Трамп томонидан тайинланган АҚШ Миллий аксилтерроризм маркази раҳбари Эрон билан уруш туфайли истеъфога чиқди.
АҚШ Миллий аксилтерроризм маркази раҳбари Жо Кент ижтимоий тармоқларда Президент Трампнинг Эрон билан урушини қўллаб-қувватламагани учун истеъфога чиқаётганини эълон қилди.
Кент Трамп жамоасининг аъзоси эди: унинг Миллий аксилтерроризм маркази раҳбарлигига номзоди ўтган йилнинг июл ойида АҚШ Сенати томонидан тасдиқланган эди.
"Эрон мамлакатимизга бевосита таҳдид солмади ва биз бу урушни Исроил ва унинг Америкадаги қудратли лоббисининг босими остида бошлаганимиз аниқ", деди Кент ижтимоий тармоқлар орқали президентга мурожаат қилиб.
2025 йил июн ойигача сиз Яқин Шарқдаги урушлар Америка ватанпарварларининг қимматбаҳо ҳаётини йўқотаётган ва мамлакатнинг бойлиги ва фаровонлигини қурбон қилаётган тузоқ эканлигини тушунгансиз. 11 карра жанг фахрийси ва Исроил томонидан олиб борилган урушда севимли рафиқаси Шаннонни йўқотган инсон сифатида мен Америка халқига ҳеч қандай фойда келтирмайдиган урушда ўлиш учун яна бир авлодни юборишни қўллаб-қувватлай олмайман ", дея таъкидлаган Кент.
Доналд Трамп ҳозирча Жо Кентнинг истеъфоси ҳақида изоҳ бермади.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Гап шундаки ММА шоу жангларида чиқиб юрадиган блогер икки шериги билан 2025 йилнинг ноябр ойида Тошкентда Себзор кўприги устида машинада йўл талашиб, икки фуқарони калтаклаб, қочиб кетади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.