Зеленский Исроилнинг The Jerusalem Post нашрининг "50 та нуфузли яҳудий" рўйхатидан жой олмади

Зеленский Исроилнинг The Jerusalem Post нашрининг "50 та нуфузли яҳудий" рўйхатидан жой олмади

Украинанинг амалдаги президенти 2022 йилда мазкур рўйхатда биринчи ўринни эгаллаганди, ўшанда газета уни "нафақат дунёдаги энг нуфузли яҳудий, балки дунёдаги энг нуфузли одамлардан бири" деб атаган.

Бу йил энг нуфузли яҳудий сифатида Американинг ОpenAI компаниясининг бош директори Сем Алтман қайд этилган. Иккинчи ўринда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху, учинчи ўринда эса АҚШ Давлат котиби Блинкен турибди.

Шунингдек, рўйхатни тузувчилар "Вагнер" асосчиси Евгений Пригожиннинг номи "50 талик" рўйхатга киритилмаган бўлсада, алоҳида эслаб ўтишган. Jerusalem Post газетасининг қайд этишича, 23 август куни авиаҳалокатда ҳалок бўлган Пригожиннинг отаси яҳудий бўлган.

"Дунёдаги энг нуфузли 50 яҳудий" рўйхатининг эълон қилиниши шу кунларда нишонланаётган яҳудийларнинг Янги йили Рош-Хашона байрамига тўғри келди. Ушбу рўйхатга Исроилда ва дунёнинг бошқа ҳудудларида яшовчи яҳудий миллатига мансуб таниқли сиёсатчилар, тадбиркорлар, шоу-бизнес юлдузлари ва жамоат арбоблари киритилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!