Узоқ кутилган вақт келди: Ислом цивилизация маркази фаолиятини бошлади

Узоқ кутилган вақт келди: Ислом цивилизация маркази фаолиятини бошлади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрда БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази бунёд этилаётгани ҳақида тўхталиб, муқаддас динимиз эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга, илм-маърифат йўлига даъват этишини, уни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганлар билан муроса қилиб бўлмаслигини алоҳида таъкидлаган эди.

Ана шу юксак ғоя ва мақсадлар асосида бунёд этилган мазкур марказ халқимизнинг уч минг йиллик тарихи, бунёдкорлик салоҳияти, жаҳон тамаддунига қўшган улкан ҳиссаси, буюк аждодларимизнинг маданий-маърифий меросини чуқур ўрганиш ва кенг оммалаштиришга хизмат қилади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ўзининг маҳобати, майдони ва қамровига кўра, дунёда ислом тарихи, маданияти ва цивилизацияларини ўрганиш ҳамда тарғиб этишга қаратилган йирик мажмуалардан бири ҳисобланади.

Узоқ кутилган вақт келди: Ислом цивилизация маркази фаолиятини бошлади

У Тошкентнинг машҳур Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудидаги 10 гектар майдонда барпо этилган. Бино уч қаватдан иборат бўлиб, узунлиги 161 метр, эни 118 метрни ташкил этади. Гумбазининг баландлиги 65 метр, умумий фойдаланиш ҳудуди эса 42 минг квадрат метрдан зиёд. Бу каби ноёб кўрсаткичлар уни “Гиннесснинг рекордлар китоби”га киритиш учун ҳам асос бўлмоқда.

Марказ биноси Президент Шавкат Мирзиёевнинг меъморий ғоя ва таклифлари асосида лойиҳалаштирилган. Бунёд этиш жараёнида давлатимиз раҳбари ушбу мажмуага бир неча бор ташриф буюриб, унинг мазмунан ва шаклан янада мукаммал бўлиши юзасидан қимматли тавсия ва маслаҳатларини улашди. Хусусан, 2025 йилнинг ўзида Президентимиз марказга бир неча марта келиб, экспозициялар, инфратузилма, маърифий ва илмий йўналишларни такомиллаштириш бўйича муҳим кўрсатмалар берди.

Марказ қадимий ва миллий меъморчилик анъаналари асосида қурилган бўлиб, унга тўрт томондан – тўрт асосий портал орқали кириш мумкин. Ушбу порталлар ва бинонинг ташқи равоқлари илм-маърифат, бағрикенглик, инсонийлик ва ота-онага ҳурмат мазмунидаги Қуръон оятлари ҳамда ҳадислар билан безатилган.

Қуйи қаватда болалар учун махсус платформа, реставрация ҳамда электрон нусха олиш лабораторияси, музей экспонатлари ва нодир қўлёзмаларни сақлаш фондлари, замонавий кафетерий ва музей вестибюллари жойлашган.

Биринчи қаватдан қарийб 8 минг 350 квадрат метрлик кўргазма залига эга музей ва 550 ўринли анжуманлар зали ўрин олган. Иккинчи қаватда эса қўлёзма ва тошбосма манбалар, босма ва электрон адабиётлар фондига эга кутубхона, ўқув заллари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва илмий муассасалар учун шароит яратилган.

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ана шундай улкан маънавий-маърифий аҳамиятга эга мажмуага яна бир бор ташриф буюриб, яратилган шароитлар, бой экспозициялар ва янги ташаббуслар билан танишди.

Дастлаб давлатимиз раҳбари Қуръони карим залига кириб, мазкур масканда яратилган маънавий муҳит ва ноёб экспозицияларни кўздан кечирди. Ушбу зал, таъбир жоиз бўлса, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг маънавий қалби ҳисобланади.

Гумбаз остида махсус мэппинг голограммаси яратилган бўлиб, унда аввал коинот тасвири намоён бўлади, осмондаги юлдузлар жилоланади. Эътиборлиси, гумбаз остидаги юлдузлар композицияси Тошкент осмонида тунда кўринадиган юлдузлар харитаси асосида шакллантирилган. Уларни ифода этиш учун 90 дона “сваровский” тоши ва 650 дан ортиқ чироқлардан фойдаланилгани мазкур залга алоҳида улуғворлик бағишлаган.

Бу ерда Усмон Мусҳафи билан бир қаторда юртимизга тегишли бўлган, турли сулолалар даврида яратилган 114 та нодир Қуръон қўлёзмаси жамланган. Улар орасида сомонийлар, қорахонийлар, ғазнавийлар, темурийлар, шайбонийлар ва бошқа даврларга мансуб ноёб нусхалар бор. Бу қўлёзмалар Шарқ китобат санъатининг юксак намуналари сифатида нафақат диний, балки улкан тарихий, илмий ва бадиий қимматга ҳам эга. Залдаги замонавий витриналарда халқимиз орасида асраб-авайлаб сақланиб келинган ва марказ фондига тақдим этилган асл қўлёзмалар ҳам муносиб ўрин олган.

Қайд этилганидек, марказ тамал тоши қўйилганидан 2025 йилга қадар унинг фондидаги қадимий манбалар сони 2 мингдан ошди, нодир Қуръон қўлёзмалари эса 60 тадан зиёдга етди. Уларнинг барчаси халқимиздан жамланган ва халқаро аукционлар орқали харид қилинган. Бу борада амалга оширилган ишлар миллий ва диний меросимизни қайта тиклаш, тарқоқ ҳолда сақланаётган бебаҳо манбаларни Ватанга қайтариш, уларни илмий муомалага киритиш ва келажак авлод учун асраб қолиш йўлидаги теран ёндашувни яққол намоён этмоқда.

Президентимизга экспозициядан ўрин олган айрим алоҳида қимматли қўлёзмалар ҳақида ҳам маълумот берилди. Жумладан, 1589 йилда хаттот Султон Муҳаммад томонидан саккиз бурчак шаклида кўчирилган ва тумор сифатида ҳам ишлатилган “Бозубанд” Қуръон қўлёзмаси, XVII асрга мансуб, сафавийлар даври хаттотлик ва китобат санъатининг етук босқичини акс эттирувчи жуда нафис безакли нусха, 1872 йилда хаттот Муҳаммад ибн Абд ал-Ҳади томонидан мағрибий хат услубида кўчирилган ноёб қўлёзма, шунингдек, XII-XIII асрлар чегарасида салжуқийлар даврида хаттот Муҳаммад Содиқ ибн Муҳаммад Шафий томонидан насх хатида кўчирилиб, сатрлар орасига форсий таржимаси берилган нодир нусха шулар жумласидандир. Айрим қўлёзмаларда Самарқанд, Ҳирот ва Бухоро китобат мактабларининг анъаналари яққол намоён бўлиши қайд этилди.

Узоқ кутилган вақт келди: Ислом цивилизация маркази фаолиятини бошлади

Шундан сўнг Президентга музейга ташриф буюрувчи меҳмонларга юқори сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этиш ишлари тақдимот қилинди.

Марказ қисқа муддат ичида халқаро нуфузли ташкилотлар ва нашрлар томонидан эътироф этилаётгани таъкидланди. Хусусан, марказ Франциянинг Авиценна мукофотига сазовор бўлган, АҚШдаги Смитсон институтининг “Smithsonian Magazine” нашри талқинига кўра, 2026 йилда дунёда энг катта қизиқиш билан кутилган 10 та музейдан бири сифатида эътироф этилган. Шунингдек, “Condé Nast Traveler” нашри уни 2026 йил июнь ойида ташриф буюриш мумкин бўлган музейлар рўйхатига киритган, BBC Travel эса дунёдаги энг кўп кутилган музейлар қаторига қўшган.

Марказда ташриф буюрувчиларга халқаро стандартлар асосида хизмат кўрсатиш учун тарқатма материаллар, брошюралар ва китоблар тайёрланган. Ўзбекистон музей амалиётида илк бор халқаро экспертлар жалб этилган ҳолда замонавий кимё-физик лабораторияда барча музей ашёларининг кимёвий таркиби ва яратилганлик вақти аниқланиб, уларнинг технологик паспортлари тайёрланган.

Халқаро ISO стандартлари асосида экспонатлар рақамлаштирилиб, ягона электрон платформага жойлаштирилган. ЮНЕСКО ва ИКОМ талаблари, шунингдек, жаҳоннинг энг машҳур музейлари тажрибаси асосида экспонатларнинг 8 йўналишдаги этикетаж эталонлари ва таснифлари яратилган. Ҳар бир экспонатга QR-кодлар жойлаштирилиши натижасида ташриф буюрувчилар мобил телефон ёки планшет орқали уларнинг видео ва аудио контенти билан дастлаб 3 тилда, кейинчалик эса 8 тилда танишиш имконига эга бўлади.

Тақдимотда “Ҳар ким учун очиқ музей” концепцияси асосида марказни ижтимоий интеграция майдонига айлантириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Келгусида барча экспонатларга махсус электрон чиплар ўрнатиш, кўзи ожиз инсонлар экспонатга яқинлашганда аудиогид орқали маълумотни автоматик эшитиш тизимини жорий этиш, Bluetooth маёқчалари ёрдамида бино ичида мустақил ҳаракатланиш имкониятини яратиш режалаштирилган.

Шунингдек, Британия, Лувр ва Метрополитан музейларидаги каби роботгидлар, планшетлар орқали видео ва аудио танишув, аудиогидлар, радиогидлар ва йўналиш кўрсатувчи қулоқчинлардан фойдаланиш кўзда тутилган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, марказга бир кунда ўртача 5 минг нафарга яқин ташриф буюрувчи келиши кутилмоқда. Марказ ва музейнинг халқаро стандартлар асосида тўлақонли фаолият юритиши учун 400 дан зиёд ходим талаб этилиши, айни пайтда махсус тайёргарликдан ўтган 100 дан ортиқ назоратчи ва 30 дан зиёд экскурсоводлар фаолият юритаётгани, 10 та давлатдан ташриф буюрувчи сайёҳлар учун алоҳида гид матнлари ишлаб чиқилгани ҳам қайд этилди.

Шундан кейин давлатимиз раҳбари марказ биносининг иккинчи қаватида Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти учун яратилган шароитлар билан танишди.

Ташрифнинг навбатдаги қисмида Президентимиз марказ кутубхонасини кўздан кечирди.

Кутубхонанинг умумий майдони 3 минг 105 квадрат метрни ташкил этади. Ҳозирги вақтда унинг фонди 45 минг 150 тадан зиёд адабиётни қамраб олган бўлиб, шундан 2 минг 609 таси нодир нашрлардан иборат. Бундан ташқари, кутубхонада 350 мингта электрон адабиёт мавжуд. У бир вақтнинг ўзида 310 нафар фойдаланувчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Олимлар ва профессорлар учун алоҳида 4 та хона ташкил қилиниб, уларнинг илмий фаолият олиб бориши учун барча замонавий техника ва қулайликлар яратилган.

Кутубхона бўлимларидан бири 22 нафар маърифатпарвар жадид боболаримизнинг меросига бағишланган. Жадидларнинг фотопортретлари жойлаштирилган китоб жавонларида эса улар томонидан яратилган ва фаолиятига оид нодир адабиётлар ўрин олган.

Узоқ кутилган вақт келди: Ислом цивилизация маркази фаолиятини бошлади

Шунингдек, кутубхона фондини Ўзбекистоннинг улуғ мутафаккир олимлари ҳаёти ва ижоди, улар ташкил этган илмий мактаблар тўғрисидаги ноёб нашрлар билан бойитиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, буюк алломаларимизнинг қўлёзма ва тошбосма асарларининг илк нашрлари, уларнинг илмий меросини ўрганишга бағишланган ноёб тадқиқотлар ва шарҳлар харид қилиниб, фондга қўшилган. Бу ишлар хорижий аукционлар, илмий муассасалар, хусусий коллекциялар ҳамда халқимиз томонидан келтирилган манбалар ҳисобига мунтазам давом эттирилмоқда.

Кутубхонадан Европа нодир нашрлари ҳам ўрин олган бўлиб, уларда лотин тилидаги мусулмон сулолалари, туркий халқлар тарихи, Шарқ халқларига оид энциклопедиялар, Хуросон ва Мовароуннаҳрга бағишланган саёҳатномаларнинг ХХ асргача бўлган даврда чоп этилган нусхалари мавжуд. Шу билан бирга, шахсий коллекциялардан харид қилинган қўлёзмалар, Носируддин Рабғузийнинг “Қисас ул-анбиё” асари, Алишер Навоийнинг XIX аср бошларида Тошкентда кўчирилган девонлари, Мавлоно Жалолиддин Румий асарларининг туркий тилдаги таржималари каби нодир манбалар ҳам кутубхона мазмунини янада бойитган.

Кутубхонада имконияти чекланган фойдаланувчилар учун ҳам алоҳида шароит яратилгани ҳақида ахборот берилди. Хусусан, кўриш қобилияти чекланган ёки заиф кўрувчи инсонлар учун махсус хоналар, ихтисослашган дастурлар, принтер ва қурилмалар ўрнатилган, улар учун Брайл ёзувидаги 1000 дан ортиқ адабиёт келтирилган. Ўзбекистонда илк бор айнан шу кутубхонада овоздан холи кабиналар ташкил этилган бўлиб, улар фойдаланувчиларнинг онлайн мулоқот олиб боришида атрофдагиларга халақит бермаслик, шу билан бирга, суҳбат ва шахсий маълумотлар махфийлигини таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, “Sonic chair” аудио ресурслар учун замонавий қурилмаси нафақат мамлакатимизда, балки Марказий Осиёда ҳам биринчи марта шу ерда жорий этилган.

Кутубхона ҳудудида китобхонлар учун яшил майдон, нусха кўчириш хизмати, индивидуал шуғулланиш учун махсус хоналар ва болалар учун алоҳида майдон ҳам ташкил этилган.

Шундан кейин Президентимиз марказ ҳузурида ташкил этилган халқаро илмий-маърифий платформа фаолияти билан танишди.

Маълум қилинганидек, платформа доирасида бир қатор нуфузли халқаро тузилмалар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. АЙСЕСКО, ИРСИКА, Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази, Франциядаги Темурийлар жамияти, ТУРКСОЙ каби халқаро ташкилотлар билан биргаликда улар учун офис хоналари ташкил этилган. Бу маҳаллий олимлар ва хорижий ташкилотлар вакилларининг ҳамжиҳатликда тадқиқот олиб бориши, қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиши ва маърифий ташаббусларни амалга ошириши учун қулай муҳит яратади.

Ташриф давомида давлатимиз раҳбари марказга ҳадя этилган ва хориждан харид қилинган қимматбаҳо тарихий артефактлар кўргазмаси билан ҳам танишди.

Қайд этилганидек, Президентимиз топшириғига мувофиқ, хориждаги маданий бойликларни Ўзбекистонга қайтариш ишлари изчил олиб борилмоқда. Ўтган йилда Буюк Британиядаги “Sotheby’s” ва “Christie’s” каби аукцион уйлари, арт-дилерлар ва шахсий коллекционерлардан 700 дан ортиқ артефактлар сотиб олинган. Шунингдек, турли муассасалар, ташкилотлар ва ҳомийлар томонидан 1000 дан ортиқ буюмлар ҳадя қилинган. Уларнинг асосий қисми биринчи қаватдаги музейга жойлаштирилган.

Экспозицияда сомонийлар, қорахонийлар, ғазнавийлар, темурийлар ва бошқа даврларга мансуб кўплаб нодир артефактлар намойиш этилган. Хусусан, X аср охирларида ишланган, олтин суви юритилган ва сомоний саркардаси Абу Мансур Сабуктекин номи битилган кумуш баркаш, сомонийлар даврига оид кумуш пиёла ва мис сиёҳдон, Олтин Ўрда ҳукмдори Ўзбекхон даврида ясалган, фируза тошлар билан безатилган аёллар камари, XIX аср усмонийлар даврига мансуб “Аллоҳ” ва “Муҳаммад” исмлари битилган зардўзи кашталар алоҳида эътиборга молик экани айтилди.

Узоқ кутилган вақт келди: Ислом цивилизация маркази фаолиятини бошлади

Президентимизга темурийлар даври кулолчилик намуналари, Мадина шаҳрида Пайғамбаримиз қабрлари устига ёпилган XIX асрга мансуб ипак ёпинчиқ, Каъба эшиги устида осилган хизоманинг тарихий намунаси, катта ҳажмли “она-сўзана”, Амир Темур даврида кўчирилган йирик Умар Ақтоъ Қуръонининг парчалари, темурийлар даври архитектура ёдгорликларига тегишли кошин бўлаклари, бобурийлар даврига мансуб қурол-аслаҳа, дубулға, қалқон, қилич ва совут парчалари ҳақида ҳам ахборот берилди.

Шунингдек, Амударё хазинасига оид топилмалар ҳақида ҳам маълумот тақдим қилинди. 1877 йилда Бухоро амирлиги ҳудудидан топилган ва бугун Британия музейида сақланаётган ушбу бетакрор хазинанинг айрим қисмларини Лондондаги савдо уйлари орқали Ўзбекистонга олиб келишга муваффақ бўлинган. Улар орасида VIII-IX асрларда ишланган сўғд чавандози тасвирланган олтин пекторал, Бақтрия даврига мансуб оғирлиги 666 грамм бўлган илон шаклидаги билагузуклар каби ноёб буюмлар бор.

Экспозицияда марказга ҳадя қилинган артефактлар ҳам муносиб ўрин олган. Хусусан, Америкада яшовчи шарқшунос олим Александр Наймарк Паҳлавон Маҳмуд қўлёзмасини марказга туҳфа қилгани, бу қўлёзма Хива хони Муҳаммад Раҳимхон Ферузнинг шахсий дастхати билан кўчирилгани ва уни ўрганиш жараёнида 70 дан ортиқ янги рубоийлар аниқлангани айтилди. Шунингдек, турли даврларга мансуб тангалар, тақинчоқлар, медальонлар ва бошқа тарихий ашёлар, жумладан, Майский хазинаси топилмалари ҳам кўргазмадан жой олган.

Умуман, ташриф чоғида мазкур марказнинг юртимиз тарихи ва маданий меросини чуқур ўрганиш, асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этиш, ислом динининг ҳақиқий инсонпарварлик ва маърифатпарварлик моҳиятини очиб бериш, аждодларимиз қолдирган улкан илмий ва маънавий бойликни халқаро миқёсда намоён этиш борасидаги улкан салоҳияти яна бир бор яққол намоён бўлди.

– Бугун ўзлигимизни англаш йўлида катта тантана бўлди. Минг шукрки, тўққиз йил давомида ният қилиб, изланиб, ҳаракат қилиб, халқимизнинг кимлигини, тарихимизни ҳаққоний акс эттирадиган мажмуани барпо этдик. Бу ерга келган ҳар бир инсон, айниқса ёшларимиз, қандай аждодлар авлоди эканимизни билиши, англаши керак.

Бу улкан лойиҳа оддий бир чизма эмас. Уни юрак чизган, меҳр чизган, орзу ва армонлар чизган. Қуръони карим сақланадиган муқаддас зал ҳам шунчаки яратилган эмас. У юракдан туғилган, халқимизнинг орзу-интилишлари ва буюклигини намоён этиш истагидан пайдо бўлган маскандир. Бу лойиҳа буюк халқимизнинг асл қиёфасини рўёбга чиқаришга қаратилган эзгу ниятлар маҳсулидир, – деди Президентимиз.

Ташриф якунида давлатимиз раҳбари Ислом цивилизацияси марказининг Фахрий меҳмонлар китобига дастхат қолдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Абдуқодир Ҳусановнинг муваффақиятлари ортидан Қозоғистон футболи танқид қилинди

Қўшни давлатларда аллақачон жаҳон даражасига чиққан футбол юлдузлари етишиб чиқаётган бир пайтда, Қозоғистон футболи ҳамон Дастан Сатпаевнинг келажакдаги муваффақиятига умид қилиб яшамоқда.

“Реал” юлдузларни жиловлайдиган мураббий топди

“Реал” раҳбарияти жамоага бош мураббий сифатида Дидье Дешамни таклиф қилишга тайёргарлик кўраётгани хабар қилинган эди.

Самарқандда 1956 йилда туғилган фуқаро яшаш уйида вафот этганлиги ҳолати юзасидан прокуратура текширув олиб бормоқда

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Эроннинг икки миллион баррел нефт таший оладиган супертанкери АҚШнинг Ҳўрмуз бўғозидаги денгиз блокадасини муваффақиятли енгиб ўтди

Bloomberg агентлиги Ҳўрмуз бўғозидан бунгача Хитойга алоқадор Rich Starry танкери ўтганини ҳақида хабар берганди.

Роналду бўлди, футболни тугат!

Швециялик собиқ футболчи Андерс Лимпар Криштиану Роналдуга карьерасини якунлашни маслаҳат берди.

Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди

АҚШнинг “Интер Майами” ва Аргентина терма жамоас сардори Лионель Месси Терсера RFEF (Испаниянинг бешинчи дивизиони) лигасида иштирок этувчи Каталониянинг “Корнеля” клубини сотиб олди.

Хитой АҚШни огоҳлантирди

Хитой Ҳормуз бўғозидан фойдаланиш, Эрон билан савдо алоқалари ва энергетика келишувларини давом эттиришини маълум қилди.

Италия ОАВлари Макроннинг Жоржа Мелони билан учрашувдаги ҳаракатларини кескин танқид қилди

Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.

«Реал» ўз собиқ футболчиси вафот этганини маълум қилди

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Хосе Сантамария 96 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «қироллик клуби» матбуот хизмати расмий хабар берди.

Перес “Реал”дан кетадиган саккиз футболчини аниқ кўрсатди. Рўйхат яна кенгайиши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жорий мавсум тугагач, жамоани тузилмавий янгилашни режалаштирмоқда.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Абдуқодир Ҳусанов Арсеналга қарши учрашувда қандай статистика қайд этди?

Хабарингиз бор, бугун Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида таслим этди.

Трампнинг НУЖ ваъдаси дунё матбуотда шов-шувга сабаб бўлди

АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагон яқин вақтда номаълум учувчи объектлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишини айтгач, бу баёнот халқаро оммавий ахборот воситаларида катта муҳокамага сабаб бўлди.

АҚШ Эронда фалокатга учраши мумкин — Скотт Риттер

Истеъфодаги америкалик ҳарбий таҳлилчи ва собиқ разведка ходими Скотт Риттернинг фикрича, агар АҚШ Эрон билан можарони давом эттирса, оғир оқибатларга дуч келиши мумкин.

Трамп Эроннинг Харк оролини эгаллаб олиш операциясини қўллаб-қувватлашдан бош тортди

The Wall Street Journal манбаларга таяниб хабар беришича, АҚШ президентига оролга қўниш операцияси муваффақиятли бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган

Трампни Эрон билан урушга Нетаняҳу "тортиб кирди"

АҚШ собиқ вице-президенти Камала Харрис хайрия тадбиридаги чиқишида Доналд Трампни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Эрон билан урушга "тортганини" таъкидлади.

Ҳоманаий: Эрон АҚШ ва Исроилга янги зарба беришга тайёр

Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Мужтабо Ҳоманаий мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ ва Исроилга қарши янги зарбалар беришга тайёрлигини билдирди.

Расман: Киевдаги отишма гумондори Россияда туғилган

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.

Евроиттифоқ эҳтимолий авиаёқилғи тақчиллигига тайёргарлик кўришни бошлади

Брюсселда ўтган брифингда Европа комиссияси вакили Анна-Кайса Итконен бу ҳолат ҳозирча реал муаммога айланмаганини, бироқ хавф тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

Қашқадарёда лолазорни пайхон қилганларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги лолазор ҳудудида транспорт воситаларида ҳаракатланилганлиги акс этган видео тарқалди.

Германияда чап экстремизм билан боғлиқ жиноятлар сони кескин ошди — BILD

Бу ўтган йилга нисбатан учдан бирдан кўпроқ ўсишни англатади.

Рус тилида сўзлашувчи генералнинг Моссад раҳбари этиб тайинланиши Исроилда танқид қилинди

Маълумотларга кўра, рус тилида равон сўзлашувчи беларуслик муҳожир Роман Хоффман разведка хизматининг 14-раҳбари бўлди.

Ўрта Чирчиқда 4 киши ҳалок бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.

Ўзбекистон Humans Group асосчиси Владимир Добрининни халқаро қидирувга берди

У “қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш”, шунингдек, “пул ювиш"да айбланмоқда.

Ўрта Чирчиқдаги хонадонда портлаш: 4 киши вафот этди

Тунда қаттиқ овоз бўлди. Ҳамма уйдан чиқиб кетди. Қўрқиб кетдик”, — дейди қўшнилардан бири.

“Равшан Золотой” халқаро қидирувга берилди

Омма орасида “Равшан Золотой” номи билан танилган, таниқли тадбиркор Ғофур Раҳимовнинг жияни Равшан Муҳитдинов интерпол орқали қидирувга берилган.

"Ўзбекистон металлургия комбинати" собиқ раиси Дилшод Аҳмедов халқаро қидирувга берилди

Дилшод Аҳмедов 2024 йил 16 октябрда “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланган. 2025 йил август ойида эса лавозимидан озод этилганди.

Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЖАР сиёсатчиси Жулиус Малема 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

"Иқтисодий эркинлик учун курашчилар" (EFF) партияси етакчиси Жулиус Малема 2018 йилги митингда ўқотар қуролдан ноқонуний фойдаланганликда айбдор деб топилди

Оқ уй олимларнинг сирли ўлими ва йўқолиши ҳақидаги маълумотларни текширади

Бу ҳақда The Times Кэролайн Левиттга таяниб хабар берди.

АҚШ Эронга қарши “Иқтисодий ғазаб” операциясини бошлади

Бу ҳақда Пит Хегсет матбуот анжуманида баёнот берди.

Самарқандда маъданли тошлардан олтин ажратиб олаётганлар ушланди

Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда маъданли тошлардан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Экологик экспертиза тизимини рақамлаштиришда Корея тажрибаси ўрганилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.

АҚШ Сенати тўртинчи марта Эрондаги урушни тўхтатишдан бош тортди

Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.

Наркосавдогарлардан Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси олинди

Натижада, автомашинада кетаётган Қўшкўпир туманида яшовчи, 2002 й.т., муқаддам наркожиноят содир этганлиги учун судланган шахсга тегишли 4 кг 541 гр “опий” моддаси борлиги аниқланди

Австралиядаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин юз берди

Гап мамлакатдаги нефт маҳсулотларининг 10 фоизигача бўлган қисмини таъминлайдиган корхона ҳақида бормоқда.