"Ён қўшни – жон қўшни"ми?

A A A
"Ён қўшни – жон қўшни"ми?

"Ҳовли олма, қўшни ол", "Гилам сотсанг, қўшнингга сот, бир четида ўзинг ўтирасан", "Узоқдаги қариндошдан ёнингдаги қўшни афзал", деган нақллар бор. Жамият пайдо бўлибдики, одамлар қўни-қўшни бўлиб, умргузаронлик қилишади.

Яхши-ёмон кунларида ҳамдаму ҳамдард бўлиб, ёнларида туришади. Афсуски, улар қаторида ана шу эзгу қадриятларга доғ тушираётган айрим қўшнилар ҳам учрайди.

Ушбу мулоҳазамизга ўзимиз гувоҳ бўган икки воқеа асос бўлди. Хулоса эса сиздан, азиз муштарий!

Биринчи воқеа

Тожининг на тайинли ҳунари, на касб-кори бор. Доимо ҳаётдан нолиб, тажанг бўлиб юради. Маҳаллада "тажанг" деб лақаб орттиргани боиси ҳам шундан. Шодмонқул билан девор-дармиён қўшни. Ер участка олиб, ҳовли-жой қилиб, кўчиб чиққанларига йигирма йилдан ошяпти. Шу орада Шодмонқул данғиллама уй қуриб, бир парча томорқасини жаннатга айлантирди. Тожи тажангда эса амал-тақал қилиб қурилган кулбаи вайрона, бурган босган томорқадан бошқа ҳеч вақо йўқ. Шодмонқулга ўхшаб тер тўкиб меҳнат қилишга бўйни ёр бермайди. Шодмонқул қўли гул уста, остида енгил машина. Ҳамма уста деб ҳурмат қилади. Тожи тажанг эса битта михни ҳам эплаб қоқолмайди, машина тугул велосипеди ҳам йўқ. На тўйда, на азада ўрни бор.

Шодмонқулга ҳасад қилиб, ичини ит тирнаши шундан. Унинг ғашига тегиб, асабини ўйнатишга ҳарчанд уринмасин, уддасидан чиқолмайди. Фисқу фасод, ғийбат, иғво-ю туҳматларига қарамай, Шодмонқул босиқлик билан, "Узр қўшни, айб биздан ўтибди", деб кетаверади. Бундан тажанг ҳасад ўтида баттар куяди. Куявериб, ҳали қирқдан ошмасдан, уйқусизлик, асабийлик, юрак ўйноғи, қон босими ошиши касалликларини орттириб олди.

Бугун кечқурун аллақаердан қайтса, Шодмонқул дарвозаси олдига бир машина шағал тўкибди. Бир қисми ярим метрлар чамаси унинг дарвозаси томонга тушибди. Тажангнинг миясига қон тепди, тепа сочи тикка бўлиб кетди: "Ана, бир жанжаллашиб, хумордан чиқишга баҳона топилди".

– Бу нима? – Тажанг ғазабини сочиб, қўшнисининг устига бостириб борди. – Нега дарвозанинг олдига тош тўкиб, йўлимни тўсдинг.

– Ўзингизни босинг, қўшни, йўлингизни тўсгани йўқ, сал оғибди-да. Бемалол кириб чиқсангиз бўлади, – деди Шодмонқул мулойимлик билан. – Эртага усталар ташиб олишади.

– Йўқ, ҳозир оласан, – деди тажанг баттар қайсарлик билан. – Тандирхонангнинг тутуни ҳовлимга ўтяпти, чидаяпман. Қўйларинг маъраб, товуқларинг қоқоғлаб, тинчимни бузяпти, индамай келяпман. Энди бўлди, сабр-тоқатим тугади. Буни ўз ҳолича қўймайман.

Шодмонқул тажанг билан тенг бўлишни ўзига эп кўрмади, муросага ўтди.

– Узр, қўшни, айб биздан ўтибди, ҳозир тошни оламиз.

– Албатта, оласан, – тажанг Шодмонқул қўрқди, деб ўйлаб, атрофга ғолибона боқди. – Олмай ҳам кўр-чи, нима қилар эканман.

Унинг кейинги сўзлари Шодмонқулнинг қулоғига кирмади. Кўнгли хуфтон бўлиб, белкурак олиб чиқиш учун ҳовлисига кириб кетди.

Иккинчи воқеа

Ботир ака билан Зокир ака қирқ йиллик қўшни. Аҳил-иноқликларига ҳамманинг ҳаваси келади. Ботир ака айвонда телевизор кўриб ўтирганди, Зокир ака кириб келди.

– Ассалому алайкум, қўшни, мумкинми?

Ботир ака чаққон ўрнидан туриб, қўшнига пешвоз чиқди.

– Ва алайкум ассалом, қўшни! Хуш келибсиз. Қани, қани, тўрга марҳамат!

Зокир ака кўрпачага жойлашиб ўтиргач, дуога қўл очди.

– Омин, тинчлик-хотиржамликни берсин!

– Ҳов, ким бор? Чой дамлаб келинглар. – Ботир ака ичкарига овоз берди.

– Болаларни ташвишга қўйманг қўшни, – деди Зокир ака. – Чой ичмай юрган жойимизми, бир зум маслаҳат билан ҳузурингизга чиққандим.

– Хўш, хўш? – Ботир ака сергакланди.

– Ҳовлимизнинг тўрида молхона, бостирмаларни бузиб, янги иморат соладиган бўп қолдик, – деди Зокир ака Ботир акага синовчан қараб. – Ўйлаб қарасак, сизнинг туташ молхонангизни ва ўрта деворни бузмасак бўлмас экан, албатта, кейин тиклаб берамиз. Шунга олдингиздан бир ўтай деб чиқувдим, қўшни. Мана, неча йилдан буён қиёматлик қўшнимиз. "Сиз" тилимиз "сен"га боргани йўқ.

– Зап ўйлабсиз-да, Зокирбой, буёғидан ташвиш тортманг. Бу дунё ғанимат, бир парча ер кимлардан қолмаган, дейсиз, бир-икки қарич нари-берига ўтса, ўтибди-да. Ўртадан меҳр-оқибат кўтарилмасин. Сиз бемалол иморатни бошлайверинг, бизнинг молхонани ташвишини қилманг, девори захлаб, нурай деб турибди, ўрта деворга путур етган. Буни қаранг, уларни бузиб, мен ҳам иморат солсамми, қўшни нима дер экан, деб хаёл қилиб эдим. Ҳадемай кенжатойимиз уйланадиган бўп қолади. Ниятимиз холислигини қаранг, қўшни.

– Раҳмат, Ботир ака, елкамдан тоғ ағдарилгандай бўлди, энди мен борай, қани, омин! Зокир ака Ботир акадай қўшниси борлигидан кўнгли тоғдек кўтарилиб, ўрнидан турди.

Тоғаймурод ШОМУРОДОВ

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

"Трамп ҳали ҳам ғалаба қозонганини айтиб келади. Лекин аслида у анча олдин ютқазган эди"

Менимча, Тайван фуқаролари ҳақиқий вазиятга назар ташлаганларида, буни аниқ кўришади.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрон: янги ҳаво мудофаа тизими бир нечта АҚШ самолётларини уриб туширди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси маълум қилишича, 3 апрель куни янги ҳаво мудофаа тизими АҚШ ва Исроилга тегишли ҳаво техникасига зарба берган.

Гвардиоланинг ёрдамчиси: «Ҳусанов шу қадар тезки...»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Баҳодир Жалолов: “Эркак кишини икки нарса синдиради..."

Олимпия ўйинлари чемпиони, машҳур боксчимиз Баҳодир Жалолов берган интервюларидан бирида эркак кишининг ҳаётидаги энг катта тўсиқлар ва муваффақият омиллари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Абдуқодир Ҳусановнинг «Ливерпуль»га қарши ўйини қандай баҳоланди?

"Манчестер Сити" Англия кубоги чорак финалида "Ливерпуль"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.

Теҳронда вайронагарчилик: 46 мингдан ортиқ бинога зарар етди

АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат бинолари зарар кўрди.

Дональд Трамп ва НАТО ўртасида зиддият: республикачилар қарши чиқмоқда

АҚШдаги республикачи сиёсатчилар Дональд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш эҳтимолига қарши чиқмоқда.