Украина президенти Владимир Зеленский Киевнинг Россиянинг қарийб уч йилдан бери давом этаётган босқинига қарши кураши учун АҚШнинг доимий ёрдами оқимини тўхтатиш билан таҳдид қилган Трамп билан «ажойиб қўнғироқ суҳбати» ўтказганини айтди.
«Мен унинг оиласи ва жамоасини ажойиб ишлари учун мақтадим», деди Зеленский. «Биз яқин мулоқотни давом эттириш ва ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдик. Кучли ва қатъий АҚШ етакчилиги дунё ва адолатли тинчлик учун жуда муҳимдир».
Венгриядаги саммитда Европа етакчилари билан гаплашган Зеленский Европанинг Украинага бостириб киришини тўхтатиш учун Кремлга имтиёзлар таклиф қилиши «қабул қилиб бўлмас» эканини айтди.
У Путиннинг баъзи қатъий талабларига бўйсунишга босим ўтказаётганларни танқид қилди, яъни тинчлик музокараларининг дастлабки шарти сифатида Украина ўз шарқи ва жанубидаги ҳудудларни кўпроқ ажратиши керак.
«Путинга бўйсуниш, орқага чекиниш, қандайдир ён бериш кераклиги ҳақида кўп гапирилди», деди Зеленский мурожаатида.
«Бу Украина учун ва бутун Европа учун қабул қилиниши мумкин эмас», — дея қўшимча қилди у.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.
Исроил ҳаво кучларининг Нусейрат қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида камида 25 фаластинлик ҳалок бўлди. Зарба АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш умидини билдирганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган.