаб бўлмайди. Сизга «Дадам бетоб» филмини яна бир марта кўриб чиқишни тавсия қиламан.

– Ёш киноижодкорлар кенгаши ва бошқа кинога тааллуқли ташкилотларни доимий танқид қилиб келасиз. Аслида ташкилотларнинг кўпайиши ижобий ҳолат эмасми? Акс ҳолда «Ўзбеккино» кино соҳасида монопол ташкилотга айланиб қолади-ку.

– Кечагина ўша марказнинг бошлиғи Ойбек исмли йигит ва Мухлиса исмли аёл билан биринчи бор суҳбатлашдим. Улар бадиий кенгашга лойиҳасини олиб келишган экан. Суҳбатдан сўнг, афсуски, ўша салбий фикримда қолдим. Ёшлигига қарамай, гапга анча уста. Фақат гапга. Бу қанақа ташкилот? Кимлар ўзи? Олдинига эътибор бермадим. Ҳа, юқори идораларда расмий томондан ҳеч ким эътироз билдира олмайди бу нодавлат ташкилотларга. Узоқдан қараб турдим: менга нотаниш бу ҳаваскорлар нима қилар экан деб. Яхши иш қилишганида, шубҳасиз, қўллаб-қувватлардим. Фаолиятининг бошида домлаликка чақиришди, бормадим. Сабаби, уч ойда режиссёр, оператор ёки сценарист тайёрлаш мумкин эмас, дилетантлар сонини кўпайтиришнинг нима кераги бор? Хўш, қилган «буюк» ишлари нима бўлди?

«У» деган филмни ишлашди. Бутун дунёга Каннда конкурсда қатнашаяпти деб ижтимоий тармоқда жар солишди. Кейин бу текширилмаган хабарни деярли ҳамма ОАВ чиқарди. Аслида эса фестивалнинг бирорта расмий рўйхатида бу филмнинг номи йўқ эди. «Каннес Корнер» деган номаълум ном, аслида таржимаси «Каннинг бурчаги» – бу бир чайлада 95 евро тўлаб, хоҳлаган одам ўзининг киносини кўрсатиши мумкин бўлган жой. Кейин Киночилар уйи вайронага айланаётган бир вақтда, икки километр нарида дабдабали «Prologue» номли ўзлари уюштирган фестивалда ўзига ўзи бош совринни топшириб, ғолибона юришди. ТВ уларни осмонларга кўтарди. Уят, имон деган тушунча борми буларда? Меҳмонлардан бири, ўзбек киносига улкан ҳисса қўшган инсон Одилшо Агишев менга «Бу қанақа шармандалик?» деб норози бўлиб кетди.

Кейин нима қилишди? Ўта қиммат «Скорпион» филмини ясашди. Эркин Аъзам ва бошқа холис журналистларнинг шу филм ҳақидаги фикрига юз фоиз қўшиламан: «Бу ўта бемаза ва ўзбек кино санъатига путур етказадиган ҳол» дейишди улар. Менинг домлам, «Оскар» соҳиби Владимир Меншов 10 дақиқа кўриб, кўнгли озиб томоша жойидан чиқиб кетди.

Уларнинг яна битта қилган иши ТВларда (2018 йил 24 май куни «Ўзбекистон 24» телеканалида ва шу йил 24 июн куни «Uzreport TV” телеканалида) берган баёноти бўлди. Уларнинг айтишича, ўзбек киносининг Францияга ва Каннга биринчи бориши эмиш. Ёлғон: Аюб Шаҳобиддинов билан Ёлқин Тўйчиев улардан олдин айнан Каннга боришган, кейин бир гуруҳ ўзбек киночилари расмий равишда Нант шаҳрида бир чайлачанинг ичида эмас, катта саройларда 10 та ўзбек киносини кўрсатишган.

Иккинчи марта ўша катта гуруҳда ким борганини кўрдим: ичидан битта Раъно Шодиевани танидим, қолганлари ким эди? Кинога қандай улкан ҳисса қўшиб қўйибдики, Ўзбекистоннинг расмий вакили сифатида бориб, дунёга филмларни (унда нимага боришди ўзи?) кўрсатмасдан қайтишига ким ваколат берган? Ачинарли томони, битта ДВД-плеер олиб боришга ҳам ақли етмаган.

Сиднейдаги кинофестивалга «Сабот» филми ҳам ўша марказ саъй-ҳаракати билан олиб борилди деб ижтимоий тармоқларда ёзишди. Филм эса «Ўзбеккино»нинг пулига ва «Ўзбекфилм»да яратилган. Бу ташкилотни қўллаб-қувватлаб турган одамларни танимайман, лекин уларнинг холис ниятлари шумиди? Умуман республикамизда кинога ким жавоб беради? Нега бу ташкилотга журналистларнинг меҳри ошиб кетаяпти? Бу саволларни пресс-конференцияда ОАВга бермоқчи бўлдим, лекин улар очиқ мулоқотдан ўзларини олиб қочишади. Каннга бу йил «Ўзбеккино»дан тўрт киши борган, улар аниқ ўзбек филмларини сотишга борган, бунга эътирозим йўқ. Бошқалар-чи? Қолган 16 та одам ким ўзи? Ўзбек киноси учун бирор иш қилганми, шу инсофданми? Яна биз ўзбек киносининг вакилларимиз дейишга бетлари чидаб юришибди. Шахсан Каннга зор эмасман, Францияда уч марта бўлганман. 1990 йилда «Аскарлар эртаги» филмим Каннинг расмий конкурсида қатнашган. Ўша марказдаги ёшлар у вақтда ҳали мактабга ёки боғчага бориб юрган пайтлари Мерилин Феллуснинг ўзи Тошкентга келиб таклифномани қолдирган эди. Бора олмадим – аёлим ҳомиладор эди. Нантдаги кинофестивалда бизни аъло даражада кутиб олишди. Муҳими, кинотеатрларда олиб борган филмларимизнинг ҳаммасини намойиш этишди, бизни жуда юқори даражада (бунга гувоҳлар раҳматли Шуҳрат Аббосов, Тамара Шокирова, ҳозир ҳаёт Қамара Камолова, Рашид Маликов, Темурмалик Юнусов) кутиб олишган. Шунча режиссёрлар, операторларимиз, қари актёрларимиз умуман чет элга чиқмай ўлиб кетишди. Фаолиятим давомида кинога катта ҳисса қўшган ижодий гуруҳ вакиллари: актёрлар, операторлар, монтажёрларни чет элга юборишга ҳаракат қилиб келдим. Ва энг одамни ҳайратга соладиган иккита воқеа. Бирин-кетин икки нуфузли кинофестивалда (Венеция ва Каннда) ёш ўзбек режиссёрлари «Она» ва «Чой» қисқа метражли филмлари гран-при мукофотига сазовор бўлди. Уларни танимасам ҳам жуда қувондим. Лекин шунча шов-шув билан ўша пайтда Каннга борган 20 кишилик гуруҳнинг ичида шу икки йигитга жой топилмагани шахсан мени ғазаблантирди, ўша каннчилар ёки раҳбарият минг баҳона билан ўзини оқлашга уринмасин, бу – жуда ножўя иш.

– Яқинда тузилган Оскар қўмитаси ўзбек киносининг жаҳонга чиқиши учун қай даражада аҳамиятли деб ўйлайсиз?

– Энг қадрли «Оскар» – бу ўз қони билан шу совриннинг бир парчасига (қолганлари ҳалок бўлишган ёки ярадор) 1946 йилда сазовор бўлган раҳматли Малик Қаюмовлигини ўша қўмита аъзолари билмаса ҳам керак. Мен бу ташкилот тузилгани ҳақида ОАВда ўқидим. Ўша миллий кинокомиссия ва Оскар қўмитасининг матбуот котиби Anastasia Dauenhauer (ким ўзи у аёл?) менинг «Қўмитада кимлар бор?» деган оддий инсоний саволимга ярим соат жавоб излаб, аниғини айтмади. Шахсан мен у ерга интилмайман. Албатта, рўйхатдан ўтиш яхши иш, лекин битта савол: бу «Ўзбеккино»нинг бевосита вазифаси бўлса, бу қўмитанинг таъсисчилари кимлар ва қўмитага кимлар киради? Ниҳоят, кечаги суҳбатда ўша қўмитанинг аъзоларини айтишди. Фурқат Зокиров («Ўзбеккино» бош директори), Матёқуб Матчонов (Киноарбоблар ижодий уюшмаси раиси), Фотиҳ Жалолов («Ўзбекфилм» директори), Баҳодир Одилов («Кинохроника» директори), Жаҳонгир Қосимов (кинорежиссёр), қолган икки нафар аъзо ўшалар: Ойбек Абдушукуров ва Мухлиса Азизова. Биринчи бешликка қаршилигим йўқ, лекин бу икки ёш қайси улкан хизмати учун шу қўмитанинг аъзоси бўлиб қолди? Мантиқ бўйича ва адолат нуқтаи назаридан у ерда кино санъатига улкан ҳисса қўшган муносиб инсонлар бўлиши керак эди-ку. Бу қўмитага аъзолар Киноарбоблар ижодий уюшмасининг мажлисида очиқ сайланиши керак эди, бировнинг буйруғи билан эмас. Гап ватанимиз киноси учун жуда катта аҳамиятга эга воқеа ҳақида кетаяпти.

2007 йилда «Ватан» номли ўзбек филми Куала-Лумпурда Осиё ва Океания халқаро кинофестивалида энг яхши бешликка кирганидан сўнг UPS почтасидан «Ўзбекфилм»га ўша Оскар киноакадемияси саралаш қўмитасидан филмнинг дискини юбориш ҳақида расмий таклифнома келди. Иккита қатъий шарт: филм икки ҳафта прокатда бўлиши, мамлакат киноакадемияси ёки Киночилар иттифоқидан кино санъатига катта ҳисса қўшган 12 кишининг тавсияномаси керак эди. Шу муносиб инсонлар бажонидил имзо чекишган эди. Лекин кейин яна бир расмий хат келди. Унда «Ватан»нинг Оскар танловида қатнашиши рад этилган эди. Хатда Лос-Анжелесдаги Оскар кинокадемиясида давлатимизнинг баённомаси йўқлиги айтилганди ва мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолар борлиги асосий сабаб қилиб келтирилганди. Бор гапни айтдим.

– «Олтин ҳумо» танловида сизнинг «Берлин – Оққўрғон» филмингиз бирорта ҳам номинацияга номзод бўлмади. Сабаби нимада?

– Ҳар хил совринларга шахсан муҳтож эмасман, уйимда ундан нуфузлироқ совринлар турибди, «Ўзбекфилм» таъмирдан чиқсин, музейга топшираман, чунки бу даргоҳ – иккинчи уйим. Лекин ғирром совринларга тоқатим йўқ: икки йил олдин «Эътироф» совринини «Ўзбеккино»га қайтариб бердим, хонада турибди. «Олтин ҳумо»га келсак, юзлаб одамлар бу хунук воқеага ўзининг муносабатини билдирди. Наҳотки актёрларимиз Раъно Шодиева ва Сейдулла Молдаханов актёрлик номинациясига, Азиз Арзиқулов операторлик номинациясига муносиб эмас эди? Мен-ку зор эмасман, лекин ўша танлов қўмитасининг қилган ишини гуруҳбозлик, ўта қўпол хиралик деб тушундим. Вақт ҳамма нарсани ўз жойига қўяди.

– «Берлин – Оққўрғон» филмингизни томошабинлар қандай кутиб олди? Филмдан кўнглингиз тўлдими?

– Филмнинг премьерасига келган ва кўрган одамлардан сўранг. Уларнинг кўзларида ёш, қалблари ўзгача ҳиссиётга тўла. Одамларнинг эзгуликка ташналигини сал бўлса-да қониқтира олганимдан бахтлиман. Билишимча, кинотеатрларда яхши кетмади. Бунга кўникиб қолганман. «Осмондаги болалар»дан бошқа биронта филмим прокатда яхши кетмаган, бу – факт. Телевидениега катта раҳмат – халқимиз деярли барча филмларимни экрандан кўришган. Барча телеканаллардан миннатдорман: 8-9 май кунлари «Берлин – Оққўрғон» бир неча бор берилди, миллионлаб томошабин кўрди.

– «Осмондаги болалар» филмида Ҳамдам исмли қаҳрамон ўзи ёзган сценарийни атоқли киносценарист Мустафоқул Болтабоев номидан бадиий кенгашга топширади. Филмдаги шу эпизод ҳаётийми? Ҳозирги жараён ўзгарганми?

– Ҳа, ҳаётда ўшанга яқин воқеа рўй берган. Бу эпизодни ҳозир ёзаётган «Йўқолиб кетаётган китоб»имда кулги билан эслайман. 1989 йилда бир бадиий раҳбарга иккита сценарий олиб бордим. Биринчиси «Абдуллажон», иккинчисини бошқа режиссёрнинг илтимосига кўра исмимни ёзмай берган эдим. «Бир қадам ўнгга, бир қадам сўлга». «Абдуллажон»нинг дабдаласини чиқариб, иккинчисини мақтаб, «Мана буни сценарий деса булади! Профессионал ёзилган!» деб айтган. Кулишни ҳам билмай қолганман, йиғлашни ҳам. Бу бўлган воқеа.

– Янги ижодий режаларингиз ҳақида гапирсангиз.

– Бадиий кенгашга олтита сценарийимни берган эдим. Нима қилай, ишим шу, касбим шу. Сценарий излаб юрган ёш режиссёрларга керакми? Йўқ, уларнинг амбициялари ўзидан юз қадам олдин югуради, профессионал нуқтаи назардан ўта хом, бўш қўлёзмаларини кўтариб юраверишсин. Зорим бору зўрим йўқ. Охирги берган сценарийларим «Жексон ва унинг набираси» ва «Ҳайрат». Биринчисини, худо хоҳласа, кейинроқ қўяман, ҳозир «Ҳайрат» лойиҳасини амалга ошириш учун доимий ижодий гуруҳимни йиғаман. Бу ҳозирги замон эртаги бўлади.

Суҳбатимизнинг охирида бир фикрни қайтармоқчиман. Ижодкорлар билан учрашувда (нимагадир ўша тадбирга таклиф қилишмаган эди) Шавкат Мирзиёев ҳаққоний ижодкорлар учун жуда муҳим фикрларни билдирди: «Ўзбек киносининг аҳамияти Мудофаа вазирлиги билан тенг, баъзида ундан ҳам муҳим. Санъатда бизнес деган тушунчага йўл қўймайман». Билмадим, ижодкор ва оддий инсон сифатида бу фикр дилимга жуда яқин...


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги режаси ҳақида гапирди ва пулни нимага сарфлашини айтди

Кеча Жаҳон чемпионатида ўзининг иккинчи олтин медалини қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов финалдан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Германия канцлери Путинни Гитлерга қиёслади

Агар Украина таслим бўлса, уруш шу билан тўхтамайди.

Австралияда Ханука байрамини нишонлаётган яҳудийларга ҳужум юзасидан Исроил бош вазири муносабат билдирди

Сизнинг ҳукуматингиз эса антисемитизмга қарши ҳеч нарса қилмади, деган Нетаняху.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.