АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан ҳарбий низоси яна камида икки ҳафта давом этади ва оятуллоҳлар режимининг ағдарилиши билан якунланиши даргумон. Бу ҳақда Исроилнинг "Ynet" нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Нашр низонинг мақсадларидан бири Эрондаги режимни ағдариш бўлганига эътибор қаратди. Бироқ, мутахассисларнинг фикрича, режим барқарорлигини сақлаб қолмоқда, Эронда ҳокимият ағдарилиши билан боғлиқ сценарийлар эса эҳтимолдан йироқ кўринмоқда.
"Операция бошида кузатилган эйфория ўрнини тушкунлик ва пессимизм эгаллади, чунки Эрон режими ҳали ҳам барқарор кўринмоқда", — дейилади мақолада.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху аллақачон жамоатчилик фикрини Эрон билан уруш оятуллоҳлар режимининг қулаши билан тугамаслигига тайёрламоқда. Шу билан бирга, мақолада қайд этилишича, низо якунини АҚШ президенти белгилаши керак. Мақола муаллифлари "охирги сўз ҳали айтилмаган" деган хулосага келишди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.