АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари Эрон томонидан Исроилга қилинган ракета ҳужумларини қайтаришда иштирок этди. NBC News телеканалига икки америкалик амалдор маълум қилишича, ракеталарни йўқ қилишда нафақат АҚШ кемалари, балки ерга ўрнатилган ҳаво мудофаа тизимлари ҳам жалб қилинган.
Манбалар айнан қачон бу воқеа содир бўлганини ва нечта ракета йўқ қилинганини аниқ кўрсатмаган. Аммо уларнинг айтишича, ҳужум нисбатан кам сонли мақсадларга қаратилган.
Низо кучайиши ва Исроилнинг ёрдам сўрови фонида АҚШ минтақадаги ҳарбий мавжудлигини оширди. Эрон қирғоқларига Nimitz авиакрейсери юборилди. У минтақада аллақачон бўлган Carl Vinson авиакрейсерига қўшилди, унинг бортида 36 та F/A-18 қирувчи ва 12 та энг янги F-35 қирувчилари жойлашган.
Шу билан бирга, АҚШ Европадаги базалардан ҳаво ёқилғисини тўлдирувчи самолётларни кенг кўламда кўчиришни бошлади. Military Watch маълумотларига кўра, 16 июн тонгида иттифоқчи аэродромларга 30 та KC-135 ва KC-46 самолёти етиб келган. Улар ҳавода нафақат америкалик, балки исроиллик авиацияни ҳам ёқилғи билан таъминлайди.
2024 йил кузидан бошлаб Яқин Шарқда тахминан 43 минг америкалик ҳарбий жойлашган. Минтақада шунингдек, баллистик ва қанотли ракеталарга қарши мудофаа тизимлари ҳам мавжуд. Ушбу кучлар 2024 йилда Эрон ракеталарини йўқ қилиш учун ишлатилган.
АҚШ президенти Доналд Трамп илгари Теҳрондан тўлиқ таслим бўлишни талаб қилган.
«ШАРТСИЗ ТАСЛИМ БЎЛИШ», — деб ёзган у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.
Шунингдек, у АҚШ Эроннинг ҳаво ҳудудини назорат қилишини айтган. Унинг сўзларига кўра, Эроннинг мудофаа ускуналари америкалик ускуналар билан рақобатлаша олмайди.
«Эроннинг яхши радар ва бошқа мудофаа ускуналари бор эди, ва уларнинг кўплиги ҳам бор эди, лекин улар АҚШда ишлаб чиқилган ва ишлаб чиқарилган америкалик ускуналар билан таққосланмайди», — деб таъкидлаган у.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Россия ТИВ расмий вакили айтишига кўра, Эрон Россияга “Ядро қуролини тарқатмаслик” шартномаси мажбуриятини тўлиқ бажараётгани ҳақида аниқ маълумотлар берган
Россия зарурат туғилган тақдирда Эронга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (SPIEF) чоғида маълум қилди, деб хабар беради "РИА Новости".
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.
Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.
Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.