Юртимизда Али розияллоҳу анҳунинг қабрлари борми?

A A A
Юртимизда Али розияллоҳу анҳунинг қабрлари борми?

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу ибн Абу Толиб (600-661) Расулуллоҳ солллалоҳу алайҳи васалламнинг жиянлари ва куёвлари, жаннат башорати берилган ўн кишининг бири. Баъзи муфассирлар Қуръони каримнинг Бақара сурасидаги: Одамлар орасида Аллоҳнинг розилигини истаб, жонини берадигани ҳам бор. Аллоҳ бандаларга меҳрибон зотдир ояти айнан ҳазрат Али розияллоҳу анҳу ҳақида нозил бўлганини таъкидлаганлар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан Али ибн Абу Толибнинг фазли ҳақида кўплаб саҳиҳ ривоятлар келтирилган. Жумладан, Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Албатта, Али мендандир! Мен ундандирман! У мендан кейин ҳар бир мўминнинг валийсидир! , - деганлар.

Шарафли маконда туғилдилар

Қурайш шайхларидан бўлган Абу Толибнинг аёли Фотима Маккага Каъбани тавоф қилиш учун борганларида, бирдан қаттиқ оғриқ тутиб, бехосдан тўлғоқ тутиб қолади. Бироқ атрофдагиларнинг кўзлари тушиб қолишидан уялиб, Каъбанинг пардапўши орқасига ўтиб, бекиниб оладилар. Бир неча дақиқалар ўтиб-ўтмай Фотима Каъба пардапўшига ўралган болани кўтариб чиқадилар. Бу туғилган бола шундай улуғ шарафли маконда, шундай улуғ шарафга эга бўлган биринчи бола эди. Бундан аввал ҳам, бундан кейин ҳам бирор бола бундай юксак шарафга ноил бўлолмаган. Оталари Абу Толиб боланинг юксак олий бир мақомда туғилиш шарафига ноил бўлганлигини кўриб номларини Али деб қўйганлар.

Али ибн Толиб ота-оналарининг қўйнида 8 ёшга қадар тарбия топдилар. 9 ёшга етган пайтларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам Али ибн Толибни ўз тарбияларига олдилар. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу у зоти муборакнинг тарбиясида камол топдилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга куёв бўлдилар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Алини жуда яхши кўрганлар. Бунинг исботи ўлароқ, Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари Фотимани у зотга жуфти ҳалолликка берганлари ва ўзларининг аҳли байт лари деб атаганларини келтириш мумкин. Бу турмушдан Ҳасан, Ҳусайн, Муҳассин исмли ўғиллар ҳамда Зайнаб ва Умму Кулсум исмли қиз фарзандлар дунёга келган.

Ҳазрати Али камбағалликлари сабабли на Фотимага ва на бошқа бир аёлга уйланиш тўғрисида фикр ҳам қилиб кўрмасдилар. Кунлардан бир куни сингиллари: Абу Бакр билан Умар Расулуллоҳнинг олдиларига алоҳида келиб Фотимани сўрашибди, бироқ Расулуллоҳ розилик бермабдилар. Менинг ўйлашимча, Расулуллоҳ Фотимани сизга сақлаб турсалар керак, вақтни ўтказмай совчи бўлиб боринг - дедилар. Бунга жавобан Али: Фотимага уйланишлик учун нимам бор? Расулуллоҳ менга Фотимани беришлари мумкинлигини ким айтди , дедилар. Шунда сингиллари: Мен буни ўзим сезиб юрибман, сиз тез бораверинг , дедилар. Шундан сўнг, ҳазрат Али Расулуллоҳнинг уйларига бордилар ва дудуқлана-дудуқлана: Фотимани бир эслаб келувдим , дедилар. Расулуллоҳ у кишига боқиб: Хуш келибсиз дедилар, холос. Али эса Расулуллоҳнинг ишларидан ҳайратга тушиб қайтиб кетавердилар. Меҳрибон ота қизларининг ёнларига бориб табассум ила боқиб: Эй Фотима, сизни ҳақиқатда Аллоҳ ҳамда унинг Расули эрга беряпти , деганларида, Фотима: Ундай бўлса, мен Аллоҳ ва Расули буюрган кишини қабул қиламан , дедилар. Шундан кейин Расулуллоҳ Алини чақиртириб келиб: Бирор нарсангиз борми? деб сўрадилар. Али эса Қалқонимдан ўзга ҳеч нарсам йўқ , дедилар. Бўлмаса қалқонингизни сотиб келинг деб буюрдилар. Али қалқонларини сотиб, пулини Расулуллоҳнинг олдиларига қўйдилар. Расулуллоҳ пулдан бир неча тангани олиб бозордан атир-упа, келинчакка тақинчоқлар сотиб олиб келтирдилар.

Шаҳидлик мартабаси

Хорижийлар дан бўлган Шом халифаси Абдураҳмон ибн Мулжам Али розияллоҳу анҳуни ўлдиргани Қуфага келади. У ерда Вардон исмли одам билан келишиб олиб, тонгда масжидга киради ва ҳазрат Али кирадиган эшикларнинг ёнига келиб ўтиради. Ҳазрат Али тонгги намозга эшикдан кираётган вақтларида Вардон заҳарланган қилич билан зарба беради. Али розияллоҳу анҳу эшикни ёндарасига ағдарилиб тушадилар.

Ибн Мулжамни тутиб, боғлаб қўядилар. Ҳазрати Али кейин одамларга қараб: Менга қаранглар, мана шу зарба сабабли, мен ўлсам уни худди шундай зарба билан ўлдиринглар. Зеро, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қийнаб ўлдиришдан сақланинглар, агарда қутурган ит бўлса ҳам деганларини эшитганман , дедилар.

Шундан кейин то жонлари жасадларидан чиққунга қадар Аллоҳнинг зикрида бўлиб турдилар. Вафот бўлганларидан кейин у жанобни ўғиллари имом Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳулар ҳамда амакиваччалари Абдуллоҳ ибн Жаъфар ювдилар, кейин кафанладилар.

Ҳазрат Алининг муборак қабрлари қаерда?

Ҳазрат Алининг қабрлари қаерда? деган савол кўп асрлар сирлилигача қолиб келди. Ҳазрати Али вафотидан сўнг, унинг тарафкашлари ул зот дафн этилгач, қабрларига зарар етишидан сақланиб, яна учта тобут тайёрлаганлар. Улардан бири Маккага, бири Мадинага ва Қуддусга юборилган. Асл қабр жойи эса сир тутилган. Бу сирдан фақатгина Пайғамбар авлоди вакиллари ва уларнинг яқинларигина воқиф бўлишган.

Маълумотларга кўра, ҳазрат Алининг васиятига биноан унинг жасади дастлаб Бағдод яқинидаги Нажаф шаҳрида дафн этилган. Темур тузуклари да Амир Темур ҳукмронлиги даврида ҳазрат Алининг Нажафдаги мозорига алоҳида эътибор берилганлиги баён этилган.

Тарихий манбаларда таъкидланишича, Умавийлар сулоласи (660-750) даврида ҳазрат Алининг авлодларига ҳурматсизлик кўрсатилган. Ўша вақтда хуросонлик саркарда Абу Муслимга ҳазрат Алининг тобутини Балхга элтиб, у ерга вақтинча дафн этиш вазифаси топширилади. Алининг жасадлари солинган сандиқ кечаси туяга ортилиб, Балхга олиб борилади ва Ҳайрон деган қишлоқда, сандиқ устига ҳақиқат ёзилган бир лавҳани қўйиб яширинча кўмадилар. Бироқ Абу Муслим бу воқеани оммага эълон қилишга улгурмасидан ўлдирилади. Шу тариқа жасаднинг Балхда экани махфий қолади.

Афғонистондами Ироқдами?

Бугунги кунда Афғонистоннинг Балх вилояти Мозори Шариф шаҳрида мовий масжид ёки Ҳазрат Али мақбараси бор.

Ривоятларга кўра, Балхда ҳазрат Алининг қабри тасодифан аниқланган. Ҳайрон қишлоқ аҳолиси ерга ишлов бериш ишлари мобайнида ғиштин қабрга дуч келади. Унда Қуръон, қилич ва умуман чиримаган Ҳазрати Алининг жасади бўлган. Ўша вақтда салжуқийлар салтанатини бошқарган Санжар қабр устида мақбара қурдирган. XIII асрда манфур Чингизхон бостириб келган вақтда қабр кўмиб юборилган. XV асрга келиб, мақбара қайта очилган. Ўшанда темурийлар авлодидан бўлган шоҳ ва шоир Ҳусайн Бойқаро мақбара устида ҳозирда ҳам қад кўтариб турган масжидни қурдирган. Масжиднинг гумбазлари мовий рангда бўлгани боис у халқ орасида Мовий масжид деб аталган.

Тарихий манбаларда Балхдаги Ҳазрат Али мақбарасининг бош меъмори машҳур шоир, тарихнавис, мусиқашунос Камолиддин Биноий бўлгани қайд этилган. Кейинчалик ҳазрат Али мозори жойлашган қишлоқ катта шаҳар қиёфасини олди ва ҳазрат Али шарафига Мозори Шариф дея юритила бошлади.

Бошқа манбаларда эса Ҳазрат Алининг қабрлари Бағдод (Аббосийлар) ҳалифаси Ҳорун ар-Рашид бошқаруви даврида (786-809) очиқлангани қайд этилади. Қайд этилишича, бир куни ҳалифа Куфа яқинига овга чиқади. Итлар бир неча жайронлар ортидан қува кетади. Жайронлар эса бир тепаликка чиқиб кетади. Итлар улар изидан тепаликка чиқишмоқчи бўлишганида қандайдир куч уларни тўхтатиб қолаверади. Жайронлар пастликка тушишганида итлар яна қувлайди. Жайронлар яна тепаликка қараб қочади. Бу уч марта такрорланади. Хорун буни кўриб ҳайрон бўлади ва маҳаллий аҳолидан бунинг сирини билишга қизиқади. Шу яқин атрофда яшовчи бир қарияни келтиришади, у Ҳоруннинг саволларига шундай жавоб беради: Ота-боболаримизнинг айтишича, бу тепаликка Али ибн Абу Толиб кўмилган. Шунинг учун Аллоҳ бу жойни бошпанасизлар учун паноҳ бўладиган жойга айлантирган. Бу ерга келганлар ҳимояда бўлади .

Ҳорун бу гапни эшитиб, бу ерда Аллоҳга ибодат қилади. Сўнг мақбара қурдиради. Тарихчи Ибн Касир фикрига кўра, ҳазрат Али Куфа шаҳри (Ироқ)даги Дорул-Хилофа қабристонига дафн қилинганлар.

Ҳазрат Али Шоҳимардонга келганми?

Фарғона вилояти, Фарғона туманидаги қишлоқ Шоҳимардонда ҳам ҳазрати Алининг рамзий мақбараси бор. Шоҳимардон атамасининг келиб чиқиши ҳам мардлар шоҳи , тўртинчи халифа ҳазрати Али номи билан боғланади. Маҳаллий афсоналарга кўра, ҳазрати Али тез-тез Шоҳимардонга келганлар ва шу ерга дафн этилганлар. Ҳазрати Алининг қабри тўрт томони тоғ билан ўралган, икки дарё туташган жойда жойлашган эмиш. Лекин бу афсоналар илмий жиҳатдан исботланмаган.

Қишлоқ марказидаги ушбу рамзий мақбарага маҳаллий аҳоли орасида Шердаргоҳ пирим дея эътиқод қиладиганлар кўп топилади. Ҳазрати Али ўзининг жасорати ва довюраклиги билан ном қозонганди. Шунинг учун уни ҳайдар (шер) дейишарди. Асадуллоҳ , яъни, Аллоҳнинг шери деб ҳам аташади. Мақбарада шер билан боғлиқ нақшлар, тасвирлар бор.

Авлиё булоқ ва дулдул от

Тошкент вилоятининг Паркент тумани ҳудудидаги Кумушкон зиёратгоҳи ҳам ҳазрат Али номи билан боғланади. Бу ерда азим чинор бўлиб, унинг атрофидан булоқ кўз очган. Афсоналарга кўра, ҳазрат Али шу ерда ибодат олдидан таҳорат олмоқчи бўлганларида Аллоҳдан булоқ пайдо қилишини сўраганлар. Яна бир афсонага кўра, Авлиё булоқ деб аталадиган ушбу булоқдан Ҳазрат Али ўзининг Дулдул лақабли отларини суғорганлар. 2010 йилда чинор ёнида масжид қурилган.

Навоий вилоятининг нурота тумани ҳудудида ҳам ҳазрати Алига нисбат бериладиган зиёратгоҳ бор. Лекин юқоридаги маълумотлар кўрсатиб турибдики, Ҳазрати Али бизнинг диёримизга қадам босмаганлар. Аммо, ул зот билан боғлиқ юртимизнинг турли ҳудудларида бир қатор зхиёратгоҳдлар мавжудлиги, халқ орасида афсона ва ривоятларнинг шоёнлиги аждодларимиз ҳам бу улуғ зотга жуда катта эҳтиром билан қараганларини кўрсатади.

Шу боис, Ҳазрати Алининг муборак номлари билан боғлиқ зиёратгоҳларга сафар қилишдан аввал ул зотнинг ҳаётлари ҳақида етарли маълумотга эга бўлиш зиён қилмайди.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Ўзбекистонликлар ва туркманистонликларнинг қаршилигига қарамай Роғун ГЕС қурилиши давом этади

Жаҳон банки шикоятни рад этишни ички қоидаларга асослаган

Туркия Россиядан сотиб олинган С-400 зенит-ракета мажмуаларини қайтармоқчи

Вашингтон Анқарадан Россия ҳарбий техникасидан воз кечишни талаб қилмоқда.

Қобилжонни ким ўлдирди? Россияда содир этилган мудҳиш қотилликнинг асл айбдори айтилди

16 декабр куни Тожикистон фуқароси, 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг Москва вилоятидаги мактабда 9-синф ўқувчиси Тимофей К. томонидан пичоқлаб ўлдирилгани Россияда миллатчилик кайфияти тобора кучайиб бораётганини тасдиқлагандек бўлди.

Гвардиола Ҳусанов сариқ карточка олган вазият ҳақида фикр билдирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Юртимизда адолат пешволари пора билан қўлга тушди

Ҳозирда учала адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Путин Украинага даҳшатли огоҳлантириш берди

Бу ҳақда The Daily Express нашри хабар берди.

АҚШ Тайванга 10 млрд доллардан ортиқ қийматда қурол сотишини эълон қилди

АҚШ маъмурияти Тайванга умумий қиймати 10 миллиард доллардан ошадиган йирик қурол-яроғ пакети сотилишини маълум қилди.

Киркукда тошқин сабаб 300 оила уй-жойини тарк этди

Ироқнинг Киркук шаҳрида 9 декабрь куни ёққан кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқин сабаб 300 оила ўз уй-жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

Исроил Суриядаги оккупацияга қарамай Дамашқ билан келишув истагини билдирди

Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.

«Яқин Шарққа сўнгги 3000 йил ичида илк бор тинчлик олиб келдим» – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.