Ўзбекистонда йил якунигача пенсиялар миқдорини инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда, жами 14 фоизга ошириш режалаштирилгани айтилди.
Олий мажлис қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижара муносабатларидаги ҳуқуқ ва эркинликларини янада мустаҳкамлаш ҳамда пенсияларни тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Лойиҳа билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритилмоқда. Биринчиси — ҳар йили давлат пенсиялари миқдорини инфляция даражасида қайта ҳисоблаш, ошириб бориш тизимини жорий этиш, йил якунига қадар пенсиялар миқдорини инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда жами 14 фоизга ошириш режалаштирилган. Иккинчи ўзгариш — фуқароларнинг пенсия таъминотини яхшилаш ва пенсионерларни қўллаб қувватлаш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб пенсионерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил учун “Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонунга асосан, Пенсия жамғармасига давлат бюджетидан трансфертлар миқдори 15 триллион сўм бўлиши кўзда тутилган. Собиқ иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов шу йилнинг март ойидаги матбуот анжуманида Пенсия жамғармаси учун 14,5 триллион сўм ташқи қарз жалб қилинишини маълум қилган.
Республикада жорий ой учун жами 4,5 миллион кишига пенсия ва нафақалар тўлаб берилган. Шундан қарийб 3,2 миллион нафар одам (72 фоиз) тўловларни банк карталарига қабул қилиб олган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.