Украина президенти Владимир Зеленский янги ҳукуматни 6 ой ичида армиядаги маҳаллий қуроллар улушини 50 фоизга оширишга чақирди.
Тегишли видеомурожаат унинг Telegram’даги каналида эълон қилинди.
"Вазифа жуда аниқ. Ҳозирда Украина қуроллари фронтда, бизнинг барча операцияларимизда - тахминан 40 фоиз. Бу бизнинг давлатимиз мустақиллиги давридаги ҳар қачонгидан ҳам сезиларли даражада кўпроқ Украина қурол ишлаб чиқаришдир. Аммо бундан ҳам кўпроқ нарса керак. Биз янги ҳукуматнинг дастлабки олти ойида Украина қуролларининг 50 фоиз даражасига эришишимиз керак, ўз ишлаб чиқаришимизни кўпайтирамиз: бунга ишончим комил."
Шунингдек, у Украинанинг стратегик саноат вазири Герман Сметанин "Укроборонпром"га раҳбарлик қилишини қўшимча қилди. Зеленский, шунингдек, ҳарбий-саноат комплекси устидан назорат Стратегик саноат вазирлигидан Денис Шмигал бошчилик қиладиган Мудофаа вазирлигига ўтказилишини маълум қилди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2020 йилда ҳокимиятга келгач дарҳол Хитой элчисини чақириб, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини бошлашни таклиф қилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод Умарали Раҳмоналиев ўйнаётган Озарбайжоннинг “Сабах” клуби футбол бўйича Европа Чемпионлар лигаси саралаш турнирининг уч босқичидан муваффақиятли ўтиб, плей-оффга етиб келди.
Киевдаги перинатал марказ раҳбари Дмитрий Говсеевнинг айтишича, Украина аҳолисини табиий йўл билан тиклаш учун ҳар бир аёлга ўртача 8 нафардан бола тўғри келиши керак.
Шаҳрисабз шаҳрида «ИРОҚИ» халқаро каштачилик фестивалининг якуний маросими доирасида шаҳарнинг ҳунармандчилик соҳасидаги халқаро мақомига оид муҳим тадбир бўлиб ўтди.
Бу ҳақда Европа Комиссияси Европа Парламенти депутати Фабио Де Масининг расмий сўровига жавоб қайтаргандан сўнг маълум бўлди, деб хабар тарқатди «Berliner Zeitung» газетаси.
Хитой ҳукумати кучли “Долфин” тайфуни сабабли мамлакатнинг шарқий ҳудудларидан бир миллиондан ортиқ одамни эвакуация қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Синьхуа” ахборот агентлигига таяниб.