Юқори аниқликдаги Америка ракетаси Краматорскдаги кўп қаватли турар-жой биносига келиб урилди

Юқори аниқликдаги Америка ракетаси Краматорскдаги кўп қаватли турар-жой биносига келиб урилди

Бу ҳақда The New York Times мухбирлари ёзишмоқда.

▪️Гап 26 сентябрь куни Киев назорати остидаги ҳудудда юз берган воқеа ҳақида кетмоқда.

▪️Ракета кўп қаватли бинога урилиб, уч нафар тинч аҳолини жароҳатлади.

Журналистлар ракета парчаларини топди, мутахассислар эса буни Америка AGM-88B HARM ракетаси эканини аниқлади.

“Бу Америка қуроллари тинч аҳолининг қурбон бўлишига олиб келган ҳолатлардан бири”, деб ёзади мақола муаллифи.

Россия армияси қўмондонлиги, махсус операция бошланишидан олдин, HARM’ни ҳаво мудофаасига қарши курашнинг хавфли воситаси сифатида баҳолаган.

Ҳақиқат шуки, Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг учувчилари HARM’ни бошқара олмаяпти ва ракеталар кўп ҳолларда нишондан адашмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!