АҚШ ҳукумати Green card лотереясида иштирок этиш қоидаларини янгилашни режалаштирмоқда.
Ўзгаришлар 2026 йил 10 апрелдан кучга кириши мумкин ва DV-2027 лотереясига тааллуқли бўлиши кутилмоқда. Тегишли лойиҳа АҚШ Федерал реестри сайтида эълон қилинди.
Унга кўра, Diversity Visa Program'да (Green card лотереяси) иштирок этиш учун амал қилувчи хорижга чиқиш паспорти талаб қилинади. Анкетага паспортнинг шахсий маълумотлар ва имзо жойлашган саҳифасининг сканерланган нусхасини бириктириш керак бўлади.
Шунингдек, ариза топшириш учун рамзий тўлов – 1 доллар жорий этиш таклиф қилинмоқда. Яна бир ўзгариш анкета тўлдириш вақтига тегишли. Ҳозир бунинг учун 30 дақиқа берилади, янги қоидаларга кўра эса бу муддатни 90 дақиқагача узайтириш режалаштирилган.
АҚШ Давлат департаментининг маълум қилишича, бу чоралар фирибгарлик билан берилган аризалар сонини камайтириш ва дастур шаффофлигини оширишга ёрдам беради. Шу билан бирга, дастур қоидаларида “гендер” ва “ёш” ўрнига “биологик жинс” ва “туғилган сана” атамаларини ишлатиш режалаштирилган.
Консулликлар учун йўриқномаларга ҳам “shall” (“мажбур”) деган қоида қўшилмоқда. Бу консуллик ходимлари иштирокчилар маълумотларини қатъий текшириши шартлигини англатади.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон БАА ва Иорданиядаги Американинг "THAAD" ракетага қарши мудофаа радарларини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК).
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Эроннинг янги олий раҳбари Можтаба Хоманаий сайланганидан бери биринчи марта халққа мурожаат қилди. Оятулланинг баёноти миллий телевидениеда намойиш этилди ва маҳаллий онлайн оммавий ахборот воситалари ҳам матнни тарқатди.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.