Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева маълум қилди.
Мамлакатда 17 миллиондан ошиқ хотин-қизлар истиқомат қилади. Улар деярли барча соҳаларида фаол иштирок этиб, жамият ва давлат ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Давлат раҳбари ташаббуси билан ўз вақтида жорий этилган “Аёллар дафтари”га хотин-қизларни киритиш орқали аёллар дарду ташвишлари, уларни ўйлантираётган масалалар ҳал этилмоқда. Жумладан, 6 млн 385 мингдан зиёд хотин-қизлар билан юзма-юз мулоқот қилиниб, ушбу дафтарга 9 та мезон асосида 433 минг нафари киритилди. Уларнинг:
▫️253 минг нафари – ишсиз сифатида;
▫️44 минг нафари – тиббий;
▫️48,5 минг нафари – ҳуқуқий ва психологик ёрдамга муҳтож сифатида;
▫️37 минг нафари – боқувчисини йўқотган;
▫️33,5 минг нафари – ногиронлиги бўлган;
(шундан 4,5 минг – уй-жойини таъмирлашга муҳтож) ;
▫️9 минг нафари – нотурар жойда яшовчи;
▫️8 минг нафари – ногиронлиги бўлган фарзандини тарбиялаётган ёлғиз аёллар сифатида рўйхатга олинган.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан айни пайтда манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда дафтарга киритилган хотин-қизлар орасидаги тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган 15 665 нафар аёлларнинг тадбиркорлик кўникмаси ҳамда молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида “Мотивация, кўникма ва молиявий кўмак” тамойили асосида иш олиб борилмоқда. Хусусан, Халқ банки билан ҳамкорликда аёллар тадбиркорлигига мос бўлган 60 та намунавий “бизнес режа”ларни оммалаштириш ишларини йўлга қўйилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.