Замонавий қуролларни етказиб бериш Ғарб давлатлари учун шунчаки бизнесдир – Медведев

Замонавий қуролларни етказиб бериш Ғарб давлатлари учун шунчаки бизнесдир – Медведев

Ва бу Россияга нисбатан нафрат билан алоқадор, дея қўшимча қилди у.

“Океан ортидаги ва европалик демагоглар ядровий апокалипсисда ўлиб кетишмоқчи эмас. Шунинг учун улар ҳозирги можарода ҳар қандай қуролдан фойдаланишни ютиб юборишади”, деб ёзди у Telegram-каналида.

Шу билан бирга, у Россия ўз доктринасига асосланиб, қачон ядровий қуролдан фойдаланишга тайёр эканлигини яна бир бор эслатди.

“Агар биз ёки иттифоқдошларимизга шу турдаги қурол ёрдамида ҳужум қилинса. Ёки шундай қуроллардан фойдаланган ҳолда давлатимиз мавжудлигига тажовуз таҳдид соладиган бўлса”, дея қўшимча қилди Медведев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!