Юлдуз Усмонова ва Шабнами Сурайё биргаликда “Taralla Dalli” номли қўшиқ ижод қилишди. Ушбу қувончли хабар билан Шабнами Сурайё ўзининг Instagram᾽даги саҳифасида ўртоқлашди.
“Ўзбек эстрадаси қироличаси ва примадоннаси, ҳурматли @yulduzibragimovnausmonova билан узоқ кутилган дуэт. Бундай ажойиб ижодкор шахс билан қўшиқ куйлаш мен учун шараф”, - дея ёзган Шабнам.
Қўшиқ маромига етказиб куйлаган. Икки тилда ижро этилган тарона барчага бирдек манзур бўлди. Фойдаланувчилар ўзларининг ижобий изоҳларини ёзиб қолдиришмоқда.
“Дуэтлигини билмаган одам қўшиқни икки тилда бир киши ижро этяпти деб ўйлайди, менимча. Негаки овозлари бир-бирларига росса ҳам мос тушган. Гап йўқ, зўр чиқибди. Омад ҳамдўстликка”, - дея ёзган мухлислардан бири.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Олимпия ўйинлари чемпиони, машҳур боксчимиз Баҳодир Жалолов берган интервюларидан бирида эркак кишининг ҳаётидаги энг катта тўсиқлар ва муваффақият омиллари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.