Европанинг ягона позицияси Вашингтонда аниқ эшитилиши ниҳоятда муҳим.
Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг Telegram-каналида Европанинг бир қанча давлатлари раҳбарлари билан онлайн учрашув якунида ёзди.
Украина раҳбари полшалик ҳамкасби Карол Навроскийга мезбонлик қилгани учун миннатдорлик билдириб, муҳокамаларни “йирик дипломатик тадбирлар арафасида позицияларни синхронлаштириш учун қимматли имконият” деб атади.
“Шунингдек, Дания Бош вазири Метте Фредериксен, Литва Президенти Гитанас Науседа, Эстония Президенти Алар Карис ва Латвия Президенти Эдгарс Ринкевичсга кеча тунда Россиянинг зарбаси муносабати билан қўллаб-қувватлаган сўзлари ва самимий ҳамдардликлари учун миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, F-16 ҳалокатидан чуқур қайғудамиз. Польшалик учувчи ҳалок бўлди, бизнинг қалбимиз марҳумнинг оиласи ва яқинлари билан”, — деди Зеленский.
Унинг таъкидлашича, томонлар Украинада тинчликка эришиш учун Россия Федерациясига кўпроқ босим ўтказиш бўйича умумий позицияни белгилаб олишган.
"Санкциялар самарали ва столда қолиши керак. Москванинг етакчилар форматида иштирок этишдан бош тортишига жавобан аниқ қарорлар қабул қилиниши керак.
Европанинг умумий позицияси Вашингтонда аниқ эшитилиши учун биз елкама-елка ишлаган ҳолда доимий мувофиқлаштиришни давом эттиришимиз ниҳоятда муҳим”, - дея хулоса қилди Украина президенти.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.