АҚШ ҳарбийлари бир ой ичида "Ансор Аллоҳ" исёнчи ҳаракатидан ҳутийлар назорати остидаги Яман ҳудудига 900 дан ортиқ зарба берди.
Бу ҳақда "ТАСС" хабар бермоқда.
"Бу ҳафтада душман B-2 бомбардимончи самолётлари ва F-18 қирувчи самолётларидан фойдаланган ҳолда Яманнинг бир қанча вилоятларига 220 дан ортиқ зарба берди. Умуман олганда, бу ойда Америка 900 дан ортиқ ҳаво ва денгиз бомбардимонларини амалга оширди" - деди Ҳутий етакчиси нутқи Al Masirah телеканали орқали эфирга узатилди.
Унинг айтишича, бир ой давомида исёнчи кучлар Қизил денгиздаги Исроил ҳудуди ва Америка ҳарбий кемаларига 78 марта ҳужум қилган. "Ансор Аллоҳ" етакчисининг сўзларига кўра, ҳусийлар ўз амалиётлари учун 170 дан ортиқ учувчисиз самолётлар, шунингдек, қанотли ва баллистик ракеталардан фойдаланган.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.