Зойир Мирзаев Тожикистоннинг Сўғд вилоятига ташриф буюрди

Зойир Мирзаев Тожикистоннинг Сўғд вилоятига ташриф буюрди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегацияси Тожикистоннинг Сўғд вилоятига ташриф буюрди.

Сўғдда Ўзбекистон делегацияси миллий ашула ва рақслар билан самимий кутиб олинди.

Делегация бугун “Сўғд-2024” савдо ярмаркасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди, Зойир Мирзаев у ерда нутқ сўзлади.

Ташриф давомида Тошкент вилояти ва Сўғд виоляти вакиллари ўзаро иқтисодий шерикчилик муносабатларини йўлга қўйиш, савдо ва товар айрибошлаш ҳажмини янада ошириш, ижтимоий ҳамкорликни кенгайтириш, туризмни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.

Музокаралар давомида яқин вақтда мактаб ва олий таълим йўналишида ўзаро яқин ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишига келишиб олинди.

Шунингдек, туризм соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.

Ташриф давомида ўзбек, тожик тадбиркорлари иштирокида B2B форматида мулоқот ўтказилиши режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!