Брифингда Украина президенти томонидан берилган баёнотлар:
▪️ Урушни тугатиш учун Путин билан юзма-юз учрашишга тайёрман. Агар бу учрашув муваффақиятли ўтадиган бўлса, президент Трамп ҳам музокараларга қўшилиши мумкин;
◾️ Путиннинг мен билан учрашувга рози бўлиши номаълум, бунинг учун Қўшма Штатларнинг босими зарур. Чунки Кремл бу борада ноаниқ баёнотлар бериб, фақат музокаралар даражасини “кўтариш нияти” ҳақида хабар бермоқда;
▪️ Украина тинчлик музокараларини ўтказиш шарти сифатида ўт очишни тўхтатиш талабида туриб олмайди. Шу сабабли менимча, биз ҳеч қандай шартларсиз учрашиб, урушни тугатиш йўлида қандай имкониятлар борлиги ҳақида суҳбатлашишимиз лозим;
▪️ Украинага хавфсизлик кафолатлари бўйича тафсилотлар ўн кун ичида ишлаб чиқилади. Жумладан, Киев бу доирада мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун молиявий ёрдам олмоқчи;
▪️ Ҳудудлар масаласи бу мен билан Путин ўртасида муҳокама қилинадиган масала;
◾️ Украина Қўшма Штатлардан 90 миллиард долларлик қуроллар харид қилиш режасини тақдим этади. Бу Европа орқали амалга оширилади, АҚШ эса Украинадан дронлар сотиб олади. Бироқ бу масалада ҳали расмий келишув йўқ.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.