НАТОдан қирувчилар ва ракеталар талаб қилган Владимир Зеленский альянсни Россия билан ҳарбий можарога чорламоқда, Ғарб мамлакатлари РФ билан кескинлашувнинг янги босқичига чиқди, дейди Франция ҳарбий разведка бошқармаси собиқ раҳбари, генерал Кристоф Гомар.
Аввалроқ Украина президенти девони сайтида Ғарб мамлакатларининг Украинага танклар етказиб бериш ҳақида ниятидан сўнг Зеленский энди самолётлар ва ракеталар ҳам сўрай бошлагани хабар қилинган эди.
“2023 йил бизга нималар тайёрлаб қўйган, мен билмайман, аммо Украина президенти кўпроқ қирувчилар хоҳлаётганини кўриб турибмиз. Кучлар мувозанатини ўзгартириш учун у ҳужум қилмоқчи ва яна ҳужумга ўтмоқчи. Ўйлашимча, у НАТОни ушбу урушга аралаштирмоқчи. Биз кейинги босқичини ҳам кўриб турибмиз - балки эртага ҳарбий кемалар, ва ниҳоят, аскарлар сўрар?, - дейди у “Valeurs Actuelles” нашрига берган интервьюсида.
Унинг фикрича, Ғарб мамлакатлари Россия билан муносабатлар кескинлашувининг янги босқичига чиққан. “Биз оғир танклар етказиб бериш учун енгил қуроллар билан таъминлай бошладик. Ғарб мамлакатлари аста-секинлик билан урушга аралашиб бормоқда”,- дейди разведка бошқармасининг собиқ раҳбари.
Россия аввалроқ Украинани қуроллар билан таъминлагани туфайли НАТО мамлакатларига нота юборган эди. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Украина учун қуроллар ортилган ҳар бир транспорт воситаси Россиянинг қонуний нишонига айланишини маълум қилган эди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украинани қурол билан қўллаб-қувватлаш Россия-Украина музокараларининг ривожланишига олиб келмаслиги ва салбий таъсир кўрсатишини айтган эди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.