Юнусободда 47.700 АҚШ доллари эвазига хонадон берилди

Юнусободда 47.700 АҚШ доллари эвазига хонадон берилди

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 05.03.2020 йилдаги қарздор М.Эгамбердиевдан ундирувчи М.Хайитованинг фойдасига 47.700 АҚШ доллари ҳукм чиққан вақтдаги АҚШ долларини сўмга нисбатан қийматида ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 23.04.2020 йилда келиб тушган ва шу куни ижро иши юритиш қўзғатилган.
Шунингдек, суднинг ажримига асосан Юнусобод туман 18-мавзеда жойлашган ва 541 млн. сўмга баҳоланган хонадон ундирувчига етказилган зарар ҳисобига ундирувчининг номига расмийлаштириб бериш белгиланган эди.
Ижро ҳаракатлари даврида қарздор М.Эгамбердиевнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.
Давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари даврида, мазкур хонадон қайта расмийлаштиришни ва кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказишни Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармасига юклатилган ва кадастр ҳужжатлари М.Хайитова номига расмийлаштириб берилган


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!