Жанубий Корея ҳарбий раҳбарияти душанба куни Шимолий Кореянинг 1000 дан ортиқ аскари Россиянинг Украинага қарши урушига қўшилганидан бери ҳалок бўлган ёки яраланганини маълум қилди.
"Турли ахборот ва разведка манбалари орқали биз яқинда Украина кучлари билан жанг олиб борган Шимолий Корея қўшинлари 1100 га яқин қурбонларга учраган, дея баҳолаймиз," - дейилади Сеул Бирлашган штаб бошлиқлари (JCS) баёнотида.
JCS, шунингдек, Пхенян "аскарларни ротацияга ёки қўшимча жойлаштиришга тайёрланаётганини" айтди.
Ўтган ҳафта Жанубий Корея разведка агентлиги депутатларга август ойида Украина кучлари тўсатдан бостириб кирган Курск вилоятида 100 га яқин одам ҳалок бўлгани, яна 1000 киши яралангани ҳақида хабар берган эди. Ўшандан бери Украина босиб олинган ҳудуднинг катта қисмини йўқотди.
Октябр ойида Миллий разведка хизмати Украинадаги урушни қўллаб-қувватлаш учун Россияга 12 мингга яқин Шимолий Корея аскари юборилганини айтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
UzAuto Motors 19 декабрь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун контрактацияни очади. Компания аввал тузилган шартномалар бўйича тўлов вақтида амалга оширилмаган ҳажмларни қайта контрактацияга қўяди.
Какао ловиялари 2024 йилда Битcоин ва АҚШ фонд бозоридан олдин барча глобал активлар орасида энг кучли нарх ўсишини кўрсатиши мумкин, деб ёзади Интерфакс.