Украина президенти ўз мурожаатида тинчлик ва хавфсизлик кафолатлари масаласига тўхталди.
"Украина энди ҳеч қачон тарихда руслар “муроса” деб атайдиган шармандаликка мажбур қилинмайди. Бугун Украинани эшитишяпти, Украина билан ҳисоблашишяпти, бизга қулоқ тутишяпти. Украинанинг ўрни музокаралар столида. Энди бизга “Эшик ортида кутиб туринг”, дейишмайди. Бугун АҚШ ҳам, Европа ҳам “Украина ҳали ғалаба қозонмади, аммо ютқазгани ҳам йўқ”, деган фикрда", — деди Зеленский.
"Украина иттифоқчилик ва ҳамкорликни сўрамайди, у таклиф қилади. Биз Европадаги энг кучли армия, энг илғор мудофаа технологияларини, матонатли тажрибани таклиф қиламиз. Бизга Европа Иттифоқи керак, аммо биз ҳам унга камида шунчалик керакмиз. Буни ҳамма тан олади. Украинани кучли иттифоқчи сифатида тан олишади", — дея таъкидлади Украина етакчиси.
Унинг сўзларига кўра, уруш якунида Украина учун “барқарор, ишончли ва узоқ муддатли тинчликни таъминлаш” зарур бўлади.
"Украина буни қўлга киритади, чунки хавфсизлик кафолатларини олади. У шунчалик кучли бўлади-ки, дунёда ҳеч кимнинг хаёлига Украинага ҳужум қилиш фикри келмайди", — дея қўшимча қилди Зеленский.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.