Россия Украинага ҳарбий асирларни «1000 га 1000» формуласи бўйича алмашиш учун рўйхатни топширди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.
«Асирликдан 1000 нафар одамимизни озод қилиш бўйича келишув — Туркияда бўлиб ўтган учрашувнинг деярли ягона реал натижаси бўлди. Бу натижани амалга ошириш учун иш олиб бормоқдамиз», — дейилади Зеленскийнинг постида.
Орадан кўп ўтмай, Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бу маълумотни тасдиқлади.
«Ҳа, биз рўйхатимизни топширдик. Ҳозирча Киевдан жавоб рўйхатини олганимиз йўқ. Кутяпмиз», — деди у 22-май куни кундузи ўтказилган брифингда.
Шундан сўнг, Украина Ҳарбий асирлар билан муомала бўйича мувофиқлаштирувчи штаб раҳбари ўринбосари Андрей Юсов «РБК-Украина»га берган интервюсида Киев ўз рўйхатини тайёрлаб, Россия томонига топширганини айтди.
«Украина алмашинув учун рўйхатни топширди», — деди у.
«1000 га 1000» формуласи бўйича асирларни алмашиш бўйича келишув 16-май куни Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда Москва ва Киев ўртасида эришилган.
Россия Давлат Думасининг «ҳарбий операция» бўйича парламент мувофиқлаштирувчи гуруҳи вакили, депутат Шамсаил Саралиев «РБК»га берган изоҳида, бу миқдордаги асирларни бир кунда алмашиш техник жиҳатдан қийинлиги сабабли, жараён бир неча кунга бўлинишини айтди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Исроил хавфсизлик хизматлари вакилининг "Fox News"га билдиришича, махсус чоралар орқали улар Эрон қўмондонлари ҳақида кўпроқ маълумот тўплаб, бу маълумотлар асосида уларнинг ҳаракатини бошқаришга муваффақ бўлишган.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.