Украина президенти Владимир Зеленский Украина қуролли кучлари иштирокида Европанинг умумий ҳарбий тузилмасини яратиш ғоясини илгари сурди, чунки АҚШга таяниб яшаш мумкин бўлган давр ортда қолди.
Зеленский бу ҳақда 15 февраль куни Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги нутқида айтиб ўтди. Унинг сўзларини Украина оммавий ахборот воситалари келтирмоқда.
"Кўплаб раҳбарлар Европага ўз армияси - Европа армияси кераклиги ҳақида гапиришди. Менимча, бунинг вақти етиб келди. Европа қуролли кучлари ташкил этилиши лозим... Гап фақатгина мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотга нисбатан фоизларда ошириш ҳақида эмас. Ҳа, маблағ керак - аммо пулнинг ўзи душман ҳужумини тўхтата олмайди. Одамлар ва қурол-яроғлар бепул берилмайди, лекин масала фақат бюджетда эмас. Асосийси, одамларнинг ўз уйини ҳимоя қилиш зарурлигини англашидадир. Украина армиясисиз Россияни тўхтатиш учун Европа армиялари етарли бўлмайди. Европада фақат бизнинг армиямиз ҳақиқий, замонавий жанговар тажрибага эга. Аммо бизнинг армиямизнинг ўзи ҳам етарли эмас. Бизга сиз тақдим эта оладиган нарсалар керак. Қурол-аслаҳа. Таълим. Санкциялар. Молиялаштириш. Сиёсий босим. Ва бирлик... Биз Европа Қуролли кучларини барпо этишимиз лозим," - дея таъкидлади Украина президенти.
Зеленский "ғалаба режаси"да агар Украина НАТОга аъзо бўлса, АҚШнинг Европадаги ҳарбий иштирокининг бир қисмини Украина кучлари билан алмаштиришни таклиф қилганини эслатиб ўтди: "Агар америкаликлар ўз иштирокини камайтириб, бу йўлдан боришга қарор қилса, бу ёмон, бу хавфли, бироқ биз Европада барчамиз бунга тайёр туришимиз керак." "Бошқаларга Европа кучини ҳурмат қилишдан ўзга чора қолмаслиги учун ўз кучимизга ишонч зарур. Европа армиясисиз эса бунга эришиб бўлмайди. Яна бир бор такрорлайман - Европанинг ўз қуролли кучларига эҳтиёжи бор," - дея даъват қилди Украина президенти.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.