Йигитнинг ёқимли СМСи гулдек оилани бузди

Йигитнинг ёқимли СМСи гулдек оилани бузди

Қўқон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси қошидаги Аёллар ижтимоий реабилитация ва мослашув маркази мутахассислари ўрганиб, муҳокама қилган бир воқеа тафсилотини эшитиб, беихтиёр Парвардигори оламнинг: “Эй Пайғамбар аёллари! Агар тақводор бўлсангиз, (ўзга) аёлларнинг бирортаси каби эмасдирсиз. Бас, сизлар (номаҳрам эркакларга) майин сўз қилмангиз, акс ҳолда қалбида бузуқлик бўлган кимса (сиздан) таъма қилиб қолур. Яхши (тўғри) сўзни сўзлангиз!” (Аҳзоб сураси, 32-оят) калимаси қалбимни титратиб ўтди. Гарчи хитоб Набий алайҳиссалом завжаларига қаратилган бўлса-да, барчамизга бевосита таллақли эканини ҳаёт тез-тез таъкидлаб туради. 

...Уч фарзандли аёл янглишиб бошқа телефон рақамига пул тўлаб қўйганидан кейин ўша рақам эгаси билан боғланиб, пулни ўз телефонига ўтказиб беришини сўрайди. Нотаниш одам(эркак)дан эса “Овозингиз ёқимли, майин экан. Гаплашиб турсак бўладими?” мазмунида SMS келади. Ёзишмалар бошланиб кетиб шу даражага етадики, эркак аёлнинг гапларини ўқигани сайин “Бу ҳаётда анча қийналган, қалби ўксиган қиз экан”, деган фикрга келади ва ғойибдан (SMSлар орқали) унинг кўнглини кўтаришга ҳаракат қилади. 

Хотинининг телефондаги ёзишмаларини ўқиб қолган эр ва бундан хабар топган қайнона аёлни ҳиёнаткорликда айблашмоқда, оила бузилиш арафасида, уч фарзанд чирқиллаб турибди. 

– Мен у аёлнинг эри, фарзандлари борлигини билмадим, кўрганим ҳам йўқ, – дейди SMSлар ёзган – ҳали уйланмаган йигит алоҳида суҳбатда. – Агар оила бузилиб кетса, бир умрлик изтиробда қоламан.

–   Отам ўлган, онам билан синглим четга ишлагани кетишган.  Турмуш қурганимизга ўн йил бўлди. Дастлабки беш йилда эрим билан аҳил-иноқ эдик. Лекин кейин у бошқа аёлга айланишиб қолди, қайнонам бу ҳолни билиб билмаганга олади. Эримнинг мен билан унчалик иши йўқ. Ёлғизман, дардимни кимга айтишни билмайман, – деб йиғлайди аёл. Бу гап билан ўз ёзишмалари сабабини изоҳламоқчи бўлади, аммо...

“Агар овози табиатан ёқимли, майин бўлган тақдирда ҳам, нотаниш эркак одоб чегарасини бузиб мулозамат-мақтов қилган дастлабки лаҳзалардаёқ аёл “Пулимни телефонимга қайтаринг” қабилидаги жиддий илтимос билан гапга нуқта қўйиши тўғри йўл бўларди. Танимаган, билмаган одамингга (бировнинг хотини ва уч боланинг онаси эканингни айтмасдан) аҳволу ҳолингни дастурхон қилиб, кўнглинг яримлигини билдириб ҳис-туйғуларга берилиш – ўзинг никоҳида бўлган эркакка хиёнат. Оила сирини бегонага айтиш яхшимас, бу билан нимага эришди?” – воқеадан хабардор бўлганларнинг аксарияти шундай фикрда. 

Онам раҳматлининг бир ажойиб одат-ўгитлари ёдимга тушди: қўни-қўшни, қариндош-уруғдаги аёллардан биронтаси эри ёки қайнонасидан нолиб, хафа бўлиб қолса, “Шундай пайтда сиз болаларингизга қаранг. Улар қандай ширин, сизнинг энг катта юпанчингиз. Гаплашинг, бирга ишларингизни бажаринг, кўнглингиз ёришади”, дер эдилар. Ҳақиқатан ҳам, аёл Аллоҳнинг энг бебаҳо неъмати – уч фарзандга она бўла туриб, уларнинг шукрини қилиб, қувончу ташвишлари билан яшамай, “Ёлғизман, дардимни кимга айтишни билмайман”, деб ўзи танимаган одамга ҳис-туйғуларини ошкор этишини ҳеч ким оқламаса керак. 

Яна бир мулоҳаза: қарс икки қўлдан чиқади. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламнинг : “Имони энг комил мўмин хулқи энг гўзалидир. Сизларнинг энг яхшиларингиз аёлларига яхши муносабатда бўлганидир” (Имом Термизий ривояти) деган ҳадислари барча оила бошлиқларига ҳар куни тўғри йўл кўрсатиб турадиган насиҳат, ибратдир. Юқоридаги воқеага қайтсак, агар оила қурилганининг дастлабки йилларидаги аҳилликни, ўзаро меҳр-ҳурматни асраб, мустаҳкамлашга эру хотин бирдек сабр-тоқат, яхши ният билан ҳаракат қилишганда, кўнгилхираликлар, ишончсизликларга йўл очилмасмиди... Бугун хотинидан норози эр ажралиш нияти қатъий эканини айтмоқда, рўзғори бузилса борадиган жойи йўқ аёл-она эса ўзини оқлашга уринади, аро йўлда турган уч болани катталар унутгандек... Уламолар адашган аёлини кечириб, уни тўғри йўлга солиб, оилани сақлаб қолган эркакка алоҳида савоб берилишини айтганлар. Оила бошлиғи ҳиммат, шафқат, фарзандлари олдидаги масъулиятга садоқат билан хайрли йўл тутса, нур устига нур бўларди.

Бусиз ҳам турфа ва кутилмаган воқеалар сабабчиси – телефондаги шунчаки, ўйлаб-ўйламасдан, кўнгил майлини енголмай амалга оширилган SMSларга алоқадор одамларни овоза этмоқ учун қоғоз қораламадик. Қуръони каримда аёлларга қарата яна марҳамат қилинади: “Ўз уйларингизда қарор топингиз, (кўчага чиққанингизда) илгариги жоҳилият (даври) ясанишидек ясанмангиз! Намозни баркамол адо этингиз, закотни берингиз ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этингиз!..” (Аҳзоб сураси, 33-оят). Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ мўмина аёлларга овози, туйғулари, либосию юриш-туришигача бегона эркаклардан ҳаё-андиша ниқоби билан тўсишни буюрган. Шунда уларнинг қалби ҳаловатли, ҳаёти осойишта кечади, иншааллоҳ. Мулоҳазаларга шу ўринда нуқта қўймоқчийидим, ногоҳ ўйлаб қолдим: қўл телефонларимизга ижтимоий тармоқлар орқали “оқиб” келаётган суратларнинг аксари аёллар, қизларнинг қиёфалари. Кап-катта ёшли бувилар ҳам боғдаю тоғда гоҳ ундоқ, гоҳ бундоқ кийиниб, ўйнаб-кулиб юрган-турганидан оламга хабар беришга ружу қўйиши оддий ҳолат бўлиб қолди. Улардан қолишмасликка уринаётган қизлар, қизчалар қанча!.. Ҳаё пардалари кўтарилган расмларни кўргач, нафснинг, шайтоннинг қутқусига таслим бўлган қалбларда бу оналар, опа-сингиллардан нималарнидир ошкору пинҳон тама қилиш нияти туғилиб, оқибати нохушлик билан тугаётгани ҳам янгилик эмас. 

Аёл (эркак)лик шаънига, давлат, шариат, инсонийлик талабу қоидаларига зид бўлган ҳар қандай ҳаракат, қадамни “Одамлар билмайди, кўрмаяпти-ку!” деб ўзимизни алдамайлик. Зеро, то тирик эканмиз, барча амалларимизга муносиб ажру мукофот бериши муқаррар бўлган Ҳақ таоло кузатувидамиз. 

Муҳтарама УЛУҒОВА, 

Ўзбекистон Республикасида хизмат 
кўрсатган маданият ходими


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Роналдунинг ўзи ва оиласи хавф остида!

Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.

“Тез орада Худонинг ёрдами билан — бу бутун Исроил юрти бўлади”

Исроил оммавий ахборот воситалари шундай ёзув билан тарихий Фаластиннинг бутун ҳудудини қамраб олган харитани эълон қилишди.

"Реал"дан кетиши аниқ бўлган 3 нафар футболчи кимлиги маълум

Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

"Реал" янги мураббий билан шартнома имзолади!

Мадриднинг "Реал" клуби мавсум якунида Карло Анчелоттини ишдан бўшатиш бўйича якуний қарорга келди.

Рубл дунёнинг барча валюталарини ортда қолдирди

2025 йил бошидан бери россия рубли долларга нисбатан энг кучли мустаҳкамланган валютага айланди.

Винисиус ва Мбаппе «Арсенал» билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасида нималар дейишгани маълум бўлди

«Арсенал»га қарши Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидаги йирик мағлубиятдан (0:3) сўнг «Реал» кийиниш хонасида қандай гаплар янграгани маълум бўлди.

Тайванлик овчи қарийб 90 минг долларлик балиқ тутди

Тайванлик балиқчининг қармоғига улкан тунец илинди, деб хабар берди Need To Know.

Хитойда 50 кг.дан енгилроқ одамларга кўчага чиқмаслик тавсия қилинди. Нега?

Қайд этилишича, Шимолий Хитойда тезлиги 150 км/соатга етадиган бўрон кузатилмоқда.

Ван Дамм Путинга мурожаат қилди

Унинг мурожаати видеосини украиналик журналист Диана Панченко ўзининг Телеграм-каналида жойлаштирган.

Жангарилар қуролларини топширди

Сурия хавфсизлик кучларининг махсус бўлинмалари Дамашқдаги ўтиш даври ҳукуматига бўйсунмаган гуруҳларнинг таянчи ҳисобланган жанубий Дераа вилоятининг тўртта тумани устидан назоратни ўрнатди.

Оилаларга 75 000 000 сўмгача фоизсиз қарз берилади

Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.

1 майдан 500 кВт⋅соатгача бўлган янги миқдор жорий қилинди​​​​​​​

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда.

Криштиану Роналду нима учун Жоржинага уйланмаётганлигини тушунтирди

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби шарафини ҳимоя қилаётган жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригес билан муносабатларини нега ҳалигача расмийлаштирмагани ҳақида гапирди.

"Турк йигитлари руслардан аёлларини тортиб олмоқда"

"Россия фахрийлари" турк сериалларига қарши кураш бошлади.

Россия аэропортида ўзбекистонликлар қўлга олинди

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Доллардан воз кечиш: ЖП Морган 2025 йилда АҚШ доллари келажагини башорат қилди

Ж.П.Морган томонидан 2025 йилга мўлжалланган АҚШ доллари башорати яқин келажакда ҳам ўз кучини сақлаб қолишини кўрсатмоқда.

18 МЕТРЛИК ГИГАНТ ТИНЧ ОКЕАНИДА – БУ БАЛИҚНИ КЎРГАНЛАР ИШОНМАЙ ҚОЛДИ!

Тинч океанида рекордларни янгилаган ва бутун дунё денгиз биологларининг эътиборини тортган 18 метрлик улкан китсимон акула аниқланди.

"Реал"ни вақтинча ким бошқариши мумкинлиги маълум бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби Карло Анчелотти билан хайрлашган тақдирда вақтинчалик мураббий тайинлаши мумкин.

Тож Маҳал бугунги кунда қурилганда у қанчага тушарди?

Тож Маҳал - бутун дунё ҳайратига сазовор бўлган ажойиб иншоот. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, шундай меъморий асарни бугунги кунда қуриш қанчага тушарди?

Руслар Украинадаги тактикасини ўзгартириб, оғир талафот кўрди

Украина жанубида рус қўшинлари тактикасини ўзгартирди - кичик гуруҳлар ўрнига улар катта ҳужум бўлинмаларидан фойдалана бошлади, дея хабар қилди Украина Мудофаа кучлари.

АҚШ ва Хитой 3-4 ҳафта ичида савдо келишувига эриша олади

АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтон ва Пекин яқин уч-тўрт ҳафта ичида савдо келишувларига эришишини кутмоқда.

Италияда мухолифат парламентга Фаластинни тан олиш ва Ғазодаги Исроил ҳаракатларини қоралаш ҳақида резолюция лойиҳасини киритди

Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.

Исроил фуқароларининг Малдивга кириши расман тақиқланди

Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.

Март ойидан бери 500 минг фаластинлик қочқинга айланди

18 март куни Исроил Ғазога ҳужумларини қайта бошлади. Ўшандан бери 500 минг фаластинлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди, деб ёзади Anadolu.

Британия янги радио тўлқинли қуролни синовдан ўтказди

Қурол юқори частотали радио тўлқинлар орқали дронларнинг ичидаги муҳим электрон қисмларни ишдан чиқаради ёки шикастлайди, бу эса уларнинг қулашига ёки носоз ишлашига олиб келади.

Бухорода 3-синф ўқувчиси эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

Уни қутқаришга уринган мактаб қоровули вазифасида ишловчи Ф.Ж. ҳам мазкур қудуққа тушиб кетиши сабаб аҳволи оғирлашиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

45 кг. кир ювиш кукуни ниқоби остидаги кучли таъсир қилувчи модда тўхтатиб қолинди

Моддий манфаатдорлик эвазига ушбу шахслар 9 кг оғирликдаги 3 дона “Ariel” кир ювиш кукунини чегара божхона постидан олиб ўтаётган вақтида тўхтатилиб, мазкур товарлар божхона кўригидан ўтказилди.

Россияда 6 нафар ўзбекистонлик бўлган машина ЙТҲ оқибатида ёниб кетди

Оқибатда машинадаги бир киши ҳалок бўлди

Финляндия президенти Россияга мурожаат қилди

Москва худди Киев каби тўлиқ сулҳни қабул қилиши керак , деди Финляндия президенти Александр Стубб . Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.

Трамп Россия кемаларини АҚШ портларида қабул қилиш тақиқини бир йилга узайтирди

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия байроғи остида сузувчи ёки бошқа йўл билан Россия Федерацияси билан боғлиқ бўлган кемаларни АҚШ портларига қабул қилиш тақиқини яна бир йилга узайтирди.

Наманганда мактаб ўқувчилари “винетка“ учун кортеж уюштирди

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари “винетка“ учун кортеж хизматидан фойдалангани акс этган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

АҚШ Хитойга божларни 245 фоизга ошириш билан таҳдид қилди

Вашингтон хитойлик экспортчилар учун божларни 245 фоизга ошириши мумкин, дея хабар беради Оқ уй веб-сайти.

Дунёнинг нуфузли 100 инсони рўйхати эълон қилинди

Тиме журнали 2025 йилда дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси рўйхатини эълон қилди.

Эрон ядро қуролига эга бўлишга яқин қолмоқда

МАГАТЕ бош директори Рафаэл Гросси 16 апрель куни Теҳронга ташрифи арафасида Франциянинг Le Monde газетасига берган интервьюсида Эроннинг ядро қуролига эга бўлишдан узоқ эмаслигини маълум қилди.

Туркияга алдов йўли билан чақирилган ва мураккаб вазиятга тушиб қолган вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди

Ўз ҳаёти хавф остида қолганини англаган С.С. ёрдам сўраб диаспорамиз вакилларига мурожаат қилган.

АҚШда аёлдан чўчқанинг буйраги олиб ташланди

Бунгача АҚШда фақат 4 нафар бемор генетик ўзгартирилган чўчқанинг аъзоси (иккита юрак ва иккита буйрак) билан тажриба тариқасида яшаган.

Польша Украинада пул ишлашни истайди – Туск

"Биз ва бутун дунё Украинани тиклашда ёрдам берамиз. Лекин биз энди шунчаки соддалик билан ёрдам бермаймиз. Бошқалар Украинани тиклашда пул ишлаётган вақтда Польша шунчаки ҳамжиҳатлик учун ёрдам бермайди.

Newsweek АҚШ Гренландияни сотиб олиш учун дастлаб қанча пул таклиф қилиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди

АҚШнинг Гренландияни сотиб олиш бўйича дастлабки таклифи 2,2 миллиард доллар атрофида бўлиши мумкин, деб ёзади Newsweek журнали ўз ҳисоб-китобларига таяниб.

Путин Трампнинг устидан кулмоқда

Россия Украина шаҳарларини бомбардимон қилишни бас қилмаётган экан, унга қарши санкцияларни янада кучайтириш керак. Душанба куни Люксембургда учрашган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари ана шундай хулосага келишди.

Шофиркон бозорида талончилар қўлга тушди

Бухоро вилояти, Шофиркон деҳқон бозори ҳудудидаги телефон савдо дўконида ўғрилик жиноятини содир этганлар қўлга олинди.