Ҳиндистон шимолидаги Панжоб штатида полиция юзлаб фермерларни ҳибсга олди. Бир йилдан кўпроқ вақт давомида ҳосил нархини меъёрига келтириш талаби билан намойиш ўтказиб келаётган фермерларнинг чегара ҳудудидаги муваққат қўналғасини бузиш учун бульдозерлардан фойдаланилди.
Деҳқонлар ўтган йил февраль ойидан бери қўшни штат Харьяна билан чегарада бошпана қурган. Хавфсизлик кучлари эса ҳосил давлат томонидан кўпроқ қўллаб-қувватланиши учун қонуний кафолат талаб қилаётганларнинг пойтахт Нью Деҳли томон юришини тўхтатган.
– Куч ишлатишнинг учун ҳожати бўлмади, чунки қаршилик кўрсатилгани йўқ, – деди юқори мартабали полиция ходими Нанак Сингх чоршанба куни кечқурун “ANI” ахборот агентлигига тозалаш амалиёти ҳақидаги савога жавоб бераркан. – Фермерлар ўз ихтиёри билан автобусларга ўтиришди.
Қўшимча қилинишича, намойишчилар олдиндан огоҳлантирилган. Телевидение тасвирида бульдозер ёрдамида бузилган чодирлар ва саҳналардан шахсий буюмларини транспорт воситаларига ортиб кетаётганларни полиция кузатиб бораётгани аск этган.
ОАВ хабар беришича, юзлаб ҳибсга олинганлар орасида қўзғолон етакчилари Сарван Сингх Пандер ва Жагжит Сингх Даллевал ҳам бор. Даллевал бир неча ой давомида муддатсиз очлик эълон қилгани учун тез ёрдам машинасида олиб кетилган.
– Бир томонда ҳукумат фермерлар ташкилотлари билан гаплашяпти, иккинчи томонда уларни ҳибсга оляпти, – дейди “Bhartiya Kisan Union” фермерлар гуруҳи вакили Ракеш Тикаит.
– Панжоб манфаатини ҳимоя қилиш учун бирга ҳаракат қилайлик, – дейди штат вице-президенти Тарунприт Сингх Сонд. – Асосий йўллар ёпилиши штат иқтисодиётига зарар етказмоқда. Магистрал йўлларни ёпиш ечим эмас.
Бош вазир Нарендра Моди ҳукумати 2021 йил бир неча ой давомида Деҳли ташқарисида жойлашиб олган фермерларнинг 12 ой давом этган норозилигидан сўнг, қишлоқ хўжалигига оид айрим қонунларни бекор қилишга мажбур бўлганди.
– Федерал амалдорлар чоршанба куни фермерлар раҳбарлари билан учрашди, – деди Панжобдаги Бҳаратия Жаната партияси (БЖП) вице-президенти Фотиҳжунг Сингх Бажва ижтимоий тармоқ орқали. – Бу ҳаракат, яъни қўлга олиш амалиёти фермерлар ва БЖП раҳбарияти ўртасида давом этаётган мулоқотни бузишга қаратилган, қасддан қилинган уриниш эканлиги аниқ.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.
Аввалроқ Германия канслери Мерц Киевга етказиб бериладиган қурол-яроғ турларига чекловлар олиб ташланиши ва уларни биргаликда ишлаб чиқаришни молиялаштириш ҳақида маълум қилганди.
Вазирликнинг маълум қилишича, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россиянинг Рязан вилоятидаги “Дягилево”, Мурманск вилоятидаги “Оленя”, Иркутск вилоятидаги “Белая” ва Иваново вилоятидаги “Иваново” аэродромларига Украина дронлари ҳужум уюштирган.
Хабарингиз бор, 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди ва унда Франциянинг ПСЖ клуби "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ғолибига айланди. Аммо бу фожиали оқибатларга ҳам олиб келди.
Мудофаа вазирлиги "harbiy Wi-Fi" сифатида танилган Линк-16 орқали маълумотлар алмашинувини таъминловчи CRC System Interface (CSI) тизими бўйича келишувни имзолади.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бу ҳақда “Ishonch uz” сайтига берган интервюсида айтиб ўтди.
"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.