Туркияда Рамазон шукуҳи: Усмонийлардан мерос саҳарлик ва ифторлик анъаналари

Туркияда Рамазон шукуҳи: Усмонийлардан мерос саҳарлик ва ифторлик анъаналари

Туркияда Рамазон ойига хос ажойиб урф-одатлар мавжуд. Истанбулнинг тарихий гумбазларидан тортиб Онадўли маҳаллаларигача ёйилган ифтор дастурхонлари, саҳарликда янграйдиган довул садолари ва асрлар давомида шаклланган урф-одатлар бу даврга ўзгача файз бағишлайди.

Ҳаяжонли онлар: ифторлик ва саҳарлик анъаналари

Туркияда Рамазон кунлари ифтор вақти яқинлашгани сайин шаҳарлар янада жонланади. Нонвойхоналар олдида Рамазон пидеси (анъанавий равишда Рамазон ойида тайёрланадиган туркча нон) учун тизилган навбатлар шунчаки нон кутиш эмас, балки маҳалла аҳли учун дийдор ва самимий суҳбат онига айланади. Қайноқ пиденинг иси эса ифтор вақти яқинлашганининг яққол белгиларидан биридир.

Азон янграши билан кўчалар аста-секин бўшаб, шаҳар сокинлашади. Одамлар рўзаларини очиш учун дастурхон атрофида жам бўлишади. Ифторлик дастурхонлари бирдамлик ва баҳам кўришнинг рамзи ҳисобланади. Шу боис бу анъана “Ифтор ва рўза очиш анъаналари” номи билан ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мерос рўйхатига киритилган.

Тонгги носталжи: Рамазон довулчилари

Саҳарлик вақтининг энг рамзий тимсолларидан бири, шубҳасиз, Рамазон довулчиларидир. Технология ва соат ҳали ҳаётимизга кириб келмаган замонлардан мерос қолган бу анъана бугун ҳам кўплаб маҳаллаларда давом этмоқда. Тун қоронғусида кўчама-кўча кезган довулчилар довул чалиб, маҳалла аҳлини саҳарликка уйғотади. Улар айтган қўшиқлар баъзан ҳазиломуз, баъзан эса ўйга толдирувчи мазмуни билан гўё маданий хотиранинг кўчаларда янграган садоларидек жаранглайди.

Осмондаги ёзувлар: маҳялар

Рамазон кириб келиши билан Туркиянинг, айниқса Истанбулнинг шаҳар манзараси ўзгача қиёфа касб этади. Масжидларнинг икки минораси орасига чироқлар (авваллари кандиллар, ҳозир электр лампалар) ёрдамида осиладиган ёруғ ёзувлар маҳя деб аталади. Усмонийлар давридан мерос бўлиб қолган бу ноёб санъат ҳануз яшаб келмоқда. Рамазон бошида “Хуш келибсан”, ой ўрталарида “Яхшилик вақти келди”, якунида эса “Хайр, Рамазон” каби ёзувлар миноралар орасида порлаб, шаҳар осмонини маънавий нурга буркайди.

Рамазоннинг тарихий анъаналари: “Зимем дафтари” ва “Тиш ҳақи”

Усмонийлар давридан қолган Рамазон маданиятида саховат ва ҳамжиҳатлик руҳини ифодаловчи анъаналар мавжуд. Зимем дафтари шулардан биридир. Бадавлат кишилар маҳалла баққолига бориб, қарз дафтарининг тасодифий саҳифаларидаги қарзларни тўлаб, ҳисобни ёпиб қўйишарди. Бу жараёнда қарздор ҳам ким ёрдам берганини билмас, қарзни тўлаган киши ҳам кимга ёрдам қилганидан бехабар қоларди.

Рамазон билан боғлиқ яна бир нафис анъана — “тиш ҳақи”. Илгари ифторга таклиф қилинган меҳмонларга уй эгалари “овора бўлиб келдингиз, таом тановул қилиб тишларингиз чарчади” дея миннатдорлик белгиси сифатида ҳадия ёки пул тақдим этишган. Бу эса меҳмонни эъзозлаш ва меҳмондўстликнинг нозик ифодаси саналган.

Туркияда Рамазон муҳитини ҳис қилиш мумкин бўлган шаҳарлар

Туркияда Рамазон ҳар бир шаҳарда ўзгача шукуҳ билан нишонланади. Баъзи жойларда тарихий майдонлар гавжумлашса, бошқа ҳудудларда маҳалла кўчаларида ифтор дастурхонлари ёзилади. Рамазон муҳитини турли манзараларда ҳис қилиш мумкин бўлган шаҳарлар орасида, шубҳасиз, Истанбул алоҳида ўрин тутади. Айниқса Тарихий Яриморол ҳудудида кечки пайтлар ўзгача муҳит ҳукм суради. Султон Аҳмад масжиди атрофи ифтор яқинлашгани сайин одамлар билан тўлиб тошади, оилалар майсазорларга ёзилган дастурхонлар атрофида азон садоларини кутиб ўтиришади. Қуёш ботиб, осмон қизғиш рангларга бурканган паллада миноралар орасида порлаган маҳялар шаҳар манзарасига нафис кўрк бағишлайди.

Онадўлининг юрагида жойлашган Коня Рамазон ойида сакинат ва маънавият масканига айланади. Мавлоно Жалолиддин Румий таълимотидаги бағрикенглик руҳи уфуриб турадиган бу шаҳарда ифтор вақти яқинлашгани сайин Мавлоно майдони рўзадорлар билан гавжумлашади. Шаҳар нонвойхоналаридан янги пишган гўштли ноннинг ҳиди кўчаларга таралар, ифтордан сўнг эса Селимие ёки Капу масжидларидан янграган таровиҳ садолари тун бағрига сингиб кетади.

Усмонийлар давлатининг илк пойтахтларидан бири бўлган Бурса Рамазон анъаналари чуқур илдиз отган шаҳарлар қаторида алоҳида ажралиб туради. Шаҳар тимсолига айланган Улу жоме масжиди ва унинг атрофи бу ой давомида куннинг деярли ҳар бир лаҳзасида гавжум бўлади. Ифтордан сўнг бошланадиган Ҳоживат ва Карагўз сояли театр томошалари эса Усмонийлар давридан мерос бўлиб қолган кўнгилочар маданиятнинг ёрқин намунаси сифатида ҳануз кўчаларда ва маданият марказларида намойиш этилмоқда.

Жануби-Шарқий Онадўлининг қадимий шаҳарларидан бири — Шонлиурфа Рамазонни ўзига хос илиқ муҳит ва тупроғининг баракаси билан қарши олади. Шаҳар ҳаёти айниқса Баликлигўл атрофида қайнайди. Ифтор вақтида кўл бўйидаги яшил майдонларда ер дастурхонлари ёзилиб, чиғ кўфталар (хом катлетлар) пиширилади ва юзлаб инсонлар бир пайтда рўзаларини очади. Бу шаҳарда жигар кабоби нафақат кечки, балки саҳарликда ҳам севиб истеъмол қилинадиган машҳур таом ҳисобланади.

Туркиянинг Рамазонга хос лаззатлар харитаси

Туркияда Рамазон дастурхонлари алоҳида таомлар билан безатилади. Газиантепда ифторлик ва байрам дастурхонларининг бош таоми — ювалама. Гуруч, гўшт ва нўхатнинг қатиқ билан уйғунлашувидан тайёрланадиган бу таом бараканинг рамзи саналади.

Малатяда эса гилос баргларига ўралган гилос барги сармаси ифтор дастурхонларининг энг севимли таомларидан биридир.

Ширинликлар орасида Мерсиннинг керебичи, Газиантепнинг Рамазон каҳкеси, Эрзурумнинг кадайиф долмаси, Бурсанинг таҳинли пидеси алоҳида ўрин тутади.

Рамазон дейилганида эса энг машҳур ширинлик — Усмонийлар сарой ошхонасидан мерос гуллеч ёдга тушади. Маккажўхори крахмалидан тайёрланган юпқа қатламлар сут ва гул суви билан уйғунлашиб, Рамазон дастурхонларининг энг енгил ва нафис ширинлигига айланади.

Байрам қувончи

Бир ойлик сабр, ибодат ва маънавий покланишдан сўнг кириб келадиган Рамазон ҳайити жамиятдаги меҳр-оқибат ва бағрикенгликнинг яна бир бор намоён бўлишидир. Ҳайит тонгида одамлар эрта туриб, энг озода либосларини кияди ва масжидлар ибодат қилувчилар билан тўлиб кетади.

Анъанага кўра, кичиклар катталарнинг қўлини ўпиб ҳурмат бажо келтиради, катталар эса уларга ҳайитлик улашади. Уйма-уй юриб байрам билан табриклаб, ширинлик йиғаётган болаларнинг қувончи кўчаларга алоҳида файз бағишлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

АҚШ Эрон нефть экспортининг 90 фоизини назорат қилувчи Харк оролини эгаллашни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Axios хабар берди.

Эроннинг янги олий раҳбари сайланди, аммо...

Эрон Экспертлар кенгаши мамлакатнинг янги олий раҳбарни сайлади, деб хабар берди Эроннинг Mehr ахборот агентлиги кенгаш аъзоларига таяниб.

Америкаликлар Трампнинг ўғлини урушга юборишни талаб қилмоқда

Bild нашрининг хабар беришича, минглаб америкаликлар Доналд Трампнинг ўғли Берронни ҳарбий хизматга чақиришни талаб қилмоқда.

Кўрфазда АҚШ учун нохуш вазият

Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.

Масуд Пезешкиан Яқин Шарқ етакчиларига мурожаат йўллади

Эрон Президенти Масуд Пезешкиан зарбалардан сўнг Яқин Шарқ мамлакатлари етакчиларига мурожаат қилди.

"Реал" мухлисларини хурсанд қиладиган хабар чиқди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе тиззасидаги жароҳатини даволашда давом этмоқда.

Пойтахтда "тирик китоб" Хайрулла Асадов жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда "тирик китоб" номи билан танилган китоб сотувчиси Хайрулла Асадов ноқонуний тадбиркорлик фаолияти учун жаримага тортилди.

АҚШ 24 соат ичида 200дан ортиқ аскарини йўқотди

Эрон расмийлари хабарига кўра, АҚШ инфратузилмаси ва манфаатларига жиддий зарар етказилган.

Демак... Эрон Озарбайжонга хужум қилмаган

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.

Эрон ядровий апокалипсис уюштириши мумкин

Эрон агар АҚШ ва Исроил ўз ҳужумларини давом эттирса, Димонага зарба бериб, ядровий апокалипсис уюштиришини айтди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эрон бир шарт билан Яқин Шарқдаги можарони деэскалация қилишга тайёр

Бу ҳақда Масъуд Пезешкиён Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан телефон орқали суҳбатида маълум қилди.

Эрон Трамп кутгандан кучлироқ бўлиб чиқдими?

Бу ҳақда The New York Times америкалик ҳарбий манбаларга таяниб хабар берди.

Эронга қарши уруш тугадими?

Бу ҳақда CBS News телеканали хабар берди.

Эрон кенг “кўламли уруш” босқичига ўтмоқда

Шунингдек, ушбу ракеталар билан ҳужумларнинг узоқлиги, интенсивлиги ва давомийлиги ортиши айтилмоқда.

"Борма, куясан": Эрон Ормуз бўғозини миналаштирмоқда

Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.

Байрут жонли эфир пайтида бомбардимон қилинди

Бу ҳодиса Ливан ва Исроил ўртасидаги кескинлик кучайиб бораётган бир вақтда содир бўлди.

Исроил Эрон расмийларининг “суякларини синдиришда” давом этмоқда — Нетаняху

Бенямин Нетаняху, Исроил Бош вазири 10 март куни маълум қилишича, Исроил Эрон расмийларининг суякларини синдиришда давом этмоқда.

Хитой дунёдаги энг катта армиялардан бирига айланди — Business Insider

Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.

Яқин Шарқ минтақасидаги урушнинг бастлабки 10 кунида 1700 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди — Reuters

"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.

Германия Бундесвери Украинга Patriot ракета тизимларини етказиб беришни ташкил қилмоқда

Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.

Эрон дрон ҳужумларидан кейин БААдаги йирик нефть заводи тўхтатилди

Reuters маълумотига кўра, БАА давлат нефть компанияси ADNOC Рувайсдаги нефтьни қайта ишлаш мажмуасини ёпган.

Эрон Исроилга зарба бериш учун гипертовушли ракеталардан фойдаланганини айтди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Исроил ва АҚШ ҳарбий объектларига зарбалар пайтида гипертовушли ракеталар қўлланганини маълум қилди.

Алания 27–28 март кунлари халқаро Ультра Траил пойгасига мезбонлик қилади

Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.

Ўзбекистонда икки ой ичида 45 та уюшган жиноий гуруҳ фош этилди

Қидирувда бўлган 533 нафар шахс қўлга олинган.

Фарғонада сув таъминоти ходими фуқаролар томонидан калтаклани юзасидан Бош прокуратура муносабат билдирди

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.

НАТО ҳаво мудофаа тизими Туркияда Эрон ракетасини уриб туширди

Бу ҳақда Туркия президенти маъмурияти алоқа бошқармаси раҳбари Бурҳонеттин Дуран маълум қилди.

Эронда АҚШ ва Исроилни қўллаб-қувватлаганлар мулки мусодара қилинади

Эрон Бош прокуратураси АҚШ ва Исроилнинг мамлакатга қарши ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи фуқароларга тегишли барча мол-мулкни мусодара қилмоқда.

Андижондаги ЙТҲ оқибатида ака-ука вафот этди

Воқеа 2 март куни соат тахминан 23:00 да содир бўлган. 32 ёшли ҳайдовчи Cobalt машинасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида рул бошқарувини йўқотган

Германияда турар жой биносига метеорит тушди

Полиция вакили DPA агентлигига қулаган метеоритлар бошқа ҳудудлардаги томлар ва уйларга ҳам зарар етказганини билдирган.

Баҳрайнда йирик нефтни қайта ишлаш заводи ёниб кетди

Bapco компанияси форс-мажор ҳолатини эълон қилди, бу эса заводнинг ёнилғи етказиб беришни тўхтатишидан далолат беради.

Исфаҳондаги ядро объекти жиддий шикастланган

Халқаро атом энергияси агентлиги ҳозирча бу баёнотларга изоҳ бермади

Буюк Британия HMS Prince of Wales авиаташувчи кемасини Яқин Шарққа жойлаштиришга тайёрламоқда

Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Эрон Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди, қурбонлар бор

Бу ҳақда Эрон давлат радио ва телевидениеси хабар берди.

Brent нефтининг нархи 86 доллардан ошди

Ҳормуз бўғозининг ёпилиши нефть таъминотида узоқ вақт давомида узилишларга олиб келиши мумкин, бу эса “қора олтин” нархининг кўтарилишига олиб келади.