“Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифларини аниқлаш мезонлари ҳамда уни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ болалар ўртасида тарқалиши чекланган ахборот маҳсулотларига:
шафқатсизлик, жисмоний ва руҳий зўравонлик, жиноят ёки жамиятга қарши бошқа ҳаракатлар тасвирланган;
қўрқув, ваҳима ва саросима уйғотадиган;
жинсий муносабатлар тасвирланган ёки баён этилган;
уятли сўзлар жумласига кирмайдиган ҳақоратли сўзлар ва ибораларни ўз ичига олган ахборот маҳсулотлари киради.
Ёшга оид тоифа белгиси бўлмаган ахборот маҳсулотини тарқатиш тақиқланади.
Етти ёшга тўлмаган болалар учун ахборотларга (0+) қуйидагилар киради:
болаларнинг соғлиғи ва ривожланишига зарар етказмайдиган;
жанри ва сюжети эзгулик ёвузлик устидан ғалаба қозониши ҳамда зўравонлик қурбонига нисбатан раҳм-шафқат ифода этилган ахборотлар.
Етти ёшга тўлган болалар учун (7+) ахборотларга қуйидагилар киради:
етти ёшга тўлмаган болалар учyн ахборот (“0+”);
одам касалликлари ва улар оқибатларининг инсон қадр-қимматини камситмайдиган шаклдаги натуралистик бўлмаган ахборот;
бахтсиз ҳодиса, авария, фалокат ёхуд куч ишатилмаган ўлимнинг болаларда қўрқув, ваҳима ёки саросима уйғотиши мумкин бўлган оқибатлари намойиш этилмаган, натуралистик бўлмаган ахборот;
жамиятга қарши хатти-ҳаракатлар ва жиноят содир этишга ундамайдиган жиноятларнинг эпизодик тасвири ёки баёнини ўз ичига олган ахборот махсулотлари.
Ўн икки ёшга тўлган болалар учун (12+) ахборотларга қуйидагилар киради:
(0+) ва (7+) ахборотлар;
шафқатсизлик ва зўравонликнинг қурбонига нисбатан раҳм-шафқат ва шафқатсизлик, зўравонликка нисбатан салбий, қорaловчи муносабат ифода этилиши шарти билан ҳаётдан маҳрум этиш ёки жароҳат еткaзиш жараёни натурал кўрсатилмаган ахборот;
жамиятга қарши хатти-ҳаракатлар содир этишга ундамайдиган ахборотлар.
Ўн олти ёшга тўлган болалар учун (16+) ахборотга қуйидагилар киради:
(0+), (7+) ва (12+) ахборотлар;
бахтсиз ходиса, авария, фалокат, касаллик, ўлимнинг болаларда қўрқув, ваҳима ёки саросима уйғотиши мумкин бўлган оқибатлари натуралистик равишда намойиш этилмаган ахборотлар;
наркотик воситалар ёки психотроп ва гангитувчи моддалар тўғрисидаги, уларни истеъмол қилишнинг хавфли оқибатлари тўғрисидаги, бундай воситалар ёки моддаларни истеъмол қилишга салбий ёки қораловчи муносабат ифода этилиши ёки уларни истеъмол қилишнинг хавфли экани ҳақида огоҳлантириш мавжуд бўлиши шарти билан шундай ҳолатларни ифода этувчи ахборотлар;
уятли сўзлар жумласига кирмайдиган ҳақоратли сўзлар ва ибораларни ўз ичига олган ахборот;
жинсий муносабатларнинг жинсий алоқага нисбатан бўлган қизиқишдан фойдаланмайдиган ҳамда қўзғатувчи ёки ҳақоратловчи тусга эга бўлмаган эпизодик натуралистик бўлмаган ахборотлар.
Болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган (18+) ахборотлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
болалар ҳаётига ва соғлигига хавф соладиган хатти-ҳаракатларни содир этишга тарғиб қилишга ундайдиган;
болаларда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар истеъмол қилиш, қимор уйинлари, оммавий тартибсизликларда иштирок этиш, фоҳишабозлик, дайдилик, тиланчилик ёки ғайриижтимоий хатги-ҳаракатларнинг бошқа шакллари билан шуғулланиш истагини пайдо қиладиган;
одамларга ёки ҳайвонларга нисбатан зўравонлик ва шафқатсизлик қилиш мумкинлигини асослайдиган ёки оқлайдиган ёхуд зўравонлик хатти-ҳаракатларини амалга оширишга ундайдиган;
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.