Туркия томон йўналтирилган Эрон баллистик ракетаси НАТОнинг ҳаво ва ракетага қарши мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилди. Бу ҳақда Туркия президенти маъмурияти алоқа бошқармаси раҳбари Бурҳонеттин Дуран маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Эрондан учирилган ва Туркияга йўналтирилган ракета Газиантеп вилоятининг Шоҳинбей тумани осмонида дарҳол аниқланиб, НАТО ҳаво мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилинган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Дуран тегишли идоралар вазиятни диққат билан кузатаётганини ва мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чоралар кўрилаётганини таъкидлади.
Шунингдек, у минтақадаги кескинликни кучайтирмаслик ва можаро ҳудудини кенгайтирмаслик муҳимлигини айтди. Дуран можаро иштирокчиларини, айниқса Эронни, минтақавий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирди.
У Туркия фуқароларига ахборот олишда фақат расмий манбаларга таянишни тавсия қилди.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.
Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.
Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Эроннинг Миноб туманидаги мактаб бомбаланиши оқибатида 160 дан зиёд ўқувчи ҳалок бўлиши ҳолатини тезкорлик билан, холис ва ҳаққоний тарзда тафтиш этишни талаб қилди.