Украина президенти Володимир Зеленский ва АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Ватиканда янги Рим папаси Лев XIV ни тахтга ўтказиш маросимида қўл бериб кўришди. Ибодатдан сўнг Зеленский янги понтифик, шунингдек, Вэнс ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашди. Бу ҳақда Кун.uz хабар берди.
Маросимда Зеленский Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан ёнма-ён ўтирди. Вэнс ҳам яқин жойда эди.
Зеленский ва Вэнс охирги марта феврал ойида Оқ уйда учрашган, ўшанда Зеленский, Вэнс ва Трамп ўртасида Украинадаги уруш ва АҚШнинг ёрдами учун миннатдорлик ҳақида тарихий тортишув рўй берганди. Апрел ойида Зеленский Ватикандаги Папа Францискнинг дафн маросимида АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашганди.
Католик черковининг янги раҳбари ўз ибодати якунида Украинадаги урушдан хавотир билдириб, шундай деди: «Жабрдийда Украина адолатли ва мустаҳкам тинчлик бўйича музокаралар бошланишини кутмоқда».
Ибодатдан сўнг у Украина президенти ва биринчи хоним Елена Зеленская билан учрашди.
«Биз бугунги тантанали маросимдаги адолатли тинчлик зарурлиги ҳақидаги алоҳида сўзлар ва Украинага бўлган эътибор учун миннатдормиз», – деди Зеленский.
У Рим папасини «бундай махсус миссиянинг бошланиши билан» табриклади.
«Барча инсонлар учун адолатли тинчлик ва муносиб ҳаёт ҳақидаги дуолар ижобат бўлсин», – деди Украина президенти.
Кейинроқ Украина президенти офиси Зеленский Жей Ди Вэнс ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан ҳам учрашув ўтказгани маълум қилинди.
«Президент Истанбулдаги музокаралар ва Россия томонидан мустаҳкам сулҳ режимини ўрнатиш учун қўйилган нореал шартлар ҳақида маълумот берди. Россия делегациясининг паст даражаси унинг ҳеч қандай қарор қабул қилиш ваколатига эга эмаслигини кўрсатди», – дейилади президент офиси хабарида.
Зеленский Россия ўзи таклиф қилган ўт очишни тўхтатиш режимини қандай бузгани ҳақида ҳам гапирган.
«Буларнинг барчаси Москва урушни тўхтатиш ниятида эмаслигини кўрсатади ва айнан шу туфайли Россияни тўлиқ, сўзсиз ўт очишни тўхтатишга рози бўлишга мажбурлаш учун босим ўтказиш зарур», – деди у.
Украина президенти офиси маълум қилишича, учрашувда ҳар бир томоннинг позицияси ва вазиятни ўзгартириши мумкин бўлган кейинги қадамлар, жумладан, Россияга қарши кучли санкциялар батафсил муҳокама қилинган.
Жума куни Истанбулда Россия-Украина музокаралари бўлиб ўтаётганда, Рим папаси Ватиканни томонлар учрашадиган жой сифатида таклиф қилиши мумкинлигини айтганди. У папа сифатидаги илк нутқида эса Украинада тинчлик ўрнатиш масаласига алоҳида урғу қаратганди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.
Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.
Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.