АҚШ Президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчилари уни “АҚШни Эрон билан урушдан олиб чиқиш режасини тузишга” ва жамоатчиликка “ҳарбийлар сезиларли даражада ўз мақсадларига эришганини” эълон қилишга чақирмоқда.
The Wall Street Journal манбаларининг хабар беришича, Президентга яқин одамлар узоқ давом этадиган можаро Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаётган консерватив электоратга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигига ишонишади.
Нашрнинг хабар беришича, Дональд Трампга америкаликларнинг аксарияти урушга қарши эканлигини кўрсатадиган бир нечта жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича сўровлар ҳам маълум қилинган. Бундан ташқари, WSJ манбалари Президентнинг маслаҳатчилари нефть нархларининг кўтарилиши ва АҚШ оралиқ сайловларида республикачиларнинг истиқболлари масаласида хавотирда эканликларини айтишмоқда. Президентнинг ўзи ҳам гўёки АҚШ-Исроил кучларининг ютуқларига қарамай, Теҳрон таслим бўлмаётганидан ҳайратда.
Кеча Дональд Трамп Эрон билан уруш “деярли тугади” деб эълон қилди ва АҚШ ва Исроил Эрон Ислом Республикасининг ҳарбий салоҳиятини йўқ қилганини таъкидлади. Бироқ, у Эрондаги кампания тугайдиган аниқ муддатни айтмади. Трамп маъмуриятининг баъзи расмийлари WSJга Теҳрон Яқин Шарқ мамлакатларига ҳужум қилишда давом этар экан, “АҚШ урушдан осонгина чиқиб кета олиши эҳтимолдан йироқ” эканлигини маълум қилишди. Шунингдек, ўз баёнотларида Трамп, агар мамлакат Ҳормуз бўғози орқали нефть оқимини тўсишда давом этса, Эронга зарба беришда давом этишга тайёрлигини таъкидлади, деб хабар берди kommersant.ru.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.