Германия канцлери Фридрих Мерц АҚШ томонидан Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатиш қарорини кескин танқид қилди. Унинг фикрича, бу қарор глобал миқёсда Россия манфаатларига хизмат қилади.
💬 «Эрон ва Украинадаги урушлар ўзаро боғлиқ. Россия, албатта, Эрон атрофидаги воқеаларни диққат билан кузатмоқда. Россия ҳар қандай имкониятдан фойдаланиб, НАТОни синаб кўради ва Украинани заифлаштиришга ҳаракат қилади. Шунинг учун Вашингтоннинг Россия нефтини сотиш бўйича чекловларни юмшатганини нотўғри деб ҳисоблаймиз», — деди Мерц.
Канцлер шунингдек, жаҳон бозорида ҳозир нархлар беқарорлиги кузатилаётганини, аммо бу ҳолат реал нефть танқислиги билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади. Унингча, бу каби имтиёзлар учун асос йўқ.
Баёнотлар 2026 йил 16 март куни Берлинда, Нидерландия бош вазири Роб Эттен билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида янгради.
АҚШ томонидан санкцияларни юмшатиш — яъни Россия нефтини ташувчи танкерлар билан боғлиқ операцияларга 30 кунлик лицензия бериш — Яқин Шарқдаги кескинлик, Ҳурмуз бўғозидаги блокада ва нефть нархларининг ўсиши фонида амалга оширилган.
АҚШ Молия вазирлиги буни «техник чора» деб атаб, мазкур нефть учун солиқлар аллақачон Россия бюджетига тўланганини билдирган. Бироқ Европа давлатлари фикрича, барибир юқори нархлар шароитида Россия катта иқтисодий фойда олади.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги "Реал"га қарши жавоб ўйини учун асосий таркибни танлаб бўлганини айтди.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.