Украина ва Туркия президентлари Владимир Зеленский ва Ражаб Тоййиб Эрдоған телефон орқали Эрон атрофидаги вазиятни, шунингдек, Киевни ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика соҳаларида қўллаб-қувватлашни муҳокама қилишди.
Зеленский бу ҳақда ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
"Биз Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан Эрон атрофидаги вазиятни муҳокама қилдик. Биз урушнинг авж олишига йўл қўймаслик ва одамлар ҳаётини ҳимоя қилиш учун тажрибамиз билан ўртоқлашишга тайёрмиз, аммо шу билан бирга Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаши керак ва биз шерикларимиздан тегишли ёрдамга умид қиламиз", деб ёзган у.
Эрдоған Туркия уч томонлама музокараларнинг кейинги босқичига мезбонлик қилишга тайёрлигини эълон қилди.
"Мен Президент Эрдоғанга Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлагани, Туркиянинг "Истаклар коалицияси" доирасида денгиз хавфсизлигини таъминлашда роль ўйнашга тайёрлиги ва Украина энергетика секторини қўллаб-қувватлаш бўйича келажакдаги қарорлари учун миннатдорчилик билдираман", деб қўшимча қилди Зеленский.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.