Шавкат Мирзиёев Тошкентда сунъий кўллар ва ҳавзаларни кўпайтириш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев Тошкентда сунъий кўллар ва ҳавзаларни кўпайтириш бўйича топшириқ берди

Президент Шавкат Мирзиёев гидроэнергетика соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди.

Ўзбекистонда 150 минг километрдан ортиқ дарёлар, сойлар ва каналлар мавжуд. Бу манбалар нафақат ичимлик суви ва суғориш, балки энергетика, иқтисодиёт ҳамда экология нуқтаи назаридан ҳам стратегик аҳамиятга эга.

Бугунги кунда электр энергияси ишлаб чиқаришнинг катта қисми табиий газ ва кўмирга боғлиқ. Гидроэнергия улуши эса 10-12 фоиз атрофида. Шу боис, гидроэнергетикани ривожлантириш энергия тизимини барқарорлаштириш, ёқилғи ресурсларига боғлиқликни камайтириш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишда муҳим ўрин тутади.

Сўнгги йилларда соҳада салмоқли натижаларга эришилди. 2017 йилда 36 та бўлган гидроэлектр станциялар сони 2025 йилда 100 тага етказилди. Уларнинг умумий қуввати 1,6 гигаваттдан 2,4 гигаваттгача ошди.

Марказий Осиёда ягона бўлган гидроагрегат ва технологик ускуналар ишлаб чиқарувчи «UzHydroPower» заводи ташкил этилди. Ўтган йили ишга туширилган Норин ГЭСлар каскадининг биринчи босқичи илк маротаба «миллий лойиҳа» моделига асосан амалга оширилиб, барча жараёнлар тўлиқ маҳаллий корхоналар томонидан бажарилди.

Шу билан бирга, мамлакатимиз гидроэнергетика салоҳиятининг катта қисми ҳали ишга солинмагани қайд этилди. Аҳоли ва иқтисодиёт ўсиши билан электр энергиясига талаб ошиб бораётганини ҳисобга олиб, бу салоҳиятдан тўлиқ, ҳар бир дарё, сой ва каналларда фойдаланиш ҳамда янги қувватларни жадал ишга тушириш зарурлиги таъкидланди.

Тақдимотда 2026-2032 йилларда умумий қиймати 5,8 миллиард доллар бўлган 73 та истиқболли лойиҳани амалга ошириш режалари кўриб чиқилди. Бунинг натижасида қўшимча 3,6 гигаватт қувват яратилиши кутилмоқда.

Жорий йилда 13 та ГЭСни фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Уларнинг умумий қуввати 114 мегаватт, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми эса 537 миллион киловатт-соатни ташкил этади. Мазкур лойиҳалар доирасида 254 та иш ўрни яратилади. Бунга қўшимча Бўстонлиқ туманида 28 миллион долларлик грантлар ҳисобидан 20 мегаватт қувватли шамол электр станцияси қурилмоқда.

Йирик лойиҳалар қаторида Бўстонлиқ туманидаги Юқори Пском ГЭС қурилиши алоҳида аҳамиятга эга. Қиймати 365 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳанинг қуввати 160 мегаватт, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 484 миллион киловатт-соат бўлади. Бу 161 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имконини беради. Лойиҳада маҳаллий компонентлар улуши 82 фоизни ташкил этади.

Фарғона вилояти Сўх туманида «миллий лойиҳа» тамойили асосида Сўх ГЭС қурилиши режалаштирилган. Қуввати 15 мегаватт бўладиган ушбу станция йилига 50 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, тумандаги электр эҳтиёжининг 71 фоизини барқарор таъминлашга хизмат қилади.

Юқори Тўпаланг ҳудудининг гидроэнергетика салоҳияти ҳам кўриб чиқилди. «Тўпаланг» сув омборига қуйиладиган дарё ва сойларда 42 та кичик ГЭС қуриш орқали 541 мегаватт қувват яратиш, йилига қарийб 1,9 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.

Дунё амалиётида гидро тўплаш электр станцияларини қуриш орқали энергияни сақлаш ва қайта тақсимлаш тизимлари кенг жорий этилаётгани таъкидланди. Мамлакатимизда ҳам илк бор умумий қуввати 1,4 гигаватт бўлган 3 та шундай станцияни барпо этиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, умумий қуввати 164 мегаватт бўлган 2983 та кичик ва микро ГЭС қуриш режалари муҳокама қилинди.

Рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳам соҳа самарадорлигини оширишнинг муҳим йўналиши сифатида белгиланди. Сув омборлари ва гидроиншоотларда сув сатҳи, сув ҳажми, босим, метеомаълумотлар ва ишлаб чиқариш жараёнларини онлайн кузатиш имконини берувчи рақамли мониторинг тизимлари босқичма-босқич жорий этилади. Ҳозирда сув омборларининг хавфсизлигини таъминлаш учун 3,5 мингта назорат-ўлчов аппаратлари ўрнатилган.

Давлатимиз раҳбари гидроэнергетика соҳасидаги лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.

Тақдимотда пойтахт ҳудудидаги дарё ва каналлар бўйларини ободонлаштириш, шаҳарда салқин микроиқлим яратиш мақсадида сунъий кўл ва ҳавзалар барпо этиш бўйича ишлар тўғрисида ҳам ахборот берилди.

Жумладан, Чирчиқ дарёсининг пойтахт ҳудудидан ўтувчи 16 километр қисмини ободонлаштириш ҳисобига 306 гектар ер майдонида «Дарё бўйи» лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.

Лойиҳа доирасида дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш, яшил ҳудудлар барпо этиш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш ишлари амалга оширилади. Бектемир канали бўйида 187,3 гектар майдонда «яшил белбоғ» яратилади, сайилгоҳлар барпо этилади. Пиёдалар ва велойўлаклар, ички йўллар, ёритиш тизимлари ҳамда кўприклар қурилади.

Пойтахтда 4 та сунъий кўл ва сув ҳавзаларини ташкил этиш лойиҳаси ҳам тақдимот қилинди. Президентимиз аҳоли учун қулай шароитлар, шаҳарда салқин микроиқлим яратишга бу камлик қилишини қайд этиб, кўллар сонини 12 тага етказишни топширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Chess.com Open-2026 онлайн турнири. Синдаров мусобақани тарк этди, Абдусатторов ЖЧ йўлланмаси учун курашни давом эттиради

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров дунёнинг энг йирик онлайн шахмат турнирларидан бири — Chess.com Open 2026 мусобақасида иштирок этди.

Zo'r TV бугун «Барселона» ва «Манчестер Сити» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади

Zo'r TV телеканали бугун — 2026 йил 25-апрель, шанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.

Гвардиола ҳимоячисининг ўйинидан ҳайратда: «У дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланмоқда»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Матеус Нунеснинг янги позициядаги ҳаракатларига юқори баҳо берди.

Пеп Гвардиола терма жамоани қабул қилиб олишга тайёр

Хосеп Гвардиола аввалроқ фаолиятининг қайсидир босқичида миллий терма жамоада ишлаш истаги борлигини айтган эди.

Эксперт Ҳусановни “Реал” юлдузидан юқори баҳолади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов айни пайтда фаолиятидаги сезиларли ўсишни намойиш қилмоқда.

Даҳшат! Ҳоким иши: пора ишими ёки сценарий?

У 60 минг АҚШ доллари миқдорида пора олишда ҳам айбланмоқда.

Самарқандда икки нафар қиз васийси томонидан жисмоний ва руҳий зўравонликка учради

Болаларга етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертиза тайинланган.

Абдуқодир Ҳусанов «Бернли»га қарши қандай ўйнади? (видео)

«Шаҳарликлар»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган баҳсда ўзбекистонлик ҳимоячи майдондаги энг фаол ўйинчилардан бири бўлди.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Гвардиоланинг режалари бузилиб кетди

АПЛ тақвимидаги ўзгаришлар «Манчестер Сити»нинг ғазабини қўзитиб юборди.

Франция президенти «ПСЖ» – «Бавария» учрашувининг аниқ ҳисобини айтди

Бугун, 28 апрель куни «ПСЖ» Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида ўз майдонида Мюнхеннинг «Бавария» жамоасини қабул қилади.

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ раиси Қамчибек Ташиев давлат тўнтаришига уринишда айбланди

Айблов тафсилотлари ва тергов жараёни расман ошкор этилмаяпти. Манбаларга кўра, иш “75 мактуб” деб аталган мурожаат билан боғлиқ.

Макрон ва Шольц Зеленскийни таслим бўлишга чақирди

Китобда ёзилишича, Зеленский Моравецкийга Шольц ва Макрон унга мунтазам қўнғироқ қилаётганини айтган.

Европа Иттифоқи Украинадаги можарони чўзмоқда, Россия эса кучаймоқда

Бу фикрни британлик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркурис YouTube’даги чиқишида билдирди.

Пентагон: АҚШ Эронга қарши операцияга 25 млрд доллар сарфлади

Бу ҳақда Пентагон вакили Жюль Хёрст маълум қилди.

Украина дронлари Перм ўлкаси ва Оренбург вилоятига ҳужум қилди

Маълумотларга кўра, Орск шаҳридаги "Орскнефтеоргсинтез" нефтни қайта ишлаш заводига ҳам ҳужум қилинган.

14 ёшли қизга шилқимлик қилган ППХ ходими ишдан олинди. ИИВ ҳолатни текширмоқда

Қизнинг акаси автомобилнинг давлат рақами 10 R077MB бўлганини, рулда эса ППХ ходими ўтирганини айтган.

Зироат Мирзиёева Хиванинг янги яшил жамоат маконини барпо этишда иштирок этди

Яқин-яқингача бўш турган қарийб 8 гектарлик майдонга ҳудуднинг табиий-иқлим шароитидан келиб чиқиб танланган 3 минг тупдан ортиқ дарахт ва ўсимлик кўчатлари ўтқазилмоқда.

Тошкентда юк поезди 22 ёшли йигитни уриб юборди

Машинист темир йўлдаги одамни тахминан 500 метр масофадан пайқаган, бироқ поездни тўхтатишга улгурмаган.

Андижонда “Ҳаж” зиёратига юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди

Тезкор тадбирда, у олдиндан 9 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

NАТО саммитлари қисқарадими? Иттифоқ ичидаги зиддиятлар ортида янги режа

Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар берди.

Исроил Ливанда ҳужумларни кучайтирди: “Ҳизбуллоҳ” объектлари йўқ қилинмоқда

Исроил армияси Ливан жанубидаги амалиётларини давом эттириб, “Ҳизбуллоҳ” позицияларига навбатдаги зарбалар берди.

Словакия ЕИга қарши: Россия газига тақиқ устидан судга шикоят қилди

Бу ҳақда мамлакат Адлия вазирлиги маълум қилди.

Ҳиндистонда бортида 232 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди

Swiss Airlines авиакомпанияси воқеа ҳақида хабардорлигини, ҳозирда двигатель ишдан чиқиши ва ёнғин сабаблари текширилишини маълум қилди.

Москвада қор ёғиши оқибатида дарахтлар қулади, Внуковода эса рейслар бекор қилинди

Москва вилоятининг Дубна ва Домодедово шаҳарларида қор ёғиши ва дарахтлар қулаши оқибатида электр таъминоти қисман узилди.

Қўқонда дўконда ёнғин чиқди

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғиндан дўконнинг 400 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Сув учун жанжал: Африкада 42 киши ҳалок бўлди

Бу ҳудудда сув, ер ва чорва моллари учун жамоалар ўртасидаги тўқнашувлар тез-тез содир бўлиб туради.

Тошкент халқаро аэропортида 4 нафар қизларни Дубай шаҳрига олиб кетаётган аёл ушланди

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, бу турдаги жиноятлар учун 5 йилдан 10 йил муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Андижонда аттракцион қулаб, 7 киши жароҳатланди

Бироқ, тасдиқланмаган манбаларга кўра, ҳодиса натижасида камида 7 киши жароҳатланган.

Малидаги ҳарбий базаларга қуролли ҳужумлар уюштирилди

​Кузатувчилар буни сўнгги йиллардаги энг йирик ва мувофиқлаштирилган амалиёт сифатида баҳоламоқда

Андижонда ҳажга юбориш эвазига 18 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

Фуқаро ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига юборишини айтиб, келишилган пулдан 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВВ мансабдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мансабдор шахс ноқонуний ҳаракатларини давом эттириб, масъулияти чекланган жамият раҳбаридан қолган 39 минг АҚШ долларини ҳам беришини сўраган.

Дональд Трампга суиқасд уюштирилди (видео)

Бу ҳақда C-SPAN хабар бермоқда.

Исроил зарбалари: Ливанда қарийб 2,5 минг киши ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, ҳужумлар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар сони юқори бўлиб қолмоқда.