Юмшоқ контакт линзалар — баъзи кўз хасталикларини даволашнинг қулай, замонавий ва арзон усули ҳисобланади. Ушбу маҳсулотнинг афзалликлари боис бугун кўпчилик беморлар кўзойнак тақишни хоҳламайди.
Бироқ ушбу восита ҳам камчиликлардан холи эмас. Хусусан, айрим беморлар ундан фойдаланганда турли ноқулайликларни ҳис этади.
Хўш, бунинг сабаблари нимада?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ушбу мавзуда Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромовга мурожаат қилди.
— Аввало, об-ҳаво ва иқлим ҳамда иш шароити учун нотўғри танланган линзалар бунга сабаб бўлиши мумкин, — дейди шифокор. — Қолаверса, турли кўз касалликлари, хусусан, шох парданинг шикастланиши, конъюнктивит, кўзнинг жароҳат олиши, яллиғланиши ва бошқа юқумли хасталиклар ҳам баъзан бу ноқулайликни юзага келтиради.
Шунингдек, кўзни намловчи суюқликнинг етарли даражада ишлаб чиқарилмаслиги, линзани алмаштириш ёки тақиш жадвалига риоя қилмаслик, ва энг асосийси, мутахассис тавсияларига қулоқ тутмаслик ушбу муаммога сабаб бўлади.
Бундай вақтда беморларда кўпинча қуйидаги ҳолатлар кузатилади:
📌 кўз оғриғи;
📌 кўзда бегона жисмни ҳис қилиш;
📌 қизариш ва йиринглаш;
📌 фотофобия (ёруғликка юқори сезувчанлик);
📌 кўздан атипик оқ шилимшиқ модданинг оқиши ва ҳоказо.
Ноқулайликнинг бир марта юзага келиши баъзан юмшоқ контакт линзалари билан боғлиқ бўлмаслиги мумкин. Чунки у илк бор қўлланилганда, тана мослашиш даврини бошдан кечиради. Бу вақтда кўзда бироз оғриқ пайдо бўлиши нормал ҳолатдир.
Шунингдек, муайян об-ҳаво шароитида, масалан, кучли шамол, совуқ ҳаво ёки қор ёғаётганда, кондиционер ёки иситиш тизими ишлаб турган офисларда ҳам инсон линза сабабли кўзида оғриқ сезиши мумкин. Бу эса ушбу восита билан боғлиқ ҳолат эмас.
Аммо, агар бир ҳафтадан ортиқ вақт бемор бу муаммолардан халос бўлмаса, дарҳол линзани ўрнатувчи мутахассисга мурожаат қилиши лозим. Эҳтимол, ушбу восита нотўғри танланган бўлиши мумкин.
Мутахассис эса уни танлашда нафақат кўзнинг анатомик хусусиятлари, балки беморнинг иш шароитини ҳам ҳисобга олиши зарур.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.