"Ёшлар дафтари"га кирганларнинг "права"га ўқиш пули тўлаб берилади

"Ёшлар дафтари"га кирганларнинг "права"га ўқиш пули тўлаб берилади

◼️ Қонунчиликка кўра, дафтардаги ёшларнинг автомактабда ўқиш харажатлари қопланади. Бу миқдор — БҲМнинг 4 бараваригача, 1 млн 320 минг сўмгачани ташкил қилади.

Бунинг учун автомактабда ўқишни истаган ёшлар туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига ариза ҳамда ўқув курси шартномаси нусхасини беради.

Шартномада таълим ташкилоти номи, СТИР, ўқув курси ёки касб-ҳунар номи, бир ойлик тўлов миқдори ва умумий муддат кўрсатилган бўлиши лозим.

Ўқиш пулини қоплаб бериш-бермаслик ҳақида ўртача 8 кун ичида жавоб берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!