Европа дарғазаб қолди: Путин Европа Иттифоқи давлатининг яна бир раҳбари билан учрашди
Виктор Орбан Москвада Путин билан учрашганидан сўнг Брюссел ғазабланган эди. Мана энди Европа Иттифоқининг яна бир етакчиси Россия президенти билан Кремлда учрашди.
Европа Иттифоқи етакчилари Словакия Бош вазири Роберт Фитсони Владимир Путин билан якшанба куни Кремлда учрашганидан сўнг қаттиқ танқид қилди.
Фитсонинг Путин билан учрашуви Словакия таянадиган арзон рус қазилма ёқилғилари бўйича янги шартнома тузиш эди.
Марказий Европа давлати 2023-йил январидан бери Венгриядан ташқари бошқа Европа Иттифоқи давлатларига қараганда кўпроқ Россия энергиясини импорт қилади.
Россиянинг Словакия билан амалдаги газ экспорти шартномаси муддати 2024 йил охирида тугайди. Шартномага кўра, газ Украина орқали Словакияга етказилади.
Душанба куни президент Зеленский учрашувни қоралади.
"Москва Фитсога сезиларли чегирмалар беради, аммо Словакия улар учун тўлайди. Бундай чегирмалар бепул эмас - Россияга тўловлар суверенитет ёки ноаниқ схемалар орқали амалга оширилади",деди у.
Намойишчилар Словакия ҳукуматининг Братиславадаги идораларига бостириб кирганидан сўнг ўтказилган учрашув якунида, Фитсо Путин "Россиянинг Словакияга газ етказиб беришни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади" деб маълум қилди. Бироқ, у келишувнинг амалга ошиши Украинанинг ҳамкорлигига боғлиқ бўлишини қўшимча қилди.
Учрашув шунингдек, Европа Иттифоқи раҳбарлари томонидан қораланди.
Литва Президенти Гитанас Наусėда душанба куни "Севгингиз қанчалик арзон?" деб ёзди. У қўшимча қилди: "Россияга севги билан келиб, уруш жиноятчиси билан учрашишдан мамнун бўладиганлар бор. Бу Литванинг йўли эмас. Биз энергия мустақиллиги ва ҳақиқий бозор нархларини танлаймиз - ҳеч қандай сиёсий аралашувларсиз!"
Шу билан бирга, Чехия Ташқи ишлар вазири Ян Липавский ўз ҳукумати "оммавий қотил олдида тиз чўкмаслик учун Россия энергия таъминотидан мустақилликни таъминлаганини" айтди.