Юта штати болалар ва ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига чеклов қўйди

Юта штати болалар ва ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига чеклов қўйди

Юта болалар ва ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига чеклов қўйган биринчи АҚШ штати бўлади, дея хабар бермоқда Associated Press

Штат губернатори Спенсер Кокс 22:30 дан 6:30 гача вақт оралиғида 18 ёшгача бўлган шахсларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқловчи иккита қонунни имзолади.

Бундан ташқари, барча фойдаланувчилар ўз ёшини тасдиқлашлари керак бўлади. Қонунлар бундай йўл орқали болаларга етказилган зарар учун даъво қилиш учун эшикларни очади. Қонунлар 2024 йил март ойидан кучга киради. Шунга ўхшаш ташаббуслар Арканзас, Техас, Огаё ва Нью-Жерси штатларида илгари сурилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!