Зинедин Зидан ўзига тушган таклифларини рад этишда давом этмоқда.
"Marca" хабарига кўра, "Реал"нинг собиқ бош мураббийи ҳалигача фақат Мадрид клуби ёки Франция терма жамоасини бошқаришга рози бўлади ва қолган барча жамоаларни рад этади. Сўнгги йилларда унга "Манчестер Юнайтед", "Бавария", "ПСЖ", "Ювентус" ва энг кучли терма жамоалар таклиф билан чиқишди, аммо ҳеч нарсага эриша олишмади.
Таъкидланишича, Зидан фақат мисли кўрилмаган, қандайдир инновацион ва инқилобий лойиҳага рози бўлиши мумкин эди, аммо ҳозирча бундай нарса пайдо бўлмаган.
Шу билан бирга, Зинедин ҳозирда "Реал"га қайтиш амалда имконсиз эканлигини тушунади ва Франция терма жамоасидаги ўрин ҳам яқин икки йилда бўшаши даргумон. Айни пайтда унинг ходимлари аста-секин янги иш ўринларига жойлашмоқда.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
UzAuto Motors 19 декабрь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун контрактацияни очади. Компания аввал тузилган шартномалар бўйича тўлов вақтида амалга оширилмаган ҳажмларни қайта контрактацияга қўяди.
Какао ловиялари 2024 йилда Битcоин ва АҚШ фонд бозоридан олдин барча глобал активлар орасида энг кучли нарх ўсишини кўрсатиши мумкин, деб ёзади Интерфакс.